ЖИНСИЙ ТАРБИЯ: келин-куёвга маслаҳатлар (1-қисм)

Қадимда йигит киши ота бўлса ҳам падарининг ёнида фарзандини «болам» деб айтишга истиҳола қилган. Аёл эса то кўзи ёригунга қадар ота уйига бормаган. Сабаби отасининг, ака-укаларининг ёнида ҳомиладор ҳолатда кўринишни ўзи учун уят ҳисоблаган. Чунки ҳар икки ҳолат ҳам жинсий яқинлик «маҳсули» бўлиб, бу масала энг нозик ахлоқий мезонларга эга бўлган ва кескин сир сақланган.

Аммо ҳамма ҳам бу масалада етарли тушунчага эга бўлмаган. Ота-она, қариндош-уруғ, дўст-биродарлар бундай суҳбатлардан анча йироқ. Ёш келин-куёв эса тўй оқшоми янганинг ярим-ёрти, куёвжўранинг арзимаган «тажрибаси» орқалигина эр-хотинлик ришталари билан боғланишган. Етарли тушунча, ҳам жисмоний, ҳам руҳий тайёргарлиги бўлмаган ёшлар орасида эса турли тушунмовчиликлар, илк низолар ана шундан бошланган. Натижада эса кимсабилмас зиддиятлар оилаларнинг парокандалигига сабаб бўлган. Бундан ташқари шарқона қадриятлардан керакли маълумотни ололмаган ёшлар Ғарбнинг фахш-зинони тарғиб этишга мойил манбаалари орқали ўз «билимини» бойитиши кўпгина ножўя ҳолатларни юзага келтиргани сабабли ёшлар маънавиятида жинсий тарбиянинг нақадар муҳим эканлиги аён бўлди қолди.

Эндиликда ҳар қандай саволга, ҳар қандай масалага аждодлар ибрати, мозийдаги бебаҳо асарлар ва замонавий тиббий қарашлар нуқтаи назаридан жавоб топиш мумкин.

Мазкур тиббий қўлланма ҳам ёш-келин куёлар учун зарурий кўникмалар сифатида юзага келди. Зеро, оилалар мустаҳкамлиги ҳам руҳан, ҳам жисмонан бир бутунликка асосланган.

Илк жинсий сабоқлар

Жинсий тарбия умумахлоқий тарбиянинг ажралмас қисми бўлиб, унинг асосий вазифаси ёш авлодни зурриёт қолдириш сир-асрорларидан бекаму кўст хабардор этишдан иборат. Ҳозирги кунда аксар болаларда акселерация (лотинча — тезлашиш)га мувофиқ ҳолда эрта жинсий балоғатга етиш жараёни кузатилмоқда. У қизларда тахминан 9 ёшдан, ўғил болаларда эса 11 ёшдан бошланиб, жинсий тарбия олиб боришда ўзига хос қийинчиликлар туғдирмоқда.

Жинсий тарбиянинг биринчи босқичи болаларни эрта балоғатга етишга олиб келадиган сабаблар таъсиридан сақлашга йўналтирилган бўлиши лозим.

Жинсий тарбиянинг иккинчи босқичи боланинг балоғатга етган давридан бошланади, бу давр қизларда йигитларга нисбатан 2-3 йил олдин бошланади. Жинсий балоғат — тегишли аъзолар биологик жиҳатдан етилган, кўпайиш ҳамда насл қолдиришга қодирлигидан дарак берувчи ўзгаришлар пайдо бўладиган даврдир. Шу даврдан бошлаб боланинг жинсий тарбияси алоҳида эътибор бериш лозим.

Жинсий тарбия баъзилар ўйлагандек, фарзанд балоғат ёшига етган даврдан эмас, унинг мурғак давриданоқ бошланиши керак. Машҳур олим А.Кинзининг кузатишича, жинсий ҳиссиётларга ўхшаш ҳис-туйғуларнинг курттакларини илк бора сезиш қизларда 4 ойликдан, ўғил болаларда эса 5 ойликдан бошланиб, у худди катталар организмидаги физиологик ўзгаришларга анчагина ўхшаб кетар экан. Барвақт жинсий балоғатга етишга эса қуйидагилар сабаб бўлаётганлиги эътироф этилмоқда:

Биринчидан, тахминан бир ярим, икки ёшдан ошган болалар кўрганларини эслаб қолиши мумкинлигини баъзи ота-оналар тушунмайдилар ва фарзандлари кўз ўнгида жинсий ҳатти-ҳаракатлардан ўзларини тийишлари зарурлигини англаб етмайдилар.

Иккинчидан, бола туғилганиданоқ унинг жинсий аъзоларини тоза тутиш лозимлиги унутилади.

Учинчидан, боланинг жундан тўқилган ҳар хил жағал, баданни қичитадиган кийим-кечаклар кийиши, тос атрофи ва чот ораси кийимларининг тор бўлиши, боланинг тувакда узоқ ўтириши каби ҳолатлар ҳам жинсий аъзоларда қон димланишига сабаб бўлади.

Тўртинчидан, кўпчилик ота-оналар болаларини ҳаддан зиёд эркалатиб қитиқлаш, орқасига шапатилаб уриш ёки меъёридан ортиқ бағрига босиб, ўпиб эркалашнинг нечоғли хатарли эканлигини англаб етаверишмайди.

Бешинчидан, боланинг уйқу олдидан какао, шоколад каби зўриқтирувчи овқатлар истеъмол қилиши, кичкинтойларнинг велосипедда узоқ юриши, ўйинчоқ отларни кўп миниши ҳам шундай сезгиларнинг уйғонишига сабаб бўлади.

Манба: Шифо-инфо газетаси

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

(18+) Жинсий алоқа етишмовчилигидан нафақат эркаклар, балки аёллар ҳам азият чекади
Европада ўтказилган сўровномага кўра 45-50 ёшга етмаган аёлларнинг 45% қисми регуляр жинсий ҳаётда яшайди. 30% аёлларда эса жинсий алоқа кам бўлади. Каттароқ ёш категорияларида табиийки бу рақамлар яна бошқача бўлади. [caption ...
Қанд касалига қарши энг яхши чора: инсулин ўрнига қаҳва…
Швейцариялик олимлар диабетга йўлиққан инсонлар учун ҳақиқий совға тайёрлашяпти, деб хабар бермоқда «Usa.one». Чунки улар бу хасталикка қарши курашишнинг мутлақо янги усулини ишлаб чиқишди. «Швейцарча усул»да бош роллардан бирини кофеин ўйнайди: бу ...
Гепатит А га қарши вакцинацияга мажбурлашса, фуқаро қандай йўл тутиши керак?
Гепатит А вакцинаси ҳақидаги ўтган сафарги мақоладан кейин жуда кўп муштарийлардан турли хил таклиф ва саволлар олдик. Уларнинг аксарияти «Нима учун вакцинация бунчалик қиммат?», «Агар фарзандимни гепатит А вакцинасига эмлашга шароитим бўлмаса, ...
Қанд касаллигига даво излаётганларга фойдали маслаҳат
  Ёшим етмиш бирда. Бундан 30 йилча муқаддам қанд касаллиги билан қаттиқ оғригандим. Чанқоғим қонмай дармонсиз эдим, кўзим хиралашиб, тишларим тушиб кетганди. Даволансам ҳам фойда бермади.
Қолипли нон картошка касаллигига чалинадими?
Нондаги картошка касаллиги бу — иссиқлик 36 даражадан ошганда юзага чиқади. зарарланган ноннинг ички юмшоқ қисми ёпишқоқ бўлиб, ундан ёқимсиз ҳид келади. бу аломатларни ноннинг ташқи қисмидан сезиб бўлмайди. Бу ...
Шифокорлар бешик хусусида
Шифокорлар бешик хусусида аниқ бир тўхтамга келишмаган. Улар бешикни мунозарали мавзу ҳисоблайдилар.
«Даволанишнинг биринчи йўли — антибиотиклар қабул қилиш» деб ўйлаш хато фикр
Нега одамлар антибиотиклар билан даволанишни яхши кўради? Бундан қанчалик фойда бор? Бўлажак шифокор Сарвар Ғаниев бу ҳақда ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади. Тан олишимиз керак, ҳар биримизнинг уйимизда ҳеч бўлмаганда бир пачка антибиотик ...
Ходим ҳомиладор бўлса уни бўшатиш мумкинми?
Мумкин эмас. Қонунчиликда ҳомиладор ва боласи бор аёллар бир қатор имтиёзлар тақдим этилган. Фото: pravotnosheniya.info Улардан бири ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган ...
Болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эгами?
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунида Болаликдан ногирон болаларнинг оналарига имтиёзлар белгиланган. Болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ...
Қуёш нури терингизни куйдирдими? Осон ва фойдали даво чоралари!
Ҳар сафар баҳор, ёзда инсонни қийин аҳволга солувчи муаммо пайдо бўлади — кимдир қуёш нуридан ҳимояловчи кўзойнагини ёки лосьонини унутиб қолдиради ва териси ёқимсиз куйишларга дуч келади. Бундай жароҳат бир ...
Карам дилга малҳам
Доришунос Мирзамир Мирзашариповнинг таъкидлашича, карамнинг етмиш хили мавжуд экан.
Бронхиал астма ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар
Фото: Obozrevatel Бронхиал астма – жиддий, юқумли бўлмаган сурункали ўпка касаллиги бўлиб, яллиғланиш ва нафас йўлларининг торайиши билан тавсифланади. ✅ Ҳозирги кунда 235 миллионга яқин одам астма касаллигидан ...
Буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилиш қандай тартибда рухсат этилади?
Яқин қариндошлар орасида буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби ҳақида вақтинчалик низомга кўра, тирик яқин қариндошлар орасида буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилишга рухсат этилади. Фото: ...
Баҳорги аллергияни бартараф этишда шифокорларнинг оддий тавсиялари
Фото: telegra.ph Баҳорда кўпчилик аллергиядан азият чекади. Буни асосий сабаби ўсимликларни гуллаши натижасида чанглар ажратиб чиқариши. Даволаш жуда қийин бўлган ҳолат, лекин аллергия симптомларини енгиллатиш мумкин. Аллергияга ...
Сув ичмаслик оқибатлари ёки қишда касалликлар қўзғалиши сабаблари
Аввало сув ичмаслик оқибатида организмимизда қандай ҳодисалар юз беришини оддий қилиб тушунтириб ўтсам. Бизнинг ошқозон ва ичакларимиз, буйрак ҳамда жигарларимиз табиий фильтр вазифасини бажаради. Ушбу фильтрлар сув ёрдамида органимизга келиб тушадиган ...