Болаларда фанатизм — бу психиатрияга оид касалликми?

Беҳзоджон РЎЗАЛИЕВ, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси араб тили ўқитувчиси, диншунос:

Ислом дини ота-онани ҳурмат қилишни энг юқори чўққига олиб чиққан диндир. Бунга биргина далил сифатида “Анкобут” сурасининг саккизинчи оятидаги “Оллоҳ Таоло номидан инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик”, дейилган фикрни келтириш кифоя. Бунинг маъноси шуки, инсон мусулмон бўладими ёки бошқа дин вакили бўладими, унинг бурчи — ота-онанинг хизматини қилиш.

Фото: Pups.su

Дин яна буюрадики, ота-она ким бўлишидан қатъий назар, фарзанд унга итоат қилиши, ҳурматини жойига қўйиши лозим. Фақатгина харомга, ширкка, гуноҳ ишларга буюрса унга кўнмаслиги, бўйсунмаслиги керак. Аждодимиз Ал Бухорий ҳадисларида ҳам ота-она мушрик (ғайридин ёки кофир) бўлса ҳам уларга фақат яхшилик қилиш кераклиги таъкидланади. Бошқа бир ҳадисда эса: “Ота-она фарзандни чақалоқлигида қандай қараган, эҳтиёт қилган, “оқ ювиб, оқ тараган” бўлса, улар қариганда фарзанд ҳам шундай ғамхўрлик қилиши керак” дейилган.

Демак ота-онага хизмат қилиш биринчи томондан ҳар бир инсоннинг мусулмонлик вазифаси бўлса, иккинчи томондан чин фарзандлик бурчи ҳисобланади. Агар фарзанд бу ишни қилмаса Оллоҳнинг олдида гуноҳкор ҳисобланади. Бу ерда энг муҳим нарса мусулмон фарзанднинг яхши муомаласи билан Исломнинг гўзаллигини кўрсатиб беришга асосланади.

“Ота-она динга болани мажбурлаб киргизиши мумкинми?” деган савол туғилади баъзан. Мусулмон отанинг фарзларидан бири шуки у фарзандига динни тушунтириши, қуръонни ўқиш бўйича тўғри йўл кўрсатиши керак. Буни ўз ибрати билан, гўзал тарбия билан амалга ошириши керак. Боласига ҳалол нимаю харом нималигини ўргатиши зарур. Шунда фарзанди комилликка эришади, нотўғри йўлга кириб кетмайди.

Аммо мажбуран, калтаклаб, бирон ишга мажбурлаб бўлмайди. Бу борада халқимизда “Бўйнидан боғланган ит овга ярамас” деган мақол бор. Дин инсоннинг бахт-саодати учун юборилган. У инсонларни илм-маърифатга бошлайди. Фарзандларга барча дунёвий илмлар билан бирга уйғу ҳолда диний фарзларни ўргатиш керак. Дунёвий илмларга қизиқиши бор болаларни зўрлаб динга ўргатиш ҳам мумкин эмас. Дунёвий илмлар ривожланишга, жамият тинчлиги ва фаровонлигига тўсиқ бўладиган дин фанатизмдир.

Ўткир ИСЛОМОВ, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси академик лицейи маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари:

—Албатта ёшлар тарбияси, фарзанднинг ота-она билан ўзаро муомаласи халқимизнинг оғриқли нуқталаридан бирига айланиб бормоқда. Бу борада биз педагоглар ва мураббийлар огоҳ турмоғимиз керак. Ҳар қандай оилада ҳар қандай вазият ўз-ўзидан келиб чиқмайди. Таъкидлашни истардимки оила — хавф гуруҳига кирувчи пост. Унга ким томонидан қанақа ҳужум, қандай зарба келади, оила қачон қандай ҳолатга тушиб қолади, буни олдиндан билиб бўлмайди. Бунда аввало ота-оналар ўзаро муносабатларда эҳтиёт бўлиши, хушёр бўлиши зарур.

Болада қачон ота-онага нисбатан нафрат, шубҳа ва гумонлар пайдо бўлади? Улар болага ўз ҳатти-ҳаракатлари билан ўрнак кўрсата олмаса! Катталар боланинг кўзи олдида идеал даражага етиша олмаса, турли номаъқул ишлардан ўзини тия олмаса, албатта, ҳурмати йўқолади. Бу муаммоли оила фарзандларини ўз йўриғига солишни истаган кимсалар учун айниқса қўл келади.

Шавкат Ражабов, психиатр:

—Ҳақиқатан ҳам фанатизм — бу психиатрияга оид касаллик. Унинг сиёсий, ғоявий, илмий, диний фанатизм, спорт фанатизми, санъат фанатизми каби турлари мавжуд. Бу ерда диний фанатизм ҳақида сўз кетар экан, тушунарли бўлиши учун бу борада кенгроқ тўхталиб ўтиш лозим.

Дин ва эътиқод масаласи фанатизм ривожи учун энг қулай йўналишлардан бири бўлиб, дин ниқоб остида оммани бошқаришнинг энг самарали усули ҳисобланади. Буни билган айрим кимсалар ўз ғаразли ниятларини рўёбга чиқариш, буйруғига сўзсиз амал қилувчи зомбилар сафини кенгайтириш мақсадида фойдаланишади. Домига илинганларни худонинг қаҳридан, охират қийноқларидан қўрқитиб турли нопок ишларга ундашади. Ҳаётда бундай оқимларнинг лидерлари аслида диндан тамоман йироқ кимсалар эканлиги исботланган.

Диний фанатизм ҳам психоз каби мияни бемаъни ўй-хаёллар, ақидалар чулғаб олиши билан боғлиқ. Фанатизмни касаллик деб аташимизнинг сабаби у ҳақиқатдан ҳам психологик усуллар ёрдамида жиддий даволашни талаб қилувчи руҳий оғишиш, меъёрдан чекланишдир. Олимларнинг таъкидлашича фанатиклар қонида тестостерон миқдори кўпайиб кетади. Шунинг учун улар агрессияга (жангарилик), уруш-жанжалга, тартиббузарлик ва жиноятчиликка мойил бўлишади. Бу эса аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Бунга оддий мисол қилиб футбол мусобақалари пайтидаги тўполонларни, дунёда содир бўлаётган террорчилик ҳаракатларини келтириш мумкин. Кўриб турганингиздек фанатизм жуда хавфли касаллик. Шунинг учун оиладаги ёшларга, севимли фарзандларимизга, дўстларимизга янада эътиборлироқ бўлайлик. Уларда ижобий ҳиссиётлар пайдо бўлиши учун ҳаракат қилайлик. Шунда улар турли руҳий бузилишлардан йироқ бўлишади.

Фанатизм исканжасидан қутулиш учун аввало танқидий нуқтаи назарни шакллантириш (депрограммирование) керак. Чунки ҳар қандай фанатизм, ақидапарастлик руҳий-эмоционал, баъзан кимёвий (гиёҳванд моддалар таъсири) усуллар ёрдамида организмга таъсир кўрсатиш оқибатидир. Демак фанатизмдан бундай ташқи таъсирларга тобеликни йўқотиш ёрдамида халос бўлиш мумкин. Яъни бемор ҳаётини янгича ташкиллаштириш, омадли, ўз турмуш позицияси билан ўрнак кўрсата оладиган дўстлар даврасига жалб этиш, худди гиёҳвандликка мубтало бўлган шахсларни ҳаётга мослаштирганда қўлланиладиган чора тадбирлар ва руҳий муолажалардан фойдаланиш талаб этилади. Бунда беморга яқин кишиларининг хайрихоҳлиги, ёрдами ва маслаҳати жуда муҳим. Акс ҳолда етарли эътибордан четда қолган фанатик ҳам эски “биродарлари” даврасига қайтиши ҳеч гап эмас.

Руҳий хаста одам ўз фикрида турғун туриб олади. Атрофдагиларни фикри умуман қизиқтирмайди.  Руҳий каслликнинг турли кўринишлари мавжуд бўлиб, ҳар бир касалликнинг ўзига хос  симптомлари, яъни белгилари бўлади. Фанатизм қопқони бу нима,  кимларда ва қандай руҳий носоғлом кишиларда учрайди деган саволга тўлиқ жавоб бериш жуда мушкул вазифа. Сабаби ҳамма руҳий беморлар фанатизм қопқонига тушмайди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, баъзи руҳий касалликларда жумладан, психопатия белгилари бор инсонлар ёки иродавий бушлиги бўлган шахсларди учраши мумкин. Мисол учун охирги пайтларда компьютер ўйинларига ҳаддан ташқари боғланиб қолиб бутун вужуди билан уйинга берилиб кетган нафақат ёшларни балки ката ёшли кишиларни хам учратиш мумкин. Шу ўринда айтиб утиш керакки, руҳий касаллик эмас балки руҳий  оғишга мойил  қатъиятсиз кишилар айнан фанатизмга кўпроқ дучор бўлади. Бу холат атрофдагиларга, ота-оналарга  унчалик сезилмайди, натижада ёмон ниятли кишилар уларни онги ва идрокини бошқаради.  Касалликни даволашда муолажалар рецидивларнинг (қайта хуруж) олдини олишга қаратилади. Бунинг учун беморни тинчлантириш, бўлган ишларда унинг айби йўқлигини тушунтириш лозим. Қолаверса ижодий қирралари, бирон фанга, касб ёки ҳунар йўналишига қизиқишини рўёбга чиқариш, ўзи қизиққан машғулотлар билан бандлигини таъминлаш уни соғлом ҳаётга қайтариши мумкин. Бундай вазиятда кишилар психиатр мутахассисига мурожаат қилиши, керакли тавсияларни олиши ва лозим бўлса дари дармон воситалари билан даволанишлари шарт.

 Манзура БЕКЖОНОВА тайёрлади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

«Ўзгалар хақида ўйланг. Қон топширинг. Ҳаёт улашинг’’
Қон – бу хаёт! Қон – бебаҳо. Унинг қийматини дунёда ҳеч бир нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Маълумки, хар йили 14 июнь – Бутунжахон донорлар куни сифатида кенг нишонланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ...
2018 йилда тиббиёт соҳасига кўпроқ маблағ ажратилади
Президент раислиги остида ўтган йиғилишда 2018 йил биринчи ярмида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича режалар белгилаб олинди.
Жасоратингизга тасанно, фарғоналик шифокорлар!
Дунё бўйлаб, хусусан, мамлакатимизда шифокорларнинг ўз касбига садоқати, халқимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз соғлиғи йўлида туну кун қилаётган меҳнати барчамиз учун жасорат намунаси бўлмоқда. Давлатимиз раҳбарининг бу сўзлари коронавирус инфекциясига қарши курашаётган барча тиббиёт ходимларига ...
Фарғонада беморларга инсулин ўз вақтида берилмоқдами?
Фото: daryo.uz «daryo.uz» таҳририятига Фарғона вилоятининг Риштон туманидан мурожаат келиб тушди.  Унда шундай дейилади: «Ассалому алайкум, «Дарё»! Мен сизларга Риштон туманидан ёзяпман. Риштон туманида қандли диабет билан оғриган беморлар танг ...
Биз қачон тонналаб гуруч дамлаб тўй қилишнинг фазилат эмаслигини тушунамиз?
Яқинда эндигина элликка кирган яхши бир акани тупроққа қўйдик. Ичагида яраси бор экан. Шу очилиб кетибди. Аммо бу одамни ўлдирадиган дард эмас. Ҳарқалай, қолоқ бўлса ҳам медицинамизнинг бунга ақли етади. ...
Қачонгача тиббий персонални турли шанбалик ва пахта теримларига жалб қилиш давом этади?
«Вақтинча кириш мумкин» лойиҳаси доирасида соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов номига муштарийларимиздан кўплаб мурожаатлар ва саволлар келиб тушди.
“Электрон соғлиқни сақлаш” тизими нега оқсамоқда?
Фото: sof.uz Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари ҳамда Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмиталари йиғилиш ўтказди.  Унда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг 2019-2025 ...
“Ёрқин йўл” хайрия акцияси
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси кам таъминланган 500 нафар инсоннинг кўз катарактасини текинга операция қилдириб беради. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ...
Ижтимоий тармоқлардаги танқидий чиқишга муносабат билдирилди
Ўзбекистон туман туғруқхона бўлимида барча шароитлар етарли, аёллар ва чақалоқлар махсус ўрин-жойларда ётиб даволанмоқда Фото: Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати Куни кеча ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят ...
Агентлик огоҳлантирди: Тиббий буюмлар нархини асоссиз ошириш фармацевтика фаолиятини тўхтатиб қўйишга асос бўлади!
Фото: Мое Право Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги Ўзбекистондаги дорихоналарда сўнгги кунларда дори воситалари ва тиббий буюмлар нархи сунъий равишда ...
Шифокор тажовуз оқибатида кўриш қобилиятини тўлиқ йўқотди
Наманган вилояти Учқўрғон туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими жарроҳи О. Қ.га беморнинг тоғаси томонидан тажовуз қилиниб, тикланиб бўлмас жароҳат етказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу вазият атрофлича ўрганилди. Дастлабки маълумотларга қараганда, 2020 йил 2 ...
Фарғонада тарқалган хабарлар асоссиз эканлиги ойдинлашди
Шу йилнинг 20 март куни ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиникада коронавирус инфекциясига чалинган бемор аниқланибди, деган мазмундаги асоссиз ва шов-шувли хабар тарқалди. Гап шундаки, шу куни мазкур поликлиникага 2001 йилда туғилган Фарғона шаҳридаги гўзаллик ...
Раъно Шодиева: Бизнинг халқимиз ногиронликни тўғри қабул қилмайди, бунга тайёр эмас
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси Хонзодабегим Аъзамова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева билан интервью уюштирди. Фото: Muloqot News Суҳбатдошим Раъно Шодиева эканлигини билганимда бироз ҳаяжонландим. Кўринишларидан жиддий, қаттиққўл туюлгани учун суҳбатимиз қандай кечаркан, «тил ...
Фарғонада «Келажакни терроризмсиз қурамиз» шиори остида ҳалқаро ёшлар фестивали ўтказилди
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатимизда хавфсизлик, давлатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида, амалга оширилаётган тадбирлар доирасида 11-12- март кунлари ...
Мендан донорлик қони талаб қилишяпти. Шу тўғрими?
Аёлим ҳомиладор. Амбулатория рўйхатга қўйилган. Мендан донорлик қони талаб қилишяпти. Шу тўғрими? Нотўғри. “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ қон ва унинг таркибий қисмларини тиббиёт эҳтиёжлари учун топшириш донор ...