Ўхшаш тасодиф: 9 ойлик гўдак танасидан 10 та игна топилди

Тожикистоннинг Душанбе шаҳридаги Миллий тиббиёт маркази шифокорлари 9 ойлик гўдак танасининг турли жойларида 10 та игна борлигини аниқлашди, деб хабар қилмоқда uz24.uz. Боланинг онаси 28 июнь куни гўдак милкида игналарнинг бирини пайқаб қолган ва уни чиқариб олган. Шундан сўнг улар касалхонага мурожаат қилишган.

Ўтказилган рентген натижасида, боланинг бош, бурун, оёқ, бўйин ва кўкрак қафас қисмларида игналар борлиги аниқланган. Дастлабки операция давомида 6 та игна чиқариб олинган.

Игналар қандай қилиб боланинг танасига тушиб қолгани ҳозирча номаълум. Операцияга қадар бола ўзини тинч тутган, уни бирор нарса безовта қилаётгани сезилмаган.

Боланинг отаси Россияда меҳнат мигранти, онаси – уй бекаси ва  болаларни бир ўзи тарбиялайди.

Эслатиб ўтамиз, худди шунга ўхшаш ҳодиса жорий йилнинг январь ойида Фарғона вилоятида ҳам кузатилганди. 11 ойлик чақалоқнинг танасида 15 дона игна борлиги аниқлангани ҳақида хабар қилган эдик.

Мазкур воқеа кўпгина тушунмовчиликларни келтириб чиқарганди. Кейинчалик бу ҳақда Фарғона вилоят прокуратураси суд-тиббий экспертизасининг 2018 йил 7 мартдаги 49-сонли хулосасига кўра, жарроҳлик операциясида А.Абдумажидовнинг қорин бўшлиғи ва унинг атрофида жойлашган ички аъзоларидан жами 10 дона игна ҳамда тўғри ичак ва сийдик қопи орасидан 1 дона сим бўлаги олиб ташлангани бўйича маълумот берганди. Игналар оғиз орқали организмга тушган бўлиши мумкин, гўдакнинг баданига ташқи томондан киритилганини характерловчи излар ва белгилар мавжуд эмаслиги кўрсатилган.

Энди ҳақли бир савол туғилади. Бирор ерингизга игна тугул юпқа параҳа кирса ҳам жонингиз қанчалар азобланади. Бу болаларнинг бирида 16 та, бирида 10 та игна тананинг турли жойида жойлашса-я. Бунга қандай изоҳ билдиришга ожизмиз.

Бу иккала ҳодисада ҳам болаларнинг оилавий шароити бир-бирига яқин. Бири 11 ойлик гўдак бўлса, яна бири 9 ойлик. Иккала оилада ҳам оила боши бўлган эр ишлагани бошқа давлатга кетган. Фарзандни боқиш эса ёлғиз она зиммасида қолмоқда. Фикрлар турлича, хулоса эса…

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ўзбекистон водопровод суви хавфли бўлган мамлакатлар қаторида
Globehunters турагентлиги АҚШнинг Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази маълумотларига таяниб, водопровод суви хавфсиз бўлмаган мамлакатлар рўйхатини тузди. Бу ҳақда "Daryo" нашри хабар бермоқда. Фото: Prom.ua Рўйхатга 187 та мамлакат, ...
Бугун Халқаро анестезия куни
Фото: mirkosmosa.ru Анестезия—нерв ҳужайраларини сезувчанлигини йўқотиш, беҳуш қилишдир. Ушбу анестезияни қўллаш усули 1846 йил 16 октябрда Америкалик тиш шифокор Томас Мортон операция давомида  биринчи маротаба мижозига наркозни қўллади. Ана ...
Саратонга чалинган таниқли онколог хайрлашув хати ёзди
Фото: «Facebook» Россиялик таниқли онколог-жарроҳ Андрей Павленко «Facebook»даги саҳифасида хайрлашув хати ёзиб қолдирди. Бу ҳақда "Хабар уз" ёзмоқда. Унинг ёзишича, унинг ўзида ҳам саратон топилган (ошқозон ракининг учинчи даражаси) ва ...
Тадқиқот: Юрак касаллиги бор одамга спиртли ичимлик қандай таъсир қилади?
Сент-Луиседаги Вашингтон университети олимлари 24 йил давомида спиртли ичимликнинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганишди. Натижада улар юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчи ва спиртли ичимликларни оз миқдорда истеъмол қилувчилар умуман ичмайдиган ва ...
Ўзбекистон коронавируссиз 16 та жозибали мамлакатлар қаторига кирди
Фото: SalamHotel.uz Британиянинг The Telegraph нашри Ўзбекистонни коронавирус бўлмаган ва саёҳат қилиш тавсия этилган 16 та мамлакатлар қаторига қўшди.  Мақолада мамлакатда Буюк ипак йўлида жойлашган қадимий шаҳарлар ...
Тиббиёт ходимлари қандай хатоларга йўл қўяди?
Баъзида шифокорларнинг йўл қўйган хато ва камчиликлари ҳақида эшитиб қоламиз. Бундай ҳолатларда, одатда, кўпроқ беморлар азият чекишади. Қуйида мана шундай вазиятларга сабабчи бўлган бир неча ҳолатлар ҳақида сўз юритилади.  Шифокорни судга берган бемор Бундан ...
Кола фойдали. Лекин…
Зангни йўқотиш Металлдан ишланган ҳар қандай буюмнинг бирламчи душмани бўлган зангни кетказишда кола таркибидаги фосфор кислотаси қўл келади. Бунинг учун занглаган буюмни (отвертка, мих, қошиқ, санчқи) кола солинган идишга бир кечага ...
Ҳасад қилманг, умрингиз узоқ бўлади!
Николай Амосов ­ машҳур жарроҳ, юракшунос олим эди. У бутун илмий фаолиятини юрак сирларини ўрганишга бағишлаган. Овозаси оламни тутган бу ғаройиб инсон бундан бир неча йиллар муқаддам хориж журналларидан бирига ...
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2019 йил учун «қора рўйхат» тузди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2019 йилдаги энг катта хавфларни эълон қилди. «Қора рўйхат»га 10 та хавф киритилган. Глобал грипп пандемияси — энг асосий хавфлардан бири, биз унинг қачон содир бўлишини ва қанчалик ...
Аёллар умри нега узун?
Илмий манбаларга қараганда, аёл зоти эркакларга нисбатан 10 йилдан ортиқ умр кўрар экан. Аёллар фақат умрбоқийлик бобида устун бўлибгина қолмай, балки улар зукколик ҳамда сезги ҳиссиётлари билан ҳам ажралиб турар ...
Ўзбекистонда алкоголизмни даволайдиган янги препарат ихтиро қилинди
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академик С.Юнусов номли Ўсимлик моддалари кимёси институтининг бир қатор мутахассислари томонидан хроник алкоголизмни даволаш учун фармацевтик композиция ишлаб чиқилди. Фото: Рамблер/доктор Ушбу ихтиро алкоголга ...
2019 йилда қайси хасталиклар ривожланиши мумкин?
Мустаҳкам соғлиқ – келажакка “чипта”ни “бепул” олиш дегани эканига шубҳа йўқ. Шунинг учун ҳам биринчи галда у ҳақида қайғуришимиз лозим. 2019 йилнинг асосий қоидаси нафақат карьера ёки шахсий ҳаётни изга ...
Яроқсиз батарейка суяк хасталикларини келтириб чиқариши мумкин
Батарейкалар кичкина бўлишига қарамай, зарари анчагина. Битта батарейка 20 метр квадрат ер, 400 литр сув, иккита дарахт, 1та типратиканни заҳарлашга етадиган  зарарга эга. Чиқиндига ташланган батарейканинг устки қопламаси турли ташқи таъсирлар ...
Қандли диабетга қарши дорилар самарадорлигини аниқлайдиган тест тизими яратилди
Британия Колумбияси универститети ходимларининг хабар беришича, эндиликда диабетик ангиопатияни сунъий қонтомирлар тизими ёрдамида даволаш имкониятиялари кенгаяди. Фото: Google Photos Хабарингиз бўлса, қандли диабет касаллигида қонтомирларининг базал қавати қалинлашади. Бунинг оқибатида ...
Пластика нега ҳаммага ёрдам бермайди?
Ажинларини йўқ қилишни истамаган, бунинг учун  ҳамма чораларни  кўришга  тайёр  бўлмаган  аёлларнинг ўзи йўқ.