Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича психиатрия муассасалари хабардор қилинади

Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга мувофиқ Ички ишлар органлари ҳар бир ўз жонига қасд қилиш ҳолати юзасидан ўша шахс яшайдиган манзилдаги амбулатор психиатрия муассасасини зудлик билан хабардор этади.

Борди-ю, мазкур ҳолат соғлиқни сақлаш, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари томонидан аниқланган тақдирда, улар бу ҳақда ўзи жойлашган манзилдаги ички ишлар органларига тезкор маълум қилишлари керак.

Шахсда ўткир психоз ёки руҳий касалликлар хуружи сабабли ўз жонига суиқасд қилингани аниқланганда, унга шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, яшаш манзили бўйича психиатрия стационарларига ўрнатилган тартибда жойлаштирилади.

Шунингдек, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари юзасидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг филиаллари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари ҳамда амбулатор психиатрия муассасалари томонидан ҳисобот тайёрланиб, тегишли тартибда ҳудудий бош суицидологлар ёки бош психиатрларга тақдим этилади.

Ҳисоботлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош суицидологи томонидан умумлаштирилиб, ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Меҳридарё, қалби пок бўлган доялар меҳнатини қанчалар улуғласак-да оздир
Маълумки, 5 май ҳар йили Халқаро доялар куни сифатида кенг нишонланиб келинади. Жумладан, мазкур сана мамлакатимизда ҳам соҳа ходимлари томонидан кўтаринки кайфиятда қарши олинади. Аввало, доялар фаолияти тўғрисида тўхталганда айтиш керакки, ...
Тиббиёт тизимида коррупцион ҳолатларнинг сабаблари нимада?
Парламент қуйи палатасида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.  Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан охирги икки ...
Тошлоқ туманида тез тиббий хизмат самарадорлиги ошмоқда
Президентимиз халқ билан ҳар бир мулоқотида соғлиқни сақлаш хизмати инсон манфаатларини таъминлашда муҳим омил эканлигига алоҳида аҳамият қаратмоқда. Давлатимиз раҳбарининг тизимни такомиллаштириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, хизмат самарадорлигини ...
Юртимизда “фитомикс” ривожланади. У ўзи нима?
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Президенти Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган йиғилишда тиббиёт соҳасида маъмурий ислоҳот қилинишини айтган эди. Фото: Православная Жизнь Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев дунё ...
Кореялик профессорлар хайрия акция ўтказишди
Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига Корея Республикасининг  “Severance” Ёнсей университети профессорлари ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг малакали жарроҳлари ташриф буюришди. Улар иштирокида вилоятимиздаги бемор болаларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ва ...
Патронаж ҳамширалар учун йўл ҳақи компенсацияси белгиланади
 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юртимиз тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган ҳамширалар фаолиятига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Айтиш жоизки, аҳоли саломатлигини муҳофза қилишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами йўналишидаги ҳамширалар хизмати ҳам ...
Фарғонада “Ferghana invicta pharm” дори ишлаб чиқариш корхонаси ўз фаолиятини бошлади
Яқинда вилоят марказида бўш турган бино ўрнида бўй кўрсатган “Ferghana invicta pharm”  дори ишлаб чиқариш корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси йилига 10 миллион дона ...
Газетамиз «Жамият ва мен» ижодий танлови ғолиби
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ...
Меҳнат мигрантлари-касаллик сабабчисими?
Ўтказилган эпидемиологик таҳлиллар натижасида кейинги вақтда  вилоятимиз аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси эпидемик жараёнида  ўзгаришлар рўй бераётганлигини кўрсатмоқда. Олиб борилган профилактик ишлар аҳолининг хавфли гуруҳларига мансуб қатлами, гиёҳвандлар ўртасида  касалланишнинг камайишига ...
Марғилонда эр-хотин ис газидан заҳарланди
Марғилонда 14 декабрь куни ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар берди. Марғилон шаҳрида яшовчи О.А. ва унинг турмуш ўртоғи М.А. уйидаги иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ ...
Халқ табобати воситаларини реклама қилишга таклиф тайёрланди
“Бир саволга бир жавоб” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев саволларга жавоб берди. Фото: Рекламный Совет – Президентимизнинг 2018 йил 12 октябрдаги қарори ...
Фарғонада чақалоқни пуллаётган ҳамширалар ушланди
Фото: prokuratura.uz Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган тадбирда Ўзбекистон туманининг тиббиёт бирлашмаси ҳамширалари А.И. ва Р.Қ.лар, фуқаро Г.Т.нинг ...
Эмлаш қамрови 99,5 фоизга етказилди
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда болаларни полиомиелитдан ҳимоя қилиш учун янги вакцина татбиқ этилиши”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Соғлиқни сақлаш ...
Дори воситаларининг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Фото: fsh.uz Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2522-2, 11.06.2019 й.) Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, ...
Фарғоналик ҳамшира тез ёрдам машиналарини ювишга мажбур бўлган(ми)?
  2020 йил 12 апрель куни «Дарё» нашрида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали тез тиббий ёрдам марказий бўлимида ишловчи ҳамшира томонидан юборилган мурожаат юзасидан мақола эълон қилинган бўлиб, ...