Шифокорларнинг ўзи ўтадиган тиббий кўрик пулликми?

Парламент қуйи палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Тиббиёт ходимларининг даврий тиббий кўригини ташкил этиш масалалари: муаммо ва ечимлар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликлари, Бош прокуратура, Республика давлат санитария-эпидемиология назорати мутасаддилари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда тиббиёт ходимларига қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Юртимизда тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ҳаракатлар стратегияси доирасида тиббиёт соҳасининг барча бўғин ва йўналишларини ислоҳ қилишга қаратилган 70 дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилинди.

Ушбу саъй-ҳаракатлар изчиллигини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзолари томонидан жорий йилда мамлакатимизнинг 70 туман ва шаҳрида соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳолат ўрганилди. Аниқланган 2 мингга яқин камчилик ва муаммонинг 800 га яқини депутатларнинг амалий ёрдами билан бартараф этилди.

Давра суҳбатида қўмита олиб борган ўрганишлар жараёнида ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик ижроси бўйича амалга оширилган назорат-таҳлил натижаларига эътибор қаратилди. Маълумки, амалдаги қонунчиликка кўра, тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган тиббиёт ходимлари тоифалари белгиланган. Бу жараён бепул амалга оширилиши керак. Аммо депутатлар Тошкент, Фарғона, Навоий ва Наманган вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари фаолиятини ўрганганда ноқонуний ҳолат – пуллик хизмат кўрсатилаётгани аниқланди.

Давра суҳбатида Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларига бюджет ташкилотлари, жумладан, тиббиёт ходимларини чиқимдор қилмасдан тиббий кўрикларни ташкил қилиш чораларини белгилаш вазифаси юкланди. Даволаш-профилактика муассасаларининг соҳадаги муаммоларни бартараф қилишга қаратилган таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

А.МУСАЕВ, ЎзА

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

«Ўзгалар хақида ўйланг. Қон топширинг. Ҳаёт улашинг’’
Қон – бу хаёт! Қон – бебаҳо. Унинг қийматини дунёда ҳеч бир нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Маълумки, хар йили 14 июнь – Бутунжахон донорлар куни сифатида кенг нишонланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ...
Шифокорларга тажовуз қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Фото: MSN.com 2019 йил 29 январь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ...
Қувада бир оиланинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди
Қува туманида бир оиланинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Маълум қилинишича, 5 январь куни соат 08:30да Фарғона вилояти Қува тумани «Тошкент» МФЙ, Қўрғонча кўчаси 82-уйда истиқомат қилган оиланинг ...
Ўзбекистонда диабет касаллигини эрта аниқлаш ва профилактикаси бўйича тадбирларга старт берилди
Фото: XDP.uz Халқаро диабет федерациясининг маълумотига кўра, дунёда 400 миллион нафардан кўпроқ катта ёшли аҳоли қандли диабетнинг иккинчи туридан азият чекаяпти. Ачинарлиси, уларнинг қарийб ярмида касаллик яширин ...
Ишдаги танаффуслар қандли диабетдан сақлайдими?
Янги Зеландиялик олимларнинг таъкидлашларича, офисда ишлаш давомида ҳар 2 соатда танаффус қилиш, организмда қандли диабет касаллиги ривожланишинг олдини олар экан. Фото: tribun.com.ua Уларнинг фикрича, офисдаги 5 дақиқалик танаффус ...
Соғлиқни сақлаш вазири «Facebook»да ўз саҳифасини очди
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов «Facebook» ижтимоий тармоғида ўз расмий саҳифасини очди, деб ёзади xabar.uz. «Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиш, инсон манфаатларини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг устувор ...
Аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифати оширилади
Ўзбекистонда аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифати оширилади ва профилактик тадбирлар қамрови кенгайтирилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ...
ЖССТ: Сайёрамизда ҳар йили 20-25 миллион одам инсультга чалинади
Касаллик туфайли беморларнинг бир қисми  вафот этади. Бу глобал тиббий-ижтимоий муаммо нафақат инсон саломатлиги, жамият ривожига ҳам таъсир этмоқда. Шу боис, инсультнинг олдини олиш, неврологияда диагностика ва даволаш ишларини такомиллаштириш, ...
«Инсон ва саломатлик» V- Республика конгресси ўз ишини бошлади
Пойтахтимиздаги “Интерконтинентал” меҳмонхонаси мажлислар залида «Инсон ва саломатлик» V- Республика конгресси ўз ишини бошлади. Ҳар йили анъанага айланиб қолган конгрессда кардиология, неврология, педиатрия, пульмонология бўйича илмий жамиятларнинг янги клиник тавсияларини кўриб ...
«Ўзбекистонда ичак гелминтозлари касалликларининг долзарблиги, диагностика ва даволаш»
Кўпинча оналар фарзандининг кам овқат ейишидан, инжиқлигидан, уйқуси безовталигидан шикоят қилишади. Боласининг териси оқариб бораётганидан, тез-тез боши оғришидан, қорин соҳасидаги оғриқларидан хавотирга тушишади. Албатта, хавотирланишга жиддий сабаб бор. Дилбандингизга гижжа ...
Сенат Раиси: “Одамлар, болалар заҳарланишаверсин Соғлиқни сақлаш вазирига фарқи йўқ”
Бугун Олий Мажлис Сенати кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда умумий овқатланиш корхоналари ва таълим тизимида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига оид қонун ҳужжатларининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама этилди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила ...
Ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этган раҳбарлар жазоланади
Вазирлар Маҳкамасида 2018 йилги мавсумда пахта хом ашёсини йиғиб-териш олиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»хабар берди. Йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов бу йилги пахта мавсумида ўқитувчи ва шифокорлар ...
Қўқонда соғломлаштириш марафони ўтказилди (фото)
Қўқон шаҳрида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортни оммалаштириш, барча меҳнат масканлари ходимларининг эътиборини жисмоний тарбияга кенгроқ жалб этиш мақсадида марафон ўтказилди. Фото: ...
Бионек протез қўллар ўрнатиш амалиётда синаб кўрилди
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ва Россиянинг “Моторика” инновацион маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги Протезлаш ва ортопедия марказида ногиронлиги бор шахслар учун бионик протез қўллар ўрнатиш амалиёти ...
“Doctors community cup – Tashkent-2019”: Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Тожикистон ярим финалда
Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академияси майдонида футбол бўйича “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнири ўтказилаётганидан хабарингиз бор. Фото: UzA Нуфузли мусобақада Украина, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда мамлакатимиз шифокорлари ...