8 мингдан ортиқ иштирокчи «Мустақиллик марафони»да қатнашди

Фарғонада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят ички ишлар ва соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Мустақиллик марафони» ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.

Марафон Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Марафонда икки ёш тоифасида (7 ёшдан 14 ёшгача, 14 ёшдан 30 ёшгача) 8 минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Марафонда қатнашчилар Фарғона олимпия захиралари коллежи чорраҳасидан Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройигача бўлган масофани босиб ўтди.

Марафон ғолиблари ўғил болалар ва қиз болалар ўртасида аниқланиб, улардан 1, 2, 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ва диплом билан тақдирланди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Магистратурада янги “Нутрициология” йўналиши очилади
Янги ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси магистратурасида янги “Нутрициология” йўналиши ўз фаолиятини бошлайди.  Фото: mrt-domodedovo.ru Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрда “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом ...
Қувада «тез ёрдам» машинаси ойнаси синдирилди, ҳайдовчи ҳушдан кетказилди, шифокорини эса…
Иллюстратив фото Гап бошидаёқ айтиб қўйсак: шифокор соғ-саломат, унга тан жароҳати етказилмаган, бироқ воқеалар ривожи зўравон ўйлаганидек ривожлангандами... ўх, оқибатини тасаввур қилишнинг ўзи қўрқинчли! Энди бир бошдан. Ўтган йилнинг ...
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар қандай қилиб реабилитация марказига жойлаштирилади?
Хабарингиз бор, “Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори (ВМҚ-309, 26.04.2018 й) қабул қилинган эди. Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ ...
2019 йилда шошилинч тиббий ёрдам учун 200га яқин махсус транспортлар харид қилинади
2017 йил давомида саккиз ярим миллиондан кўпроқ фуқарога тез тиббий ёрдам тизими орқали хизмат кўрсатилди. Уч миллионга яқин бемор стационар ва амбулатор шароитда даволанди. Шу даврда шошилинч тиббий ёрдам тизимида ...
Бувайдалик 4 фарзанднинг онаси соғаймоқда
2018 йилнинг 6 феврал куни тўртинчи фарзандини дунёга келтиргач, комага тушиб қолган, 2019 йилнинг январ ойигача беҳуш ётган Мадинахон Йўлдошева ҳақида аввал ҳам хабар берилган эди. Интернет нашрларида бу аёл ҳақида ...
Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2018 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 17 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига мувофиқ: -мутасадди ташкилотларга жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини азалий анъана ва қадриятларимиз ...
ТИББИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ: ўқув йили қисқарди, ўқув дастурлари-чи?
Тиббиёт соҳасини замонавий фикрлайдиган, чуқур билимли, масъулиятни ҳис этадиган, ҳар жиҳатдан етук кадрлар билан таъминлаш масаласига бугун давлат даражасида эътибор қаратилмоқда.
Фарғонада «сохта тадбиркор» фош этилди (видео)
Тўрт ярим тоннадан зиёд тиббиёт спирти. Улар ҳеч қандай ҳужжатларсиз ва лаборатория текширувисиз тайёрланаётган эди. Қутилардаги маҳсулот ёрлиғини ҳам сохталиги тадбиркор томонидан айтилди.  Бу ҳақда "Vodiy24" хабар берди. https://youtu.be/DvuHEAJD69c
“Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнири якунланди. Ўзбекистонлик шифокорлар МДҲда тенгсиз
Хабар берганимиздек,пойтахтимизда 25-30 март кунлари футбол бўйича шифокорлар ўртасида “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнири ўтказилди.  Фото: UzA “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдон қарийб бир ҳафта давомида ...
Фарғонада директорлар кенгашининг олтинчи семинари ўтказилди
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Фарғона филиалида Республика директорлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Семинарда республикамизнинг барча вилоятларидан келган ўрта тиббиёт ва фармацевтика ...
“Тиббиёт: қуруқ ваъдалар қачонгача давом этади?” сарлавҳали мақолага расмий муносабат
2019 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлигининг UzA.uz сайтида Бағдод туманидаги собиқ “Каримбобо” қишлоқ врачлик пунктининг бугунги аҳволи хусусида сўз юритилган мақола эълон қилинди. Материалда келтирилган далиллар шу куннинг ...
Қувалик уч эгизак чақалоқлар соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий назоратида
Хабарингиз бор, турли ахборот сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Қува тумани Акбаробод қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Одина Жумаеванинг уч эгизак фарзандини боқишнинг ўзига хос машаққатлари, уларнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолари ҳақида ...
Фарғонада бўлажак шифокорлар қасамёд қабул қилди
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида талабалик қасамёди бўлиб ўтди. «Талабаликка бағишлов қасамёди» маросими  истиқлол бахш этган эзгу ҳақиқат ва аждодларимиз армонларини рўёбга чиқарадиган бугуннинг аънанасидир. Филиалнинг фаол истеъдодли юқори ва биринчи ...
“Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнирига старт берилди
Хабарингиз бор, кеча пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонларда футбол бўйича “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнирига старт берилди. Фото: UzA Илк маротаба ташкил этилган нуфузли турнирда Россия, ...
“Бананда вирус бўлиши учун у қуш бўлиб учиши керак”
Фото: Пикабу Хитойнинг Ухань шаҳридан тарқала бошлаган вирус – ҳозирда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзу. Коронавирус ваҳимаси фонида кўплаб миш-мишлар, ёлғон ва тасдиқланмаган хабарлар тарқатиляпти. Тиббиёт фанлари доктори ...