Энди ҳар бир аёлга малакали акушерлик ва гинекологик амбулатор ёрдам кўрсатилади

Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, улар саломатлигини асраш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келган. Президентимизнинг жорий йил Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқида ҳам ҳомиладор аёлларни скрининг кўригидан ўтказиш ишлари талаб даражасида эмаслигига эътибор қаратиб: “Бу борадаги жиддий камчиликларга барҳам бериш мақсадида оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида қизларимиз, аёлларимиз учун алоҳида тиббий маслаҳатхоналар ташкил этилмоқда”, дея қайд этиб ўтган эдилар.

Бу борада Президентимиз томонидан жорий йил 2 февралда имзоланган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майидаги “Қизлар ва – фертил ёшидаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этди.

– Аёллар маслаҳатхоналари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туман, шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникалари, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг оилавий поликлиникалари тузилмасида ташкил этилди, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи Марат Содиқов. – Бундан асосий мақсад ҳомиладорликка қадар, ҳомиладорлик ҳамда туғруқдан кейинги даврда малакали акушерлик ва гинекологик амбулатор ёрдам кўрсатишдир. Шунингдек, ушбу маслаҳатхоналар ўзига бириктирилган ҳудуд аҳолисининг репродуктив саломатлигини асраш ҳамда оилани режалаштириш орқали она ва бола саломатлигини ҳам муҳофаза қилишади.

Қувонарли жиҳати, эндиликда аёлларимиз саломатлиги доимий назоратга олинади, бу борадаги муаммоларни эрта бартараф этиш чоралари кўриб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Халқ билан мулоқот — инсон манфаатлари сари чорлайди, аммо…
Соғлиқни сақлаш тизими доимий янгиланиб, такомиллашиб бораётган соҳалардан биридир. Бугунги кунда бу йўналишда яратилаётган илғор технологиялар тиббий таҳлил ишлари сифатини юксалтириш, касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш имкониятини янада кенгайтирмоқда.
Меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Адлия вазирлигининг онлайн сўрови
Сизнинг меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Ойлик маошингиз вақтида берилмаяптими? Иш ҳақингиздан розилигингизсиз ушлаб қолинаяптими? Иш вақтидан ортиқ ёки дам олиш ва байрам кунлари ишлашга жалб қилинаяпсизми? Фото: huquqiy_axborot Энди ...
Ўзбекистонда 2018 йилда қайси касалликлардан кўпроқ одам вафот этган?
Фото: uza.uz Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 112,6 мингта ўлим қайд этилган.  Мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этди, ...
Тиббиёт соҳасидаги муаммолар. Улар нималардан иборат?
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар мавзусидаги ахбороти тингланди. Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзоқов соҳа ...
Ижтимоий сўров: Ўзбекистонликлар оилада нечта фарзанд бўлишини хоҳлайди?
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Фуқароларнинг репродуктив қарашлари, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ ҳақидаги жамоатчилик фикри” мавзусида сўров ўтказди. Ундан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз фуқароларининг репродуктив қарашлари, “репродуктив саломатлик” ...
“Маънавий қашшоқ бўлманг!” ёки “Фарғона шифокори”ни барча тиббиёт ходимлари ўқийдими?
Доно халқимизда ҳикматлар бисёр. Тоғу-тошлар орасидан шарқираб оқатган сув пишиб етилгандай авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ҳар бир ҳикматда олам-олам мазмун мужассам. Буюкларимиз “Қаторда норинг бўлса, юкинг ерда қолмайди”, деб бежиз айтишмаган. “Фарғона ...
Ўзбекистонда ДНК маълумотлари миллий базасини яратиш режалаштирилмоқда
Бу жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилган Давлат томонидан геном маълумотларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида кўзда тутилган. Ҳужжат Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган. Фото: Gazeta.uz Қонундан мақсад давлат ...
“Асалли музқаймоқ”дан эҳтиёт бўлинг!
Фото: "vodiy24" канали Баҳор ва ёз мавсуми бошланиши билан аҳоли ўртасида ўткир юқумли ичак касалликлари кўплаб қайд этилади. Олинган маълумотларга кўра, ўтган 2019 йил давомида 560 нафар ...
Хитойлик офтальмологлар хайрия акция ўтказишди
Шу кунларда «Гуанмин Юннан» госпиталининг бешта етакчи врач-офтальмологи ва тўққизта волонтёрдан иборат Хитой делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етмоқда. Улар ўзлари билан медикаментлар ва тиббий ашёлар кўринишидаги гуманитар юкни олиб келган. Уч кун ...
Мендан донорлик қони талаб қилишяпти. Шу тўғрими?
Аёлим ҳомиладор. Амбулатория рўйхатга қўйилган. Мендан донорлик қони талаб қилишяпти. Шу тўғрими? Нотўғри. “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ қон ва унинг таркибий қисмларини тиббиёт эҳтиёжлари учун топшириш донор ...
Ўзбекистонда 78 фоиз ўлим ноинфекцион касалликлар сабабли рўй бермоқда
Фото: gazeta.uz Ўзбекистонда ноинфекцион касалликлар учун ҳар йили 9,3 трлн сўм сарфланмоқда. Мамлакатдаги 78 фоиз ўлимга ушбу турдаги хасталиклар сабаб бўлмоқда, деб ёзмоқда gazeta.uz Ноинфекцион касалликлар, жумладан юрак-қон томир ...
Қўлимиз кўксимизда саломлашайлик
Гап коронавирусда ҳам эмас. Бундай саломлашиш, айниқса, Фарғонада ҳозиргача сақланиб қолган. Улардан илҳом олиб,  фикр-мулоҳазаларимни бўлишмоқчи бўлдим. Фото: "Advantour" Университетда тактиль алоқа (одамлар билан қўл бериб кўришиш, қўлларни ...
Ўзбекистонда одам папиллома вирусига қарши эмлаш бошланди
Статистик маълумотларга кўра, дунёда биргина 2018 йилда бачадон бўйни саратони билан қарийб 570 000 янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Ҳар йили шу касалликдан 311 000 нафардан ортиқ аёллар вафот этади. Мамлакатимизда ҳам ...
Одилжон Умаров: “Олижаноб касб эгалари бўлган ҳамшираларимиз қаршисида ҳамиша таъзимдаман”
Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг фаоллар залида 12 май – Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам тадбирида фидойи касб эгаларига яна бир бор эҳтиром кўрсатилди. Унда Фарғона вилоят ...
Сўх тиббиётида нима гаплар? (фото)
Қайд қилиш лозимки, бугунги кунда аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиш, халқимизни қийнаётган муаммо ва камчликларни аниқлаб, уларни ечими устида ишлаш ва ташаббус кўрсатиш, қилинаётган ҳар бир мурожаатга муносабат билдириш бевосита ҳудуд ...