Ёзёвонда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Ёзёвон туманида мустақиллик байрамининг 27 йиллигига бағишланган халқ сайли ўтказилди.

Фото: Азизжон Эрматов

Сайил давомида уюштирилган тиббий кўрикда ижтимоий-патронаж ва рақамли рентген кўчма амбулаторияси ёзёвонликлар хизматида бўлди. Тиббий кўрик давомида 23 турдаги мутахассислик бўйича 98 нафар шифокор иштирок этди.

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти Фарғона бўлинмаси ходимлари тўғри овқатланиш, тиббий кўрикларнинг аҳамияти, хасталикларнинг олдини олиш, соғлом турмуш профилактикаси бўйича суҳбат ўтказди.

– Сайил давомида ташкил қилинган «Саломатлик куни»да 861 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 161 нафарида турли касалликлар аниқланиб, 129 нафарига амбулатор, 32 нафарига стационар тарзда даволаниш учун йўлланмалар берилди, – дейди Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти Фарғона бўлинмаси директори Муталибхон Акбаров.

Дўстларингизга улашинг: