Эҳтиёт бўлинг, ўткир юқумли ичак касалликлари!

Фото: maikop.bezformata.ru

Ўткир юқумли ичак касалликларини келтириб чиқарувчи микроорганизмлар айнан илиқ-иссиқ шароитларда тез кўпаяди. Касалликни турли микроорганизм ва бактериялар келтириб чиқаради. Ушбу касалликларнинг кеч баҳор, ёз ва куз мавсумларида кўпроқ учрашига бир қанча омиллар сабаб бўлиши мумкин:

  • Ҳаво ҳарорати юқори бўлган вақтларда инсонларнинг қайнатилмаган сувни ичиш.
  • Яхши сақланмаган ва узоқ муддат туриб қолган овқатларни истеъмол қилиш.
  • Ҳўл мевалар ва қовун-тарвузларни яхши ювмасдан истеъмол қилиш.
  • Ушбу касаллик билан оғриган бемор билан мулоқотда бўлганда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик.
  • Белгиланмаган очиқ сув ҳавзаларида (ариқлар, фавворалар, каналлар, дарёлар ва ҳ.к.) чўмилган пайтларда сув билан микробларнинг организмга тушиши.
  • 3 ёшга бўлган болаларга бериладиган қўшимча овқатларни тайёрлаш жараёнида санитария-гигиена қоидалари ҳамда сақлаш шароитларига риоя қилмаслик.
  • Касаллик қўзгатувчиларини ташувчи пашшаларнинг кўпайиши.

Ўткир юқумли ичак касалликларига чалинган беморларда умумий ҳолсизлик, кўнгил айниши, қайт қилиш, қорин соҳасида оғриқ бўлиши, иштахасизлик, ич кетиши ва унинг натижасида бемор танада сувсизланиш пайдо бўлиши. Шунинг учун, ҳар қандай кишида умумий ҳолсизлик, кўнгил айниши, қайт қилиш, тез-тез ич кетиши каби касаллик белгилари кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари зарур бўлади. Акс ҳолда ўз билганича, нотўғри муолажа қилиш, антибиотиклардан ўринсиз фойдаланиш ёки ўз вақтида даво-чоралари кўрилмаслиги оқибатида оғир асоратлар юзага келиши мумкин.

Ўткир юқумли ичак касалликларидан сақланишда:

Сувни қайнатилган ҳолда ичиш керак.

Биринчи галда озодаликка риоя қилиш, айниқса қўлларни овқатдан олдин ва ҳожатдан кейин совунлаб ювиш зарур. Умуман ишда, жамоат жойларда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш керак.

Ҳўл меваларни харид қилаётганингизда таъмини татиб кўрмаслик, аксинча мевалар ва полиз маҳсулотларини яхшилаб ювиб истеъмол қилиш.

Яхши сақланмаган ва узоқ вақт туриб қолган овқатлар ҳамда ҳар хил турдаги  салатларни истеъмол қилмаслик керак.

Очиқ сув ҳавзаларида чўмилганда сувларни тозалигига ва чўмилиш жараёнида сув ютмасликка эътибор бериш зарур.

Совутгичларни тоза тутиш, ундаги маҳсулатларни ўз вақтида истеъмол қилиниши ва тез-тез янгилаб турилишига эътибор бериш.

Ҳўл мевалар ҳамда полиз маҳсулотларини истеъмол қилинганидан сўнг қайнатилмаган сувни ичиш ёки овқатланиш тартибига риоя этмасдан ёғли овқатлар билан бирга истеъмол қилмаслик керак.

Кундалик турмушни тўғри режалаштириш, жисмонан фаол бўлиш керак. Жисмоний ҳаракат инсонни ҳимоя кучини (имунитет) ортишига сабаб бўлади;

Шунинг учун оналар бола парваришида алоҳида ўрин тутади. 1 ёшгача бўлган болаларни кўкрак сути билан боқилиши, 6 ойдан кейин бериладиган қўшимча овқатларни тайёрлашда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиниши, овқатларни тайёрлашда бир марталик режимига риоя этилиши, шу мақсадда ишлатиладиган полиэтилен ва шиша идишларни тозалаб ювилиши ҳамда қайнатилишини таъминлашлари зарур.

Пашшаларни кўпайишига йўл қўймаслик керак.

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш

илмий-тадқиқот институти Фарғона вилоят бўлинмаси

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

ОИВ ва сил касаллиги қўшилиб келган ҳолатлар
Одам иммунотанқислик вирусининг аниқланганлигига ҳали ҳеч қанча муддат бўлганлигига қарамасдан, у бутун инсоният учун хавф солиб, ҳозирги кунда бутун дунёни қамраб олганлиги барчамизга аён бўлиб турибди.  
Рамазон меваси – хурмо!
Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Мухторжон Илёсов хурмонинг фойдали хусусиятлари борасидаги маълумотлар билан бўлишди. Хитойлик узоқ умр кў​радиган одамлар асосан хурмо билан озиқланишар, араблар хурмони «сахро ...
Қабзиятга  беэътибор бўлманг!
Қабзият деб бир ҳафта давомида уч мартадан кам ич келишига ёки ўта қаттиқ шаклланган нажас ажралишига ёки нажас констенциясидан қатъий назар дефекациянинг ортиқча кучаниш билан кечишига ёки оз миқдорда ич ...
Аллергияни бартараф этишда муҳим қадам
Бугунги кунда бутун дунёда экологиянинг бузилиши, ишлаб чиқаришда ҳар хил кимёвий воситаларнинг меъёридан ортиқ қўлланилиши, шунингдек, нотўғри овқатланиш, гигиеник талабларга амал қилмаслик инсонларда турли аллергик касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Шуни айтиш ...
ОИВ инфекцияли беморлар қандай овқатланиши керак?
ОИВ инфекцияли беморларни тўғри овқатланиши, уларнинг иммун тизимини тиклашга ёрдам беради. Бу инсонлар учун кўп миқдорда овқатланиш ўз ҳаёти учун зарур.
Шифокорлар қандай хатоликларга йўл қўймоқда?
2015 йил 21 апрелда Ўзбекистон Республикасининг Миллий Аккредация тизими менеждмент сифат тизимига ўтиши муносабати билан Фарғона вилояти суд-тиббий экспертиза бюросининг синов лаборатория мажмуаси О’z DSt ISО/IEC 17025:2007 стандартига мувофиқлиги ва ...
Папиллома вируси сабабли юзага келадиган касалликлар
Сўнгги йилларда папиллома вируси сабабли юзага келадиган касалликлар “трендда” деса ҳам бўлади. Бу вирус ўта чидамли ва ўлмайдиган эмас, бироқ белгиларсиз кечиши билан ҳавфли. Фото: Science Debate Аслида ...
Поллиноз асорати оғир дард
Фасллар келинчаги баҳорни ким севмайди дейсиз. Борлиқ яшил рангга бурканади. Айниқса, дарахтлар, ям-яшил ўсимликлар, ранг-баранг гуллар – бутун оламга ўз чиройини кўз-кўз қилади ва бизни сеҳрлаб қўяди. Тўйиб-тўйиб кўклам тафтини, ...
Қизамиқни чақалоққа юқиши қанчалик хавфли?
Фото: budzdorovoy.ru Қизамиқ вирусли касаллик бўлиб, ўта юқори юқувчанликка эга. У ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Вирус тошмалар пайдо бўлишидан икки кун аввалдан бошлаб, тошмалар мавжуд даврнинг илк ...
Ёз мавсумида ўткир юқумли ичак касалликлари билан қандай курашилади?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили юқумли ичак касалликларига чалинаётганларнинг  70 фоизини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Ёзнинг иссиқ кунлари бошланиши билан  аҳоли орасида ўткир ...
Нафас аъзолари касалликларида ҳамширалик парвариши
Гўдак ёшидаги болаларнинг нафас аъзолари касалликларида ўз вақтида ва малакали кўрсатилган ҳамширалик парвариши бемор ҳолатининг тез кунда яхшиланишига олиб келади. Тез, сифатли, малакали тиббий хизматини амалга оширишда бола организмининг ўзига ...
Буйракда тошлар қандай пайдо бўлади?
Бу касаллик асосан организмда моддалар алмашинувининг бузилиши сабабли келиб чиқади. Шу билан бирга касалликнинг бошқа омиллар хам сабабчи: -етарли миқдорда суюқлик ичмаслик сабаб организмда сув алмашинувининг бузилиши; -пешоб йўлларидаги инфекциялар; -пешоб хажми камайганда ...
Кўкрак бези саратони: унинг олдини қандай олиш мумкин?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра хавфли ўсма хасталиклари билан касалланиш кўрсаткичлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жумладан, Европада ҳар йили саратон касаллиги 3,5 миллион нафарга яқин инсонда аниқланиб, шундан 1 миллион нафардан ...
Кўзойнаклар кўришни пасайтиради(ми?)
Фото: Центр Микрохирургии Глаза Кўз ташқи ахборот олиш воситаларининг энг асосийси саналади. Болаликданоқ кўзларни эҳтиёт қилиш керак. Қуйида кўз тўғрисида нотўғри тушунчалар ҳақида айтиб ўтамиз. Эрта ривожланишга ...
Миш-мишлар ортидан: Коронавируснинг ҳайвондан одамга юқиши ҳақидаги гап-сўзлар қанчалик асосли?
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 март куни мамлакатимизда COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган илк бемор аниқлангач, ижтимоий тармоқларда ёки одатий гурунгларда ушбу касаллик хақида турли хил асосли ва асоссиз маълумотлар пайдо ...