ЖИНСИЙ ТАРБИЯ: келин-куёвга маслаҳатлар (2-қисм)

Алпомишзодалар жинсий тарбияси 

Ўғил бола туғилганда қуйидаги ҳолатларга эътибор бериш, ўзига хос жинсий тарбиянинг бошланишидир:

А) жинсий олат — закарнинг ҳолати, унинг бошчаси, кертмагининг тери билан қисилиб қолган ёки қолмаганлигига, яъни фимоз дорди бор-йўқлигига разм солинади.

Б) пешоб чиқарув каналининг ташки тешиги закар бошида қандай жойлашганлигига аҳамият бериш лозим бўлади. У закар бошининг ўртасида, тепасида ёки паст қисмида жойлашган бўлиши керак.

В) мояклар ривожи, уларнинг ёрғоққа тушган-тушмаганлиги, яъни крипторхизм дарди бор-йўқлигидан бохабар бўлинади.

Г) пешоб қопи ва ичаклар тўлиши ҳисобига гўдакларда ҳам уйқудан сўнг ва тонг арафасида закарнинг бироз таранглашуви меъёрий ҳолатлигини ота-оналар англаган ҳолда ушбу ҳолатдан асло ташвишга тушмасликлари жоиз.

Бундан ташқари, балоғат сари одимлаётган ўспирин йигитларда ота-оналар қуйидаги ўзгаришларни сезмасалар, имкон қадар тезроқ мутахассисга мурожаат этиш мақсадга мувофиқ бўлади:

А) 10 ёшдан ҳатлаган ўғил болаларда жинсий аъзоларнинг сезиларли ўсиши рўй бераётганлиги кузатилади;

Б) одатда 12 ёшларга келиб қориннинг пастки қимслари ва қов ҳудудида яккам-дуккам туклар пайдо бўлиши лозим.

В) тахминан 12 ёшларга келиб жинсий аъзоларнинг кескин ривожи кузатилади. Ушбу даврда кўкрак безларининг зичлашуви, яъни гинекомастия ҳолати бўлиб ўтади. Ота-оналар ўғилларининг кўкраклари бироз шишгандек бўлиб, оғриқ ҳис этаётганликларини меъёрий ҳолатлигини англашлари лозим.

Г) ўртача 14 ёшга келиб эса ўсмир йигитнинг овози дўриллай бошлайди. Шунингдек мўйлаблар сабза уриб, қўлтиқда яккам-дуккам туклар ҳам пайдо бўлади;

Д) 15 ёшларга келиб (камдан-кам ҳолларда 12-13 ёшларда) шавҳат ишлаб чиқарилиши кучаяди. Ушбу даврда шавҳоний тушлар натижасида ўсмир йигитларда кечалари булғаниш ҳоллари кузатилади;

Ж) 16-17 ёшларга келиб, шавҳоний туйғулар устувор бўлиши боис энг хатарли давр — ўсмирлар гиперсексуаллиги даври кузатилади. Бу даврда тананинг бошқа қисмлари, юз ва кўкракларда ҳам туклар пайдо бўла бошлайди.

Ота-оналар тарбия масаласида, айниқса, ушбу босқичда ҳушёр бўлишлари лозим. Бу ёшда бекорчи бўлган ҳар қандай ўсмир шаҳвоният исканжасига тушиши боис шу ёшдагилар орасида номусга тажовуз этиш каби жиноят турлари кўп кузатилади.

Афифа қизлар тарбияси

Қиз боланинг жинсий тарбиясида кўплаб ўзига хос жиҳатлар мавжуд. Аксари ота-оналар гўдак қизалоқларидаги айрим меъёрий ҳолатларни дард аломатлари деб ўйлашади. Мисол учун, гўдак сийналари, яъни сут безларининг вақтинчалик бироз қаттиқлашиши ёки қизалоқ жинсий йўлларидан бирозгина қизғиш суюқлик чиқиши ўткинчи меъёрий ҳолатдир.

Қиз бола бир ёшга тўлгунга қадар унинг суяк тузилиши тўғри ривожланишига аҳамият бериш зарур. Жумладан, рахит касаллигида скелет мушаклари тонусининг ошиши қиз бола чаноғининг тор ва яссироқ бўлиб қолишига олиб келади. Бу ҳол ўз навбатида жинсий аъзолар ривожига ҳам акс таъсир кўрсатади. Гоҳо улғайиб, турмуш қурилганда одатий туғруқ йўлларининг торлиги боис, туғиш асоратли кечишига ҳам болалик давридаги бефарқ муносабат сабаб бўлиши мумкин.

Гўдак қизалоқни иложи борича, йўргак касаллигидан асраш лозим. Чақалоқ узоқ вақт таги ҳўл ҳолатда ётиши натижасида, тери бичилиши, жинсий аъзолар ҳудуди таъсирланиб, шишиши ва қизариши каби асоратларга олиб келиши билан хатарлидир. Таклик синтетик бўлмаган оддий матодан бўлиб, кир совун билан яхшилаб ювилиши мақсадга мувофиқ.

Чўмилтиришда ҳар хил шампунларнинг ишлатилиши ҳам қизларда ташқи жинсий аъзоларнинг жумладан, вулванинг аллергик яллиғланишига олиб келиши билан хатарли. Болакайларни тўғри кийинтириш, иштончаларини тез-тез алмаштириб туриш ҳам зарур.

Мактаб ёшидаги қизалоқларда анча тортинчоқлик, уятчанлик устувор бўлишини ота-оналар ва муаллимлар кўзда тутишлари жоиз. Зеро, қизалоқларда пешоп қопи ва тўғри ичакнинг тўлиб кетиши, яъни ҳожатга эҳтиёжманд бўлса-да, қимтиниб ўз вақтида чиқмасликлари бачадоннинг жойидан сурилиб, аста-секинлик билан эгилиб қолиши каби хатарли асоратга олиб келади. Бундай ҳолатлар кейинчалик бепуштликка сабаб бўлишини унутмаслигимиз зарур.

Қиз бола жинсий тарбиясида қуйидагиларга аҳамият бериш лозим:

А) қиз бола бир ёшдан бошлаб фақат онаси ёрдамида чўмилтирилиши, ака-укачалари билан бир ваннада чўмилмаслиги лозим.

Б) ўғил болалар хуш кўрувчи тойчоқ, велосипед каби тос аъзоларини таъсирлантирувчи ўйинчоқлар қизалоқларда сезувчанликни ошириб, ҳатто иффат пардасига дарз етказиш эҳтимоли ҳам мавжудлигини унутмаслик керак.

Г) жинсий аъзолар озода тутилиши зарур. Ўғил болаларнинг тор, баданни таъсирлантирадиган кийимларини, хусусан, шимларини кийиш ҳам қизалоқларга салбий таъсир кўрсатиши илмий исботланган.

Қиз болада кузатиладиган ўзгаришлар:

А) 9-11 ёшли қизларда (айримларда 8,5 ёшдан 11,5 ёшгача) тос, думғаза суякларининг сезиларли ўсаётганлиги кузатилади;

Б) 10-11 ёшларда (айримларда 9,5-12 ёшгача) қорин пасти, қов ҳудудларида аёлларга хос яккам-дуккам, майин туклар пайдо бўлиши ва кўкрак безларининг сезиларли ўсиши кузатилади;

Г) 11-13 ёшларда (айримларда 13-15 ёшларда) кескин ташқи ва ички жинсий аъзоларнинг кескин ривожи кузатилади. Қов туклари кўпайиб, кўкрак безлари кескин катталашиб, унинг учида рангдорлик пайдо бўлади;

Д) 13,5-14 ёшларда (баъзиларда 10,5-16,5 ёшларда) кескин ривожланиш рўй бериши натижасида қўлтиқ ости мўйлари пайдо бўлади ва илк ҳайз кўриш жараёни кузатилади.

Е) 15,5-17,5 ёшларга тўлгач, қизларда суяк, яъни бўй ўсиши тўхтайди. Овозлар истиғноли, майинлик билан чулғаниши, ҳуснбузар тошиши ҳам шу ёшларга хосдир. Ҳар ойнинг маълум кунларида ҳайз жараёни рўй бериши одатий маромга тушиб олади.

Никоҳ зарурияти

Никоҳ динимизда энг гўзал амаллардан бири сифатида эътироф этилган. Ҳақ таоло одамзоднинг жинсий хоҳиш-иродасини оила қуриш орқали меъёрга солишни амр этган. Оиланинг муқаддаслиги, никоҳнинг зарурат эканлиги ота-боболаримиз ва дин пешволари томонидан ҳам амр этилган ва шу боис икки дунёда саодатманд бўлишни истаган ҳар бир инсон турмуш қурмоғи лозимдир.

Турмуш қуриш учун келин ёки куёв танлаш ҳам қадим анъана ва қадриятлар эга. Бунда келин ёки куёв бўлмишнинг етти пушти суриштирилган ва ҳеч қандай касаллиги бор йўқлигига, аждодларининг маънавий ахлоқий тарбияси қандай бўлганлигига ҳам аҳамият қаратишган.

Тақдир насиб этиб, турмуш қурган йигит ва қиз олдида эса муҳим бир вазифа — жинсий ҳаёт масаласи кўндаланг бўлади. Бу эса улардан жиддий жинсий тарбияни талаб этади.

Илқ оқшом изтироблари

Ҳозирги кунда биринчи никоҳ кечасида ҳар ўн оиланинг бир неча нафари қовушиш бахтидан бебаҳра қолмоқдалар. Қовушмасликка фақат йигитларгина айбдор, — деган фикр хато. Табобатда, қизлик иффати сақланиб қовуша олмай яшаётган оилалардаги бу ҳолат виргогамия деб аталади. Тажрибамизда фақат ўпиш, эркалаш билан кифояланиб яшаётган оилалар ҳам учрайди.

Манба: ШИФО — ИНФО газетасининг расмий канали

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Тиббий ёрдамсиз туғилган болага туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотнома бериладими?
Тиббий муассасадан ташқари жойларда тиббий ёрдамсиз туғилган болага туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотнома ҳудуд шифокори (фельдшер ёки акушер) томонидан берилади. Бунда, туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотномани беришга боланинг шу онадан туғилганлигини тасдиқловчи камида ...
Илон заҳри билан даволаниш мумкинми?
Фото: ZooFirma.ru Бекорга заҳарни заҳар кесади, деб айтишмайди. Илон заҳрининг хасталикларда фойдаси борлиги рост. XIX аср бошларига келибгина тиббиётда илон заҳридан даво мақсадида фойдаланишга рухсат берилган. Қон қуюқлашиши, ...
Куйганда шошиб қолманг! Биринчи тез ёрдам!
Оловдан куйганда Куйган одамни юқори ҳароратли ёки тутунли худуддан олиб  чиқинг ва ёнаётган кийимни ўчириб, ечинг. Ярага ёпишиб қолган матони қирқиб, жойида қолдиринг. Узук, билагузук, соат, умуман, тери шишганида тўқималарга шикаст ...
Лола Каримова-Тиллаева соғлом нонушта ҳақида сўзлаб берди
Лола Каримова-Тиллаева Instagram’даги саҳифаси орқали севимли нонуштасининг рецепти билан бўлишди. Фото: Новости Узбекистана «Бугунги суҳбатимиз мавзуси нонушта ҳақида. Нонушта қилиш қуйидаги сабабларга кўра жуда муҳимдир: Инсон организми уйқудан кейин ...
Олимлар саратон келиб чиқишининг энг асосий сабабларини маълум қилишди
Буюк Британиянинг Лондон ва Лидс университетлари олимлари томонидан саратон келиб чиқишининг энг асосий сабабларини маълум қилинди.  Илмий тадқиқот натижалари “European Journal of Cancer” илмий нашрида чоп этилди. Мутахассислар буни аниқлаш учун ўзига ...
Рентген кристаллография қандай фан?
Нобель мукофоти 1901 йилдан то бугунга қадар 923 кишига насиб этган. Совриндорларнинг асосий қисми физика, кимё ва тиббиёт йўналишлари ғолибларидир. Бу бежиз эмас. Ҳозир физика, кимё ва тиббиёт ривожи ҳар бир ...
Рецепт ёзишни биласизми?
Рецепт расмий ҳужжат бўлиб, уни ёзган шифокор, шу билан бирга дорини тайёрлаб берган доришунос ҳам рецептнинг тўғрилиги учун юридик жиҳатдан жавобгардир. Рецептлар ягона нусхали махсус варақаларда аниқ ва равшан ёзилган ...
Стрептомицин қачон кашф этилган?
1943 йил 19 октябрда Альберт Шатц томонидан (1920-2005) ва Зельман Ваксман (1888-1973)лар томонидан стрептотрицин топилган. Аммо бу антибиотик моддалар синовчилар томонидан кенг қабул қилинмади, чунки улар кучли заҳарли моддалардан ташкил топган ...
Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ботулизм касаллиги бўйича эслатма билан чиқди
Фото: mv.org.ua Дастурхондаги озиқ-овқат маҳсулотларини кимдир уйида тайёрласа, кимдир деҳқон бозорларидан, савдо мажмуаларидан, яна кимдир белгиланмаган жойларда савдо қилаётган фуқаролардан сотиб олади. Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази хабарига кўра, ...
Ҳаракат – бу ҳаёт эканлигини қачон англаб етамиз?
Аҳолининг кенг қатламини бадантарбия билан шуғулланишга, турли машқларни мунтазам бажаришга жалб қилиш учун яна қандай йўл тутиш керак? Жисмоний тарбия муҳимлигини кўрсатиш учун ҳаракат – бу ҳаёт эканлигини, ҳаракат қилмаган одам ...
Асабийликни даволашнинг антиқа усули
Асабийлик – қаттиқ қўрқиш, жиддий хафа бўлиш, руҳий зўриқиш (стресс) ва асабнинг бузилиши бошқа кўпгина касалликлар туғилишига сабаб бўлади.  Салбий таъсири Инсон асабийлашса, мия, жигар, буйрак ва юракка озуқа ташувчи йўллар бўғилади. ...
Ошқовоқ уруғи ёрдамида гижжа қуртларини туширамиз
Гижжа қуртлари асосан болажонларни қийнайдиган муаммолардан бири бўлиб, ошқозон-ичакларида паразитлик қилади. Аслида гижжалар бошқа паразитлар каби деярли барча инсонларнинг овқат ҳазм қилиш аъзоларида маълум миқдорда бўлади. Лекин иммунитети заиф инсонларда улар ...
Болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эгами?
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунида Болаликдан ногирон болаларнинг оналарига имтиёзлар белгиланган. Болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ...
“Бир ҳафтада оздираман”. Тиббий фирибгарликнинг услубларини биласизми?
Кўчаларда самарали табобат усуллари, тезкор озиш курслари, ҳамма нарсани даволовчи аппаратлар ва хориждан келган жарроҳлар ҳақида эълонларни кўп учратамиз. Лекин бундай эълонларга ишониб бўладими? Фото: Nur.kz Бемор одам ...
Қанд касаллигига даво излаётганларга фойдали маслаҳат
  Ёшим етмиш бирда. Бундан 30 йилча муқаддам қанд касаллиги билан қаттиқ оғригандим. Чанқоғим қонмай дармонсиз эдим, кўзим хиралашиб, тишларим тушиб кетганди. Даволансам ҳам фойда бермади.