Соғлиқни сақлаш вазирлиги калтакланган шифокор масаласига муносабат билдирди

Хабарингиз бўлса, шу йилнинг 3 август куни Олтиариқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Полосон шаҳарчасидаги тез тиббий ёрдам бригадаси шифокори Шуҳратжон Сирожиддинов  чақирувга борган вақтида калтакланган эди. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги калтакланган шифокор масаласига расмий муносабат билдирди.

 

Фото: minzdrav.uz

«Полосон қишлоғида яшовчи 1949 йилда туғилган Мирзажалил Ҳакимовнинг бехуш ётганлиги тўғрисида қариндошлари томонидан туман марказий тез тиббий ёрдамига мурожаат келиб тушган.

Навбатчи врач тез тиббий ёрдами машинасидан тушиб беморни кўриш учун шошиб кириб кетаётган пайтида беморнинг набираси шифокорни ҳақорат қилиб, бесабаб дўппослаган. Врач Ш. Сирожиддинов бош ва қулоғи аралаш бехосдан тушган кучли зарбадан оғир мия жароҳати олиши ҳисобига ҳушидан кетиб йиқилган. Шундай вазиятда ҳам ўз хизмат вазифасини унутмаган ҳамшира Умидахон Ҳусанова беморни кириб кўрганда бемор аллақачон вафот этганлиги, ҳатто беморнинг қариндошларига хабар берилиб улар етиб келишгaнининг шоҳиди бўлган.

Врач Шуҳратбек Сирожиддинов ҳам бироздан сўнг ҳушига келгач, ўрнидан туриб беморни кўргани кирганида 70 ёшга кирган Мирзожалил Ҳакимовнинг бир неча дақиқа аввал вафот этганлиги, мурда аллақачон совиб бўлганлиги ва ҳатто қариндошлари мурданинг иягини хам боғлаб қўйганлигини кўрган. Врач Шуҳратбек Сирожиддинов ўрнидан тураётганда олган оғир жароҳати ҳисобига яна ҳушидан кетиб йиқилади ва тез тиббий ёрдами машинасида Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдами бўлимига «Оғир калла мия жароҳати, бош мия чайқалиши, чап қулоқ супраси атрофи юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, чап қулоқ пардасининг йиртилиши» ташхиси билан оғир аҳволда ётқизилади.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, шифокорлар томонидан минглаб хонадонларга бориб, беминнат кўрсатган хизматлари учун халқнинг ҳурматини қозониб келган. Лекин баъзи бир юқоридаги каби малакали шифокорларнинг дўппосланиши ва ҳақоратланиши тиббиёт ходимларининг ҳимоясиз эканлигидан далолат бермоқда. Бундай ҳолатлар охирги пайтларда тез-тез учраётгани тажрибали шифокорларнинг бирламчи тизимдан кетиб қолишларига сабаб бўлмоқда. Шу боис ҳар бир тиббиёт ходимининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муносиб рағбатлантиришни кучайтириш борасида ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш юзасидан изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш учун Фарғона вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинди» дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот учун, Шуҳратжон Сирожиддинов  2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам фаолиятини ривожлантиришга доир кўрик-танловининг «Тез тиббий ёрдам станциясининг энг малакали шифокори» номинацияси бўйича 1-ўринга лойиқ деб топилган эди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ўзбекистон нотўғри овқатланишдан ўлим ҳолатлари даражаси бўйича «етакчи» бўлди
Германиядаги Фридрих Шиллер номидаги университет олимлари нотўғри овқатланиш сабаб юз берадиган ўлим ҳолатлари даражаси бўйича Европа мамлакатлари рейтингини тузишди. Тадқиқот 1990 йилдан 2016 йилгача бўлган даврдаги маълумотларга асосланади, деб хабар ...
Тошкент Тиббиёт Акушерлик ва Гинекология институтини очиш бўйича таклиф билдирилди
blog.xabar.uz сайтида журналист Рохила Мирзаахмедованинг “Балоғат ёшидаги қизлар орасида касалликларни камайтириш, ёш оналарга қулайлик яратиш ва кекса аёл беморларни даволаш лойиҳаси” эълон қилинди. Унда шундай ёзилган, Ассалому алайкум. Ушбу мақоламни аслида лойиҳа ...
Рамазон-рухан ва жисмонан покланиш ойи
Хуш келибсан, ё Рамазон, давлат бўлиб келган ой, Уммат учун марҳамату раҳмат бўлиб келган ой. Руҳга шифо, танга даво, Қуръон нозил бўлган ой, Ҳар мўминга севинч бўлиб, шафқат бўлиб келган ...
28 июль — Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш куни
Ҳар йили 28 июль куни ЖССТ томонидан Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш куни нишонланади ва ҳар йили барча тадбирлар мақсадли шиорлар остида ўтказилади. ЖССТ 2019 йилда 2 та шиор билан чиқди: [caption ...
Янги йилдан Соғлиқни сақлаш тизимида кескин ўзгариш бўлиши кутилмоқда
Cоғлиқни сақлаш вазирлигида навбатдан ташқари видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалар, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарлари ва республика даволаш муассасалари бош шифокорлари ҳамда тиббиёт олий ...
Шифокорларга тажовузлар қачонгача давом этади?
«Шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати шифокорларига беморлар ва уларнинг яқинлари томонидан ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиш билан боғлиқ хабарлар ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларининг бош мавзусига айланиб улгурди. Бундай ...
2018 йилда тиббиёт соҳасига кўпроқ маблағ ажратилади
Президент раислиги остида ўтган йиғилишда 2018 йил биринчи ярмида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича режалар белгилаб олинди.
Келажакда қандли диабетга чалинганлар 550 миллион нафардан ошиши мумкин
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозирги кунда дунёда 400 миллион нафардан зиёд қандли диабет хасталигига чалинган бемор бор. Таҳлилларга кўра, ушбу кўрсаткич 2030 йилга бориб 550 миллиондан ошиши мумкин. ...
Шифокорга оқ халатни ким беради? Қонунда бор, амалда йўқ меъёрлар
Шифокорларни иш берувчилар оқ халат ва бошқа бир марталик гигиена воситалари билан таъминлаши керак. Аслида шундайми? Фото: vrachi-spb.ru Шифокорларнинг ҳар 6 ойдаги тиббий кўриги харажати ҳам иш берувчи ...
ДХХ Фарғонада “Трамадол” контрабандаси билан шуғулланган шахсларни қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаси контрабандаси ва савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ...
Тиббий хизмат сифатидан аҳоли мамнун
Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 8 қишлоқ оилавий поликлиникаси ва битта қишлоқ врачлик пункти аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда. Қамровида 22 минг аҳоли бўлган 78-қишлоқ оилавий поликлиникасида бирламчи тиббий хизмат ...
Фарғона шаҳрида замонавий поликлиника ишга тушди
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этишга оид давлат дастурлари, инвестиция лойиҳалари доирасида барча шифо муассасалари босқичма-босқич модернизация ва реконструкция этилиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар, мебеллар билан жиҳозланмоқда. Фото: fsh.uz Конституция ...
Президент билан АҚШда мулоқотда бўлган таниқли доктор Ўзбекистонга келди
Ўтган йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашганди. Ўшанда давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ...
Республика болалар аутизми реабилитация маркази ташкил этилиши мумкин
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Республика болалар аутизми реабилитацияси марказини ташкил этиш ҳақида петиция пайдо бўлди. Фото: sobitie.com.ua Ҳозирги кунда туғилаётган чақалоқлар орасида аутизм ташхиси қўйилганлар ҳам бор. ...
Ишдаги танаффуслар қандли диабетдан сақлайдими?
Янги Зеландиялик олимларнинг таъкидлашларича, офисда ишлаш давомида ҳар 2 соатда танаффус қилиш, организмда қандли диабет касаллиги ривожланишинг олдини олар экан. Фото: tribun.com.ua Уларнинг фикрича, офисдаги 5 дақиқалик танаффус ...