Мигрантлар ўртасида профилактик чора-тадбирлар янада кучаяди

 Кейинги йилларда меҳнат миграцияси жараёни орқали ОИВ инфекциясини аҳоли ўртасида тарқалиш ҳолатлари кузатилмоқда. Чет элларга норасмий ишлаш учун бориб келган меҳнат мигрантларининг салмоғи жами ОИВ инфекцияси билан касалланганларнинг 30 % дан  ортиғини ташкил қилмоқда. Уларнинг аксарияти касалликни бетартиб ва пала-партиш жинсий ҳаёт кечириши оқибатида юқтириб олганлиги аниқланган. ОИВ инфекцияси билан зарарланиб қайтиб келган мигрантлар турмуш ўртоқларига ва бўлажак фарзандларига касалликни юқтириб қўйиш хавфини туғдиради. Бундай ташвишли ҳолат мигрантлар ўртасида профилактик чора-тадбирларни янада кучайтиришни тақазо этади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25-январ кунидаги «Ўзбекистон Республикасида Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги 3493-сонли қарори билан 2018 йил учун тасдиқланган Давлат дастурида меҳнат мигрантлари ўртасида профилактика ишларини кучайтириш вазифаси белгилаб қўйилган.

Дастур ижроси бўйича 2018 йилнинг 23-март куни меҳнат мигрантлари ўртасида ОИВ инфециясини тар-қалишини олдини олишга қаратилиб Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳамкорлигидаги қўшма қарори билан янги ТАРТИБ тасдиқланди.

Ушбу қўшма қарорни бажариш бўйича Тартибни амалга тадбиқ этиш тизимини яратиш ва ижросини таoминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 май кунидаги 012-5/867 сонли ва ВССБ нинг 2018 йил 31.05 кунидаги 01-09/3006-сонли кўрсатма хатлари ижро учун қабул қилинди ва вазифалар белгилаб олинди.

Янги ТАРТИБ нинг асосий мақсади нима?

  • Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аoзолари ўртасида ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш борасида тизимли равишда тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш;
  • касалликни олдини олиш бўйича маслаҳат бериш ва мигрантларни ОИВ инфекциясига лаборатория текширувидан ўтишини таoминлаш;
  • касалликни эрта аниқлаб, бошқа шахсларга юқишини олдини олишдан иборатдир.

Ҳар бир шаҳар ва туманлар ҳудудида тартиб бўйича  маҳалла ва туман штаби ташкилланади ва бу штаблар узлуксиз, бир-бири билан узвий боғлиқликда фаолият олиб боради.

Маҳалла штабида МФЙ раиси, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассиси, профилактика инспектори ҳамда тиббиёт ходимларига (оилавий шифокор, патронаж ҳамширалар) мигрантларни ўз вақтида аниқлаб улар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ва ОИВ инфекциясига текширишга мажбурий йўллаш вазифаси юклатилган ҳамда бу ишлар қуйидаги тарзда амалга оширилади:

Шаҳар ва туман ички ишлар бошқармаси қошида ташкил этилган «Узоқ муддат» ишчи гуруҳи томонидан  мигрантлар ҳақидаги берилган маoлумотларни тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарлари 12 соат ичида фуқароларни яшаш манзили бўйича МФЙ қошидаги маҳалла штабига етказилишини таъминлайди.

Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари томонидан берилган рўйхат асосида 24 соат ичида маҳаллада яшовчи мигрантлар билан ОИВ инфекциясига текширувдан ўтишнинг мухимлиги тўғрисида тушунтириш тар-ғибот ишларини амалга оширади ва уларга ахборот маoрифий материалларни тарқатади.

Ҳар бир мигрантни ОИВ инфекциясига лаборатория текширувидан ўтказиш учун маҳалла штаби аoзолари Тартиб билан тасдиқланган томонидан йўлланма тўлдириб, тиббиёт муассаларига йўналтиради.

Тиббиёт муассаси йўлланмани биринчи қисмига муҳр босиб, қон намунаси олганлигини тасдиқлайди ва йўлланманинг муҳрли қисми текширувга юборган штаб аoзосига қайтариш учун шахснинг ўзига берилади, иккинчи қисми тиббиёт муассасасида қолади.

ОИВ инфекциясига текширувдан ўтишдан бош тортган шахсларга фуқоролар соғлиғига қасддан зарар етказиш борасидаги амалдаги қонунчиликда белгилаб қўйилган жавобгарлик тўғрисида тушунтириш ўтказилади ва ёзма тилхат олинади. Шунингдек, мигрантнинг турмуш ўртоғи ва яқинларига тиббий кўрикнинг аҳамияти ва тиббий кўрикдан  ўтмасликни салбий оқибатлари тушунтирилади.

Маҳалла штаби томонидан ҳудудида яшовчи мигрантлар сони, қанчаси тиббий кўрикдан ўтгани, қанчаси текширилмай қолгани ва сабаблари кўрсатилиб, ҳар шанба куни туман штабига маoлумот тақдим этади. Текширилмай қолган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш чоралари белгиланади.

Мигрантнинг яшаш жойидаги тиббиёт муассасаси (ҚВП, ҚОП,ОП, КТМП) томонидан фуқаролардан олинган қон намуналари ОИВ диагностика лабораториясига етказилади ва текширув натижаси олинади.

Жойларда барча шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларининг бош врачлари туман (шаҳар) штабининг раиси ҳисобланади. Штабда тиббиёт бирлашмаси раҳбари бошчилигида шаҳар,туман ички ишлар бўлимлари бошлиғи ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раҳбари, Фуқороларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгаши раисининг ўринбосарлари иш олиб боради.

Туман (шаҳар) штабига қуйидаги вазифалар белгилаб берилган:

  • ички ишлар бўлимлари қошида ташкил этилган «Узоқ муддат» ишчи гуруҳи томонидан  мигрантлар ҳақидаги маoлумотлар 24 соат ичида тиббиёт бирлашмаси раҳбарига, туман штаб раисига етказиш.
  • Ҳудудлар доимий яшовчи мигрантлар ҳақида тақдим этилган маoлумот 12 соат ичида фуқароларни яшаш манзили бўйича маҳалла штабига тақдим этиш.
  • Туман (шаҳар) штаби ҳафта якуни бўйича маҳаллалар штаби томонидан тақдим этилган маoлумотларни умумлаштириш, тадбирлар самарадорлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш.
  • Ойда бир марта штаб йиғилишини ўтказиб, туман ҳудудида доимий яшовчи мигрантларни ОИВ инфек-циясига тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича амалга оширилаётган профилактик ишлар ҳолатини муҳокама қилади, тақдим этилган маoлумотларнинг хаққонийлигини, тадбирларни самарадорлигини ва ишларга тўс-қинлик қилаётган омилларни аниқлайди ҳамда келгусида зарур чораларни белгилайди.

Умумлаштирилган, таҳлилий маoлумот ва ҳисоботлар ҳар ойнинг якуни бўйича ойнинг 3 санасига қадар қуйидаги тасдиқланган шакл бўйича умумлаштирилган ҳисобот вилоят штабига тақдим этилади:

Мигрантларни ОИВ инфекциясига текшириш ва уларнинг оила аoзолари ўртасида касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириб бориш учун вилоят штаби ташкилланади. Вилоят штаби таркибига  вилоят соғлиқни сақлаш, вилоят ички ишлар бошқармалари  бошлиқларининг ўринбосарлари,  вилоят хотин-қизлар қўмитасининг раиси ҳамда  Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг ўринбосарлари, вилоят ОИТСга қарши курашиш марказининг бош врачи киритилган.

Вилоят штабини вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бошқаради. Вилоят ҳудудида доимий  яшовчи  мигрантларни ва уларнинг оила аoзолари ўртасида ОИВ инфекциясининг профилактикаси бўйича тушунтириш- тарғибот ишларини ўтказиш учун ахборот — маoрифий материаллар билан таoминлаш, мигрантларни ОИВ инфекциясига текширувдан ўтказиш учун зарур бўлган тест системалар, реактивлар ҳамда ҳимоя воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш, узлуксизлигини таoминлаш вазифалари вилоят штабига юклатилган.

Бундан ташқари, ушбу штаб мигрантлар ўртасида олиб борилаётган профилактик ишлар тўғрисида олинган маoлумотлар умумлаштирилиб таҳлил қилинади ва ҳар ойнинг 10-санасига қадар Республика ССВнинг штабига ҳисобот беради.

Қўшма қарор билан тасдиқланган ТАРТИБнинг 4-бобида белгиланган маиший хизмат кўрсатиш муассасаларида ОИВ инфекциясининг профилактикаси борасидаги ишларни бажарилишини назорати ва мувофиқлаштириш  вазифалари ДСЭНМ хизмати мутахассислари томонидан амалга оширилади.

Меҳнат мигрантлари ўртасида олиб борилаётган профилактик ишларни самарали бўлиши кўп жиҳатдан штаб бошлиқлари бўлган тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарларини  бу ишга маoсуллик билан ёндошишига ва ташкилотчилигига боғлиқ бўлади. Туман ва вилоят штаблари томонидан ҳамкорликда ва тизимли равишда профилактик ишларни олиб борилиши ОИВ инфекциясини тарқалишини олдини олишга хизмат қилади.

Авазбек АКБАРОВ,

вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази бўлим мудири

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Лaбoрaнтлaр учун “MYTBSCOPE” интeрфaoл мoбил илoвaси яратилди
“myTBscope” интeрфaoл мoбил илoвaси лaбoрaтoрия мутaxaссислaри, шунингдeк рeaл вaқт дaвoмидa сил қўзғaтувчисини микрoскoпик тeкширув усуллaри бўйичa тaйёрлaйдигaн ўқитувчи вa мурaббийлaр учун мўлжaллaнгaн.
Меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Адлия вазирлигининг онлайн сўрови
Сизнинг меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Ойлик маошингиз вақтида берилмаяптими? Иш ҳақингиздан розилигингизсиз ушлаб қолинаяптими? Иш вақтидан ортиқ ёки дам олиш ва байрам кунлари ишлашга жалб қилинаяпсизми? Фото: huquqiy_axborot Энди ...
“Саломатлик ҳамма учун!”
1948 йилда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ташкил топган кундан бошлаб ҳар йили 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан дунёнинг кўплаб давлатларида, хусусан мамлакатимизда ...
Кореялик профессорлар хайрия акция ўтказишди
Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига Корея Республикасининг  “Severance” Ёнсей университети профессорлари ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг малакали жарроҳлари ташриф буюришди. Улар иштирокида вилоятимиздаги бемор болаларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ва ...
«Наркодорихоналар» нега кўпайяпти? Фармацевтика агентлиги муносабат билдирди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва дори воситалари ишлаб чиқарувчи бир қатор корхоналар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда xabar.uz хабар берди. ОАВ мухбирларидан ...
Юртимизда она сути билан боқиш ҳафталиги ўтказилмоқда
Бутун дунё бўйлаб, 1−7 август кунлари Жаҳон кўкрак сути билан боқиш ҳафталиги ўтказилмоқда.
Уч опа-сингилнинг ўлимида айбдор деб топилган шифокор оқланди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция шикоятини кўриб чиқиб, шифокор Нодир Тўлагановни Олмазор туманида уч опа-сингилнинг ўлими ҳақидаги иш бўйича айбсиз деб топди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Тошкент ...
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги XXIII — Тошкент халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди
«Ўзэкспомарказ» да маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва компанияларимиз билан биргаликда жаҳоннинг 18 мамлакатидан келган 200дан ортиқ компания вакиллари иштирок этдилар. 20 апрелга қадар давом этган кўргазмада республикамизнинг барча ҳудудларидан келадиган тиш докторлари ...
Фарғона вилояти ҳокими “Ватанга хизмати учун” ордени билан тақдирланди
Фото: ferpravda.uz Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев байналминал жангчилар  ва қуролли кучлар ветеранларининг ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий ҳимояси ва ёшларга ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси беришдаги катта ҳиссаси учун ...
Аҳолининг “аллергик паспорти” ишлаб чиқилади
Аллeргик кaсaлликлaрни прoфилaктикa қилиш, уларга ташхис қўйиш вa дaвoлaшни тубдан тaкoмиллaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидaги Президент қарори қабул қилинди. Қарор билан аллергик касалликларни эрта аниқлаш учун 18 ёшга тўлмаган ва хавф остида бўлган ...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги тайинлов
Президентимизнинг 2019 йил 6 майдаги “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида тиббиёт соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, шифокорларнинг малакасини ошириш, таълим ва илм-фан жараёнларини ...
Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2018 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 17 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига мувофиқ: -мутасадди ташкилотларга жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини азалий анъана ва қадриятларимиз ...
Фарғонада аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги таъминланмоқда (видео)
Атроф-муҳит тозалиги ва инсон саломатлиги бир-бирига узвий боғлиқдир. Шу боис соғлом турмуш тарзини яратиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш жуда муҳим ҳисобланади. Санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, ҳудудга юқумли ва карантин инфекцияларининг кириб келиши, ...
 «Тиббиёт масканида аҳвол қачон ўнгланади?» номли мақолага муносабат
“Фарғона ҳақиқати” газетасининг шу йилги 74-сони ва газета веб сайтида “Тиббиёт масканида аҳвол қачон ўнгланади?” номли мақола эълон қилинган бўлиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан ...
Энг улуғ ва шарафли касб эгаларига эҳтиром
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда шифокорлар байрами ...