I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг касалликлар рўйхати ишлаб чиқилди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг касалликлар рўйхати ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Фото: alau.kz

Ҳужжат билан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг касалликлар рўйхати тасдиқланиши мумкин.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг касалликлар рўйхати

Қуйидаги касалликка чалинган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар:

церебрал фалаж ва бошқа фалажли синдромлар (қўл-оёқларнинг узоқ вақт фалажлиги ёки чуқур парезлари, турғун иккиламчи тарқоқ атетоз типидаги гиперкинезлар, хореоатетоз, координациянинг яққол бузилиши);

ташхиси тасдиқланган насл-генетик ва дегенератив касалликлар (стабил ва зўраювчи турлари);

келиб чиқиши ҳар хил бўлган ақлий заифликнинг чуқур ва оғир тури;

6 ой давом этадиган (сурункали) оғир шизофрения ва бошқа руҳий бузилишлар ва хулқ-атвор бузилишлари;

менингоэнцефалитнинг (энцефалитнинг) 2 йил ва ундан ортиқ доимий равишда даволашга қарамай тикланмаган (чуқур парез, плегия, парапарез, параплегия, трипарез, триплегия, гемиплегия, гемипарез, тетрапарез, тетраплегия, афазия, дизартрия, парциал ва генераллашган эпилептик хуружи, руҳий, ақлий заифликнинг ўрта, чуқур ва оғир ҳолатлари) турғун асоратлари;

кўзни кўрлиги (0 дан 0,02 гача қамраб олинган);

туғма ва орттирилган характердаги бронх-ўпка касалликларида II-III даражали турғун нафас етишмовчилиги. Астманинг гармонга боғлиқ тури;

сил касаллиги сурункали кечиши (ўпка, суяк ва бўғимлар сили, сийдик-таносил органлари сили, сил менингоэнцефалитлари асоратлари билан ва бошқалар). Сил касаллиги сурункали кечиши (ўпка, суяк ва бўғимлар сили, сийдик-таносил органлари сили, сил менингоэнцефалитлари асоратлари билан ва бошқалар);

диабетик нефросклероз;

инкурабел ёмон сифатли ўсмаларнинг оғир шакли;

тузатиб бўлмайдиган доимий нажас ва сийдикни тутаолмаслик, йўғон, тўғри ичак ва орқа чиқарув тешигининг туғма ва орттирилган оқмалари, сийдик таносил аъзолари оқмалари;

суяк-мушак система ва бириктирувчи тўқима касалликларида яққол қайта тикланмайдиган функционал бузилишлари;

қандли диабет (инсулинга боғлиқ қандли диабет);

қандсиз диабет;

лейкозлар, гемобластозлар, Ходжкин касаллиги (лимфогрануломатоз), ҳавфли гистиоцитоз;

қон ишлаб чиқаришнинг туғма ва орттирилган апластик анемиялар;

гемофилия оғир турлари;

ОИВ инфекциясининг III-IV даражаси;

туғма аномалияларнинг оғир турлари:

эркаклар – иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар – иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда.

Манба: sof.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Қуролли Кучларда тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақида kun.uz хабар бермоқда. Фото: army.ziyonet.uz Ҳужжат ...
Фарғонада республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди
Фарғонада “Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммолари: шошилинч тиббий ёрдамнинг шифохонагача бўлган босқичини замонавий тамойиллари ва ривожланиш истиқболлари” мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика шошилинч тиббий ...
Шифокор Манзурахон Салимова ўзи таҳсил олган мактабига китоблар совға қилди
Шу кунларда маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам ўзлари таҳсил олган мактабларга ташриф буюриб, мактаб фондига китоблар совға қилишмоқда. Вилоят “Она ва бола скрининг” маркази бош врачи, вилоят кенгаши депутати Манзурахон Салимова ҳам ...
Бугун Халқаро қулоқ ва эшитиш саломатлигини ҳимоя қилиш куни
Бутунжахон соғликни сақлаш ташкилоти 3 март кунини махсус кун - Қулоқ ва эшитиш саломатлигини ҳимоя қилиш куни деб таъсис этилди ва ҳар йили 3 март куни Халқаро қулоқ ва эшитиш саломатлигини ҳимоя қилиш куни ...
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар қандай қилиб реабилитация марказига жойлаштирилади?
Хабарингиз бор, “Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори (ВМҚ-309, 26.04.2018 й) қабул қилинган эди. Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ ...
Қўқонда янги тиббий марказ иш бошлади
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий текшириш маркази Қўқон филиалида янги, замонавий лойиҳа асосида қурилган, ихтисослашган марказ иш бошлади. Бу ҳақда Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. Мазкур муассасага онкологиянинг барча соҳасидаги мутахассислар жалб ...
Юртимизда “Тиббиёт посбонлари” фаолияти тажриба тариқасида йўлга қўйилди
Қарийб бир ойдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи жойларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ...
Жавоҳир Солиев: “Барча устозларимга миннатдорчилик билдираман”
Қува тумани тиббиёт бирлашмасининг умумий амалиёт шифокори Жавохир Солиев ўзининг омадли ва зафарли юришларини давом этирмоқда. У фаолиятини Тошкент тиббиёт академиясининг Урология йўналиши бўйича магистратура босқичида давом эттирадиган бўлди. [caption id="attachment_1750" ...
Бош шифокорлар аҳоли олдида ҳисобот беради. Илк тажриба
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ҳаётга татбиқ этилган оилавий поликлиникалар бош шифокорларининг аҳоли олдида ҳисобот бериши илк бора амалда қўлланди. Бу ташаббусни биринчилардан бўлиб Пойтахтимизнинг Шайҳонтоҳур туманидаги № 41 оилавий поликлиника ...
Қувалик уч эгизак чақалоқлар соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий назоратида
Хабарингиз бор, турли ахборот сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Қува тумани Акбаробод қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Одина Жумаеванинг уч эгизак фарзандини боқишнинг ўзига хос машаққатлари, уларнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолари ҳақида ...
Шифокор меҳнатига муносиб ҳақ тўланяптими?
Бутун дунёда энг улуғ касблардан бири шифокорлик ҳисобланади ва бу касб эгалари ўзларининг жонкуярликлари билан бошқа касб эгаларидан ажралиб туришади. Шифохонага борганимизда дардимизни тинглаб, унга даво топиб, бизни соғлигимиз ҳақида ...
Россиялик профессор талабаларга маъруза ўқиди
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига Калининград педагогика ва психология бизнес мактаби директори, педагогика фанлари доктори, профессор Фарид Юзликаев ташриф буюрди. Ташриф давомида филиал "Тиллар ва таълим технологиялари" кафедрасида, Даволаш иши йўналиш ...
Фарғонада патронаж хизматига бағишланган семинар бўлиб ўтди
Фото: М.Қодиров Фарғона шаҳридаги Кимёгарлар маданият уйида “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган  тиббий хизматда патронаж ҳамшираларининг фаолияти”  мавзусига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. [caption id="attachment_2095" align="aligncenter" ...
Энг улуғ ва шарафли касб эгаларига эҳтиром
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда шифокорлар байрами ...
«Настарин» жамоаси ғолиб
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият вазирлиги, "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" ва “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган олий таълим муассасалари талабалари театр студиялари фестивалининг Фарғона вилояти босқичи якунланди. Фарғона ...