Дори-дармон нархи қанчага арзонлашди?

2016 йилнинг 31 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар олдига аниқ вазифалар қўйилди. Хўш, ушбу қарор амалиётга қандай жорий этилмоқда? Кўзда тутилган вазифалар кўнгилдагидек амалга оширилмоқдами? Энг муҳими, аҳоли учун, халқ учун қандай қулайлик яратилди?

Ушбу саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Ҳабибулло ЖАЛИЛОВга мурожаат қилдик:
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларини аҳоли ўртасида кенг тарқалган касалликларни даволашда қўлланиладиган юқори самарадорликка эга бўлган сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлашга қаратилган. Қарор 2017 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга кирди. Ушбу қарор том маънода халқ манфаатларига қаратилган ва унинг ижроси ҳам шунга мувофиқ бекаму кўст амалга оширилиши шарт.
Очиғи, кейинги вақтларда беморларга рецепт ёзишда мавжуд меъёр-қоидаларни бузиш, маҳаллий маҳсулотлар қолиб, чет элда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситаларини буюриш ҳолатлари кўпайган эди. Қолаверса, дорихоналарда перепаратлар баҳосининг турлича экани аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.
Мазкур қарорга мувофиқ, бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида 2017 йилнинг 1 январидан янги тартиб-қоида жорий этилди. Эндиликда четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.
Тиббиётда кенг қўлланиладиган 300 дан ортиқ номдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун муайян нархлар жорий этилди. Бу нархлар даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича ташкил этилган Республика комиссияси томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун жаҳон нархлари конъюнктурасини таҳлил қилиш асосида ўрнатилган тартибда ҳар чоракда белгиланади.

Ўз навбатида, юридик шахслар томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига нарх белгилаш тартиби қўпол равишда бузилса, уларга қатъий жазо қўлланилади ва ҳатто лицензиясини бекор қилиш кўзда тутилган.

Умуман олганда, ушбу қарорнинг ҳаётга татбиқ этилиши ички бозорни арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан янада тўлиқ таъминлаш, ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўзда тутилмаган ҳамда қиммат импорт дори воситаларини тавсия этиш бўйича номақбул амалиётнинг олдини олиш ва келгусида бундай ҳолларга йўл қўймаслик имконини беради.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш бўйича Соғлиқни сақлаш тизимидаги дорихоналар, даволаш профилактика муассасалари ва хусусий дорихоналарга етказиш бўйича жойларда семинарлар ўтказилди. Семинарларда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида ахборот берилди. Шунингдек, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб республикамиздаги барча 5500 га яқин дорихоналарнинг “Истеъмолчилар бурчаги” ташкил этилиб, унда барча дорихоналар учун мажбурий бўлган энг зарур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг минимал рўйхати, рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати, белгиланган нархларда сотиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чекланган нархлари, чекланган нархларда сотувга чиқариладиган маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмларнинг 2016 ва 2017 йиллар учун таққосий жадвалини осиб қўйилишини таъминланмоқда.
Ушбу қарор аҳолига моддий жиҳатдан қандай манфаат келтирди, деган саволга жавоб сифатида эътиборингизни бир рақамга тортсам. Чекланган нархларда сотувга чиқариладиган маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмларнинг 2016 ва 2017 йиллар учун таққосий жадвали маҳаллий дори воситаларининг нархи 8% дан 44% гача пасайганлигини кўрсатди. Демак, халқимиз энди маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмларини сезиларли даражада паст нархларда харид қилиш имконига эга бўлди.
Албатта, мана шундай ҳаётий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини, юртимизда олиб борилаётган ҳар бир ислоҳот, энг аввало, инсон манфаатларига қаратилгани билан аҳамиятли. Ушбу ҳаракатлар эл саломатлигини асраш йўлидаги улкан саъй-ҳаракатлар самарадорлиги янада ошириши, шубҳасиздир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхати тасдиқланди
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили бир маротаба Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлайди. Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Рецептсиз бериладиган дори ...
Тиббиётдаги муаммолар: Нега юз бермоқда?
Вилоят ҳокимининг «Вилоятда аҳолига бирламчи тиббий хизмат ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, тиббий муассасаларни малакали ва тажрибали тиббиёт ходимлари ҳамда замонавий тиббий диагностика ва даволаш асбоблари билан таъминлаш ...
Патронаж ишлари талаб даражасидами?
Ҳозирги кунда қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ оилавий поликлиникалари фаолиятини яхшилаш орқали бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг ушбу хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилмоқда. Аммо мазкур соҳада ютуқлар ...
ЯНГИ ҚАРОР: Рўйхатдан ўтказиш тартиби такомиллаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги №213-сонли «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Низом дори ...
Алишер Шодмонов: «Туғуруқхоналарда коррупцияга қарши кураш кучайтирилди»
Барча соҳада бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар самарадорлиги эса, шубҳасиз, фидойи мутахассисларнинг адолатли ва шаффоф фаолияти билан бевосита боғлиқ. Шу сабабли ҳам ...
«Ақлли тиббиёт» ва «Ягона тиббий маълумотлар маркази» ўзи нима? Унинг ишлаш принципи қандай?
2017—2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида жорий йил якунига қадар мамлакатимиз тиббиёт соҳасида ...
Шифохона учун янги бино
Қўқон шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси учун барча қулайликларга эга бўлган бино бунёд этилди. Шаҳар маркази, яъни Ўрдага яқин ҳудудда жойлашган шифохонанинг аксарият бинолари эскирганлиги, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконияти ...
Туғма нуқсонлар билан болалар туғилиши олди олинади
“Ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан болалар туғилишини олдини олиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди. [caption id="attachment_608" ...
Ўзбекистонда олий тиббий таълим тизими ислоҳ қилинади
Тиббий таълим сифатини янада ошириш, энг яхши халқаро амалиёт даражасидаги олий ва ўрта-махсус, касбий тиббий таълим тизимини шакллантириш, тиббий хизмат даражасини ошириш мақсадида Президент фармони қабул қилинди.
Ўзбекистонда Германиянинг онкологик клиникаси ишга тушади
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда OPASCA German Oncology Solutions GmbH томонидан 50 миллион евро қийматидаги энг сўнгги технология ва жиҳозлар билан таъминланган, замонавий клиника бунёд этиш ҳамда Германиянинг нуфузли ...
Юртимизда Ҳиндистондаги хусусий клиникалар филиаллари очилади
Сир эмас, аҳолимиз айрим касалликларни даволаш учун ва мураккаб операцияларга эҳтиёж сабаб чет эл клиникаларига мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда. Хусусан, маълумотларга кўра, ҳар йили тахминан 25-30 мингга яқин юртдошимиз Ҳиндистонда даволаниш ...
Фарғонада Россиялик профессор иштирокида илмий-амалий анжуман
Фото: Психологический центр Просвет/Белокрылов Игорь Владленович Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги “Дўстлик” кафесида психиатр, невролог, терапевт ва умумий амалиёт шифокорлари учун “Психосоматик бузилишларни ...
«Агентлик бўлди, ДСЭНМ тугатилди. Эртага мени инспекцияга ишга олармикан ёки агентликками?»
Фото: xabar.uz Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан интервью уюштирилди. Унда кўпчиликни қизиқтираётган саволларга ойдинлик киритилди. «Ҳозирга қадар аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда асосий ...
Туман шифохоналарини молиялаштиришнинг янгича тизими жорий этилади
2017 йилда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги «Саломатлик-3» дастури доирасида туман шифохоналарини даволаш ҳолатлари бўйича молиялаш тизимини синовдан ўтказишни давом эттиради.
Тиббиёт ходимларининг ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинади?
Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий соҳада қонун устуворлигини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилади. Бу ҳақида Хуқуқий ахборот канали хабар беради. Тиббий соҳада қонун устуворлигини таъминлаш ва қонун ҳужжатлари ижросини ташкил ...