Инновацион ғоялар халқ саломатлиги учун

Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника умумамалиёт шифокори Шоҳруҳ Аҳмадалиев шифокорлик касбига ўзгача меҳр қўйиб, соҳада самарали фаолият кўрсатиб келаётган ёшлардан биридир. Ёш бўлишига қарамай бу соҳада астойдил меҳнат қилиб, катта ютуқларни қўлга киритаётган Шоҳруҳбек ўз мукофотлари қаторига яқинда ўтказилган «Йилнинг фаол ёш шифокори» танловининг вилоят босқичида ғолиблар қаторида бўлганлиги учун берилган дипломни ҳам қўшиб қўйди.

Фото: Муқимжон Қодиров

Ёш шифокор бугунги кунда болалар жарроҳлиги травматологияси ва ортопедияси йўналишларида илмий ишларни олиб бормоқда. Болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг соғлом ривожланишлари, болаларда учрайдиган кўкрак қафаси касалликликларини самарали даволаш, тўғри  қадам ташлаб ота-оналари бағрида соғликда нуқсонсиз бахтли ҳаёт кечиришлари учун изланишлар олиб бораётган шифокор янги, иновацион ғояларни кашф этиб, тиббиётга янгиликларни олиб кирмоқда. Хусусан у, кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияни ортиқча жароҳатлар ва нуқсонларсиз даволашда «радиусли стерно-корректор» ускунасининг қўлланилиши, шунингдек, мактабгача ва кичик мактаб ёшдаги болаларда ясси оёқликни олдини олиш ва самарали даволаш мақсадида ишлатиладиган универсал ортопедик пойабзални яратди. Мазкур иновацион лойиҳалар бемор болаларни тезроқ соғайиб ота-онаси, яқинлари кўнглини шод этиш, соялиғида нуқсони бор болажонларни касалликдан фориғ бўлиб, тенгдошлари билан ўйнаб кулиб, болалик гаштини суришларига, бахтли умр кечириб, ойдин орзулар сари интилиб яшашларига мустаҳкам қанот бўлади.

У аҳоли саломатлигини сақлаш, турли касалликларни олдини олиш,соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишланган кўплаб нуфузли анжуманларда фаол иштирок этиб, билим ва тажрибасини ошириб маҳсус сертификатлар, диплом ва фахрий ёрлиқлар  билан тақдирланмоқда. Шу билан бирга Шоҳруҳбек Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошланғич ташкилоти етакчиси сифатида фаолият юритиб, ўз саъй-ҳаракатлари, ютуқлари билан ёшларга ҳар томонлама ўрнак намунаси бўлиб келмоқда.

— Мени ўз олдимга қўйган мақсад ва вазифаларим аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, турли касалликларни олдини олиш, айниқса, болаларда учрайдиган касалликларни ўз вақтида олдини олиб, ҳасталикларни бартараф этишдан иборатдир. Бу йўлда доимий изланишдан тўхтамайман,-дейди у.

Истеъдодли ёш шифокор Ш.Аҳмадалиев яқинда яна талабалар сафидан ўрин олди ва у ҳозирда Андижон Давлат тиббиёт институтининг магистратура йўналишида таҳсил олмоқда.

Ҳа, тинч, осойишта, фаровон юртимизда ўқиб, илм олаётган, танлаган касбу ҳунари билан халқимизга наф келтираётган бугунги ёшларни кўриб қалбинг қувончга тўлади. Уларнинг фаол ҳаракатлари, интилишлари, меҳнатлари ҳақида эшитиб мамлакатимиз келажаги янада порлоқ бўлишига ишонч ҳосил қиламиз.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Фарғоналик ҳамшира йилнинг энг яхшилари қаторида
Бу йил иккинчи марта ўтказилаётган энг яхши шошилинч тиббий ёрдам хизмати ҳамшираси республика кўрик танлови ҳам ҳамшираларнинг малакасини ошириш, соҳада орттирилган илғор тажрибаларни оммалаштириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган  муҳим тадбирлардан биридир. [caption ...
“Фарғона шифокори” – халқаро ташкилот эътирофида
Яқинда халқаро stoptb.org номли веб-сайтида “Фарғона шифокори” газетаси  ижодкорлари  эришган ютуқлар жаҳон ҳамжамияти эътиборига инглиз тилида ҳавола қилинди.
Қалбимизда мангу яшайди
«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони эгаси, тиббиёт соҳасининг етук инсонларидан бири Ҳамрохон Холмирзаевна Ҳожирахматова ҳаёт бўлганида 75 ёшни нишонлар эди. Юртимиз тинчлиги, саломатлиги ва равнақи йўлида фидойиларча меҳнат ...
Халқаро тиббиёт форуми: таассуротлар ва фикр-мулоҳазалар
Жорий йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Наманган вилоятида илк бор йирик халқаро тиббиёт ва фармацевтика форуми бўлиб ўтди. Унга дунёнинг 30 мамлакатидан 150 га яқин номдор компаниялар вакиллари, соҳанинг етук олимлари, ...
Юртимиз шифокорлари нуфузли халқаро ассоциациянинг махсус грантини қўлга киритди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ер юзи аҳолисининг бир фоизи витилигодан азият чекмоқда. Терида учрайдиган шу ва бошқа касаллик ҳамда нуқсонларнинг олдини олиш, барвақт ташхис қўйиш ва самарали даволаш ...
Дилларда байрам шукуҳи: марғилонлик шифокорлар эътирофда
“Тиббиёт ходимлари куни” байрамини ҳар йили халқимиз чексиз ҳурмат эҳтиром ила қарши олади. Дарҳақиқат, ширин сўзи, хушхулқи ила дардга дармон бўлгувчи шифокорларнинг меҳнатини ҳарқанча эъзозласак, эътироф этсак арзийди. Марғилон шаҳридаги Эркин ...
Шахида Нишанбекова— юксак мукофот соҳиби
Бу йил ҳам анъанага кўра мустақиллик байрами арафасида халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган бир ...
Аёлларни эъзозлаш халқимизга хос олижаноб қадриятдир (фото)
Фарғонада туни билан чироқлари ўчмайдиган бир маскан бор. Бу – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалидир. Инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ҳамда уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифокору ...
Ўзбекистоннинг энг яхши ҳамшираси асли Фарғоналикми?
Аввал хабар берганимиздек, Наманган вилояти Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими хирургия пости навбатчи ҳамшираси Дилафрўз Паттаева “Ҳамшира-2019” республика кўрик-танловида биринчи ўринни қўлга киритди. У ҳақида нималарни биламиз? [caption ...
Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вице-президенти этиб сайланди
20 май куни Женевада Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси (ЖССА)нинг 72-сессияси ўз ишини бошлади. Фото: ТИВ матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий ваколатхонаси маълумотига кўра, ЖССАнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ...
Инсонлар саломатлиги йўлида
Шундай шифокорларимиз борки, улар инсон ҳаётига нажот бахш этиб, бор тажрибасини ишга солиб, беморни дарддан фориғ қилади. Мана буни чинакам инсонийлик, ўз касбининг фидойиси деса бўлади. Мен сизларга ҳикоя қилмоқчи ...
Газетамиз «Жамият ва мен» ижодий танлови ғолиби
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ...
“Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”     
Фото: fsh.uz Фарғона шаҳридаги “Фарғона тиббий диагностика”  масъулияти чекланган жамияти аҳоли саломатлигини асраш масаласида кўплаб эзгу ишларни олиб бормоқда. Бу ерда сифатли таҳлиллар, 10 хилдан зиёд муолажалар ...
Иймонли шифокорлар кўпаяверсин!
Қарийб 40 йилдан буён шифокорлик касбини сидқидил меҳнати билан ардоқлаб келаётган, юзлаб-минглаб кишилар дардини енгиллаштириб, уларнинг жонларига аро кирган стоматолог-врач – “Dental House Kokand” масъулияти чекланган жамияти бош шифокори Адҳамжон ...
Шунақа дори ҳам бўларканми?
Бу воқеага кўп йиллар бўлди. Ўшанда ҳам куз эди адашмасам. Ишдан қайтаётгандим қўшнимиз Малика опа кўриниб қолдилар. Илиққина саломлашдим, ҳол-аҳвол сўрадим, бу орада қайнонаси Шарифа аяни ҳам сўраб ўтдим.