2019 йилда шошилинч тиббий ёрдам учун 200га яқин махсус транспортлар харид қилинади

2017 йил давомида саккиз ярим миллиондан кўпроқ фуқарога тез тиббий ёрдам тизими орқали хизмат кўрсатилди. Уч миллионга яқин бемор стационар ва амбулатор шароитда даволанди. Шу даврда шошилинч тиббий ёрдам тизимида 50 мингдан зиёд беморга юқори технологияли операциялар муваффақиятли ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу кўрсаткич пойтахтда бўлиб ўтаётган “Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам тизими: муаммолар, ютуқлар ва истиқболлар” мавзуида шошилинч тиббий ёрдам тизими шифокорларининг IV съездида эътироф этилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Мазкур тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам тизими шифокорлари ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатнинг олим ва шифокорлари қатори Россия, АҚШ, Туркия, Жанубий Корея, Германия, Исроил каби дунёнинг 15 давлатидан қарийб етмиш нафар малакали мутахассислар ҳам иштирок этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Унда қайд этилганидек, давлат раҳбарининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг тезкорлиги, сифат ва самарадорлигини янада ошириш, кадрлар салоҳиятини юксалтириш, илм-фан янгиликларини амалиётга татбиқ этишда муҳим дастуриламал  бўлмоқда.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ўтган йили эллик мингдан кўпроқ юқори технологияли операциялар ўтказилган. Жумладан, буйрак ва жигар трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилгани тиббиётнинг  муҳим ютуғи бўлди.

Тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техника базаси ҳам такомиллашиб бормоқда. Жумладан, ўтган йилда тез тиббий ёрдам хизмати учун 1269 та ихтисослаштирилган автотранспорт харид қилинди ва ҳудудларнинг ушбу техникага бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланди, дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш 3 баробарга кўпайди. Яъни, бугунги кунда ҳар бир чақириқ учун минимал харажатлар 5000 сўм миқдорида белгиланди. Яна бир эътиборли жиҳати, жойлардаги тез тиббий ёрдам бригадалари ва шошилинч тиббий ёрдам муассасаларининг автопаркини такомиллаштириш мақсадида 2019 йили яна 200га яқин махсус транспортлар харид қилиш кўзда тутилган.

Шошилинч тиббий ёрдам тизими шифокорларининг икки кунлик съездида тиббиётимизнинг муҳим ютуқлари ва илғор тажрибалар оммалаштирилиши баробарида, дунё тиббиётида эришилаётган муҳим илмий-амалий кашфиётлар, янги технологиялар ҳамда улардан инсон саломатлиги йўлида самарали фойдаланишга оид маърузалар тингланади.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Кардиожарроҳлик бўйича ҳайрия тадбири ўтказилмоқда
Фарғонада Саудия Арабистони подшоҳлиги шифокорлари билан ҳамкорликда эҳтиёжманд аҳолига кардиожарроҳлик ёрдами кўрсатиш бўйича ҳайрия тадбири ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги консуллигининг амалий кўмаги ва мазкур мамлакатда ташкил этилган “Самир Саид ...
Аҳоли қайси тизимлардан кўпроқ норози?
Бу борада Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳисоботи эълон қилинди. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг қуйи тузилмалари томонидан йил давомида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя ...
Патронаж ҳамширалар учун йўл ҳақи компенсацияси белгиланади
 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юртимиз тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган ҳамширалар фаолиятига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Айтиш жоизки, аҳоли саломатлигини муҳофза қилишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами йўналишидаги ҳамширалар хизмати ҳам ...
Афсун ва диний маросимлар орқали даволаш халқ табобати ҳисобланадими?
Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. Фото: Пикабу Низомга ...
Тиббий хизмат сифатидан аҳоли мамнун
Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 8 қишлоқ оилавий поликлиникаси ва битта қишлоқ врачлик пункти аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда. Қамровида 22 минг аҳоли бўлган 78-қишлоқ оилавий поликлиникасида бирламчи тиббий хизмат ...
Кореялик офтальмолог-шифокорлар болаларни тиббий кўрикдан ўтказишди
Жанубий Кореянинг “Heart to heart international” халқаро ташкилоти офтальмолог-шифокорлари Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тиббий кўрик ташкил этди.  “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бир неча йилдан буён Кореянинг ...
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси огоҳлантиради
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар матнини жойлаштирди. Унда шундай деб ёзилган, “Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларга қараганда айрим хорижий давлат ҳудудларида болалар ...
ОНЛАЙН: Фарғонада неврологлар форуми ўтказилмоқда
Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар палатаси” мажлислар залида “Клиник неврологиянинг замонавий муаммолари” мавзусида III-Россия – Ўзбекистон неврологик форуми бўлиб ўтмоқда. Фото: UzA Мақсад-касалликларни аниқлаш ва уларни даволашнинг замонавий усулларини ...
Малакали мутахассис эди
Бевақт ўлим Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директорининг тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган Ўлмас Акрамович Саиджоновни орамиздан олиб кетди. У.Саиджонов 1961 йил 15 ...
Қандай ҳайдовчилар ҳар икки йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтишлари шарт?
Хабарингиз бўлса, 2013 йил 11 июнда "Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низом қабул қилинган. Низомга мувофиқ ҳайдовчилар ҳар икки йилда бир ...
Фарғонада «сохта тадбиркор» фош этилди (видео)
Тўрт ярим тоннадан зиёд тиббиёт спирти. Улар ҳеч қандай ҳужжатларсиз ва лаборатория текширувисиз тайёрланаётган эди. Қутилардаги маҳсулот ёрлиғини ҳам сохталиги тадбиркор томонидан айтилди.  Бу ҳақда "Vodiy24" хабар берди. https://youtu.be/DvuHEAJD69c
Яна ўша гап: «Овқат учун маблағ аямайдиган халқмиз, тез ёрдамдан ўпкалаймиз яна»
Фото: Medical Express Телебошловчи Миршакар Файзуллоев тез ёрдам ва овқатни уйга буюртма бериш хизматлари тезлигини солиштирибди. Қуйида постни келтиряпман: Uyga tezyordam chaqirdim, 1 soatu 10 minutda keldi. Ovqat buyurtirdim ...
Дорихонангизга кимлар текширишга келиши мумкин?
 Президентнинг 14.02.2017 йилдаги ПҚ-2773-сон қарори билан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган.  Лицензияловчи орган ўзгарди  1.04.2017 йилдан бошлаб  дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана ...
Фарғонада аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги таъминланмоқда (видео)
Атроф-муҳит тозалиги ва инсон саломатлиги бир-бирига узвий боғлиқдир. Шу боис соғлом турмуш тарзини яратиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш жуда муҳим ҳисобланади. Санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, ҳудудга юқумли ва карантин инфекцияларининг кириб келиши, ...
Tиббий суғурта тиббиётдаги коррупцияга чек қўядими?
Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра 2019 йил 1 июлдан бошлаб вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги стационар соғлиқни сақлаш муассасаларида аралаш ...