Туғма нуқсонлар билан болалар туғилиши олди олинади

“Ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан болалар туғилишини олдини олиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Фото: Муқимжон Қодиров

Низомда белгиланганидек, ҳомиладор аёллар иккита босқичдан иборат бўлган пренатал (туғруққача) скрининг текширувларидан ўтказилади. Бундан кўзланган мақсад туғруққача скрининг текширувлари самарадорлигини ошириш ҳамда ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар ва ирсий (хромосом) касалликлар билан туғилишнинг олдини олишдан иборат.

Биринчи босқичдаги текширувлар уч маротабали мажбурий оммавий пренатал ультратовуш текширувларини ўз ичига олади.

Ушбу текширув натижаларига кўра, хавф-хатар гуруҳига кирган ҳомиладор аёллар “Она ва бола скрининг” марказларида иккинчи босқичдаги текширувлардан ўтказилади.

Ҳомилада туғма ривожланиш нуқсонлари ва ирсий касалликлар мавжуд бўлганда, ҳомиладор аёл тиббий-генетик хулоса билан тегишли бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва идоравий поликлиникага юборилади.

Мазкур ҳолат ҳақида ҳомиладор аёл ва унинг яқин қариндошларига, жумладан, туғилгандан сўнг чақалоқ соғлиғи ва ҳаётига таъсири, даволаш усуллари ва улар билан боғлиқ хавф-хатар даражаси, қўллаш мумкин бўлган тиббий муолажалар ва уларнинг оқибатлари ҳамда даволаш натижалари тўғрисида тўлиқ ахборот берилади, ҳомиладор аёл ва яқин қариндошларининг қарори асосида тегишли тартибда чора-тадбирлар амалга оширилади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Тиббиёт ходимларининг ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинади?
Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий соҳада қонун устуворлигини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилади. Бу ҳақида Хуқуқий ахборот канали хабар беради. Тиббий соҳада қонун устуворлигини таъминлаш ва қонун ҳужжатлари ижросини ташкил ...
TIKA Ўзбекистонга 50 та тез тиббий ёрдам машинаси ва 20 та мобил офис автобуси ажратди
Фото: ЎзА Туркия парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги — TIKA томонидан Ўзбекистон аҳолисига сифатли тез тиббий ёрдам ва давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида ...
Хусусий тиббиёт – давлат эътиборида
Маълумки, сўнгги йилларда жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда ҳам тиббиёт соҳасида давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантириш, тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш тизимини жорий этиш масалалари катта эътибор қаратилмоқда. Натижада мамлакатимизда, хусусан, Фарғона вилоятида ҳам ...
Ўзбекистонда барча врачлар ва провизорлар рўйхатдан ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Ўзбекистон  Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги  2018 йил 2- августдаги ПҚ- 3894- сон қарори, “Йўл харитаси”нинг 8- банди, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 ...
Қўқонда юқумли касалликлар шифохонаси фойдаланишга топширилди
Тиббиёт ходимлари куни байрами арафасида Қўқон шаҳрида 100 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Фарғона вилояти ҳокимлигининг амалий кўмагида бунёд этилган мазкур шифо масканига маҳаллий бюджетдан 9,5 миллиард сўм маблағ ...
Дубай амирлиги Ўзбекистонда тиббиёт ривожи учун 1 миллион АҚШ доллари ажратади
Дубай амирлиги ҳукумати Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорлик юзасидан тиббиёт соҳаси учун 1 миллион АҚШ доллари ажратади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бериб ўтди. [caption ...
Шифокорда албатта бўлиши керак бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхати белгиланди
Жорий йилнинг 1 ноябридан мувофиқ турдаги тиббий ихтисосликни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, жиҳозлар ва бошқа техник воситалари, жумладан тиббий техникага ҳам янги меъёрлар юридик кучга киради деб ...
Энди дорихоналарда видео кузатув камералари бўлиши шарт
Фото: fsh.uz Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4438-сон, 06.09.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот"канали ёзмоқда. Қарорга кўра, 2019 йил 1 декабрдан ...
Тиббиётчиларга янги автомашиналар
Бош қомусимиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллик байрами арафасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тез тиббий ёрдам муассасаларига 12 та “Хундай” русумли махсус жиҳозланган реанимацион автомашиналар тантанали равишда топширилди. Қувонарлиси, биргина ...
Гемодиализ хизмати. У қандай ривожланади?
Сурункали буйрак етишмовчилиги аста-секин ривожланадиган касаллик ҳисобланиб, у организмда оғир асоратларни келтириб чиқаради. Хасталикни даволашнинг клиник усуллари –  гемодиализ, перитонеал диализ ёки буйрак кўчириш амалиёти саналади. Агар  беморда бу амалиёт ...
Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартиби янада такомиллашди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил ...
Соғлиқни сақлаш соҳасида 130га яқин ҳужжат имзоланди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов юртимизга ташриф буюрган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб билан ...
Мажбурий тиббий суғурта: Халқаро тажрибада бу ўзини қанчалик оқлаган?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунё аҳолисининг деярли ярми энг керакли тиббий хизматлар билан тўлиқ қамраб олинмаган. 800 миллиондан ортиқ аҳоли ёхуд дунё аҳолисининг 12 фоизи даромадларининг камида 10 фоизини ...
Фарғонада қандай дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинган эди. Ушбу Фармонга мувофиқ, маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш, республикамизга дори воситаларини ва тиббиёт буюмлари олиб киришни ...
Онкологик хасталикларга шифо истаб хорижга боришга ҳожат йўқ
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида «Elekta Infinity» фирмасининг замонавий чизиқли тезлаткич нур бериш ускунасининг ўрнатилганлиги муносабати билан, унинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот ...