Олтиариқда электрон оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасида ислоҳотлар амалга оширишга қаттиқ бел боғлаган. 1,5 йилнинг ўзида соғлиқни сақлаш масаласига бағишлаб уч марта видеоселектор йиғилиши ўтказди. Тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш, одамларда ҳақли эътироз уйғотаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди, шу йўналишда амалга оширилаётган дастурлар ижроси атрофлича кўриб чиқилди, деб хабар беради uzbekny.tv

Давлат раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ташрифлари чоғида шифохоналар, поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктларидаги шароитлар билан бевосита танишди, замонавий клиникалар қуриш бўйича топшириқлар берди.

Соҳани янада ривожлантириш, тиббий хизматлар кўлами ва сифатини оширишга қаратилган 30 га яқин фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида юқори технологик тиббий ёрдамдан фойдаланиш жорий этилиши кўзда тутилган.

Мазкур қарор ва “Обод қишлоқ” дастури ижросини таъминлаш мақсадида Олтиариқ туманининг Полосон қишлоғида  вилоятда ягона ҳисобланган электрон оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди.

Электрон поликлиникада замонавий лаборатория,  УЗИ, ЭКГ,  терапевт, стоматолог, педиатр, жарроҳ, умумий амалиёт шифокорлари хизматлари йўлга қўйилган. Шу билан бирга, тиббий муассасада 8 ўринли кундузги стационар ҳам ишлаб турибди.

– Албатта, бу электрон тизим беморлар ва тиббиёт ходимлари учун бир қатор қулайликларни  яратиб бермоқда,  – дейди шифокор Алибек Турсунов. – Энди бизда беморларнинг доимий янгиланиб турадиган ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилади, бу орқали уларнинг шифокор қабулига масофадан ёзилиши имконини берадиган электрон дастур жорий этилди.

Таъкидлаш жоиз,  поликлиникани тўлиқ таъмирдан чиқариш учун 750 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди. 20 минг аҳолига хизмат қилувчи электрон оилавий поликлиника ходимларининг ягона мақсади  аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат  сифатини ошириш, полосонликларни тиббиётга янада яқинлаштиришга  қаратилган.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси огоҳлантиради
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар матнини жойлаштирди. Унда шундай деб ёзилган, “Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларга қараганда айрим хорижий давлат ҳудудларида болалар ...
Магистратурада янги “Нутрициология” йўналиши очилади
Янги ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси магистратурасида янги “Нутрициология” йўналиши ўз фаолиятини бошлайди.  Фото: mrt-domodedovo.ru Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрда “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом ...
Фарғонада шифокорни “калтак”лаганга жазо тайинланди
Шифокор деганда бемор фуқароларга беминнат ёрдам қўлини чўзиб, уларни даволовчи касб эгалари тушунилади. Уларнинг ёрдамлари билан беморлар соғликларини тиклаб кетишади. Аммо, ҳар доим ҳам шундайми? 2019 йил 16 август куни Республика ...
Талабалар мустақилликни мадҳ этди
Бугун,  Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган ''Жонажон Ўзбекистон, мангу бўл омон!"  шиори остида тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда филиал ахборот хизмати хабар берди. Тадбирда филиал директори ...
28 июль — Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш куни
Ҳар йили 28 июль куни ЖССТ томонидан Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш куни нишонланади ва ҳар йили барча тадбирлар мақсадли шиорлар остида ўтказилади. ЖССТ 2019 йилда 2 та шиор билан чиқди: [caption ...
Меҳридарё, қалби пок бўлган доялар меҳнатини қанчалар улуғласак-да оздир
Маълумки, 5 май ҳар йили Халқаро доялар куни сифатида кенг нишонланиб келинади. Жумладан, мазкур сана мамлакатимизда ҳам соҳа ходимлари томонидан кўтаринки кайфиятда қарши олинади. Аввало, доялар фаолияти тўғрисида тўхталганда айтиш керакки, ...
Онкологик ва оғир хасталикка чалинган болалар учун ойлик нафақа тайинлаши мумкин
«Mening fikrim» оммавий мурожаатлар порталида  бир фуқаро “Онкологик ва оғир хасталикка чалинган 18 ёшга тўлмаган болалар учун давлат томонидан ойлик нафақа беришни ташкил қилиш” ҳақида фикр билдирган ва бунинг учун ...
ОНЛАЙН: Фарғонада неврологлар форуми ўтказилмоқда
Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар палатаси” мажлислар залида “Клиник неврологиянинг замонавий муаммолари” мавзусида III-Россия – Ўзбекистон неврологик форуми бўлиб ўтмоқда. Фото: UzA Мақсад-касалликларни аниқлаш ва уларни даволашнинг замонавий усулларини ...
Президент билан АҚШда мулоқотда бўлган таниқли доктор Ўзбекистонга келди
Ўтган йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашганди. Ўшанда давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ...
Тиббий хизмат сифати телетиббиёт ёрдамида оширилади
Ўзбекистонда Ягона тиббий ахборот марказини ташкил этиш ва «Ақлли тиббиёт» тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Уларни яратиш ва ривожлантириш бўйича концепция лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақида norma.uz хабар беради. [caption id="attachment_2266" ...
Тошлоқ туманида тез тиббий хизмат самарадорлиги ошмоқда
Президентимиз халқ билан ҳар бир мулоқотида соғлиқни сақлаш хизмати инсон манфаатларини таъминлашда муҳим омил эканлигига алоҳида аҳамият қаратмоқда. Давлатимиз раҳбарининг тизимни такомиллаштириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, хизмат самарадорлигини ...
Тиббий хизмат сифатидан аҳоли мамнун
Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 8 қишлоқ оилавий поликлиникаси ва битта қишлоқ врачлик пункти аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда. Қамровида 22 минг аҳоли бўлган 78-қишлоқ оилавий поликлиникасида бирламчи тиббий хизмат ...
“Халқ саломатлиги – мамлакат келажаги” мавзусида тиббий кўрик ўтказилди
“Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра, ун олдини олган маъқул” деб бежиз айтилмаган албатта. Ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик инсонга доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Ёзёвон тумани раиси ...
Соғлиқни сақлаш тизимида яна бир янги тайинлов
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди, деб ёзмоқда xabar.uz Аълонур Бахтинурович Саидов Республика қон қуйиш маркази директори лавозимига тайинланди. Унга қон қуйиш ...
Тиббиёт муассасаларида коррупцияга қарши курашиш ва «одоб-ахлоқ» ойлиги ўтказилади
Фото: ptzgovorit.ru Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий соҳада қонун устуворлигини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди. Тиббий соҳада қонун устуворлигини таъминлаш ...