Қанд касалига қарши энг яхши чора: инсулин ўрнига қаҳва…

Швейцариялик олимлар диабетга йўлиққан инсонлар учун ҳақиқий совға тайёрлашяпти, деб хабар бермоқда «Usa.one». Чунки улар бу хасталикка қарши курашишнинг мутлақо янги усулини ишлаб чиқишди. «Швейцарча усул»да бош роллардан бирини кофеин ўйнайди: бу модда қаҳва, чой ва энергетик ичимликлар таркибида бор.

Цюрихдаги Швейцария олий техника мактаби (ETH Zurich)нинг доктор Мартин Фуссенеггер бошчилигидаги мутахассислари қондаги глюкоза миқдорини пасайтирувчи оқсилни синтез қилишди. Бу жараёнда кофеин фаоллаштирувчи вазифасини бажаради.

Бунда ошқозоности безига биринчи бўлиб махсус ҳужайралар киритилади, улар керакли гормон ишлаб чиқарувчи «завод» вазифасини бажаради. Шундан сўнг кофеин истеъмол қилинганида, мослаштирилган ҳужайралар инсулин ишлаб чиқарилиш жараёнини рағбатлантиради ва глюкозанинг қонда тўпланишини камайтиради. Олимлар гуруҳи сичқонларда синов ўтказиб ўзлари кутган натижага эришдилар. Лаборатория жониворларида ушбу даволаш усули ижобий натижа берди. Оқсиллар киритилиб, улар кейинчалик кофеин таъсирида қўзғатилганида сичқонлар қон таркибида қанд миқдори барқарорлашиб, вазни меъёрга қайтган. Энг муҳими, кофеин меъёридан кўп истеъмол қилинганида ҳам организмда глюкоза иқдори хавфли даражада тушиб кетмасдан, меъёрида қолган.

«Кенг тарқаган чой ва қаҳва ичиш одатларига асосланган янгича даволаш усули ҳеч қандай тўсиқларсиз одамларнинг ҳаёт тарзига кириб бориши керак» — деб ҳисоблашмоқда ETH Zurich мутахассислари.

Олимлар яратган оқсиллар фаоллиги кофеинли турли ичимликлар: қаҳва, чой, «Coca-Cola» ва «RedBull»да синаб кўрилди. Ҳатто «Starbucks» компанияси маҳсулоти ҳам синовдан ўтказилди. Ҳар бир ҳолатда интеграциялашган генетик тизим муваффақиятли «старт» олди. Бу эса швейцариялик олимларга мазкур усулнинг универсаллиги ҳақида сўзлаш имконини беради.

Доктор Мартин Фуссенеггер таъкидлашича, унинг жамоаси энди ўз тадқиқотлари маҳсулини инсонларда синаб кўришга ҳозирлик кўряпти. Агарда таҳлиллар олимлар кутган натижани берса, яқин келажакда диабетикларнинг ҳаёти буткул яхши томонга ўзгариб кетиши мумкин.

Тадқиқот тафсилотлари билан тўлиқ бу ерда танишишингиз мумкин.

Манба: xabar.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

«Соқов» касалликлар ҳақида эшитганмисиз?
Баъзи касалликлар ҳеч қандай белгиларсиз ривожлана боради, ўз вақтида олди олинмаса, жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин. Улар тиббиётда «соқов» касалликлар, яъни белгисиз ривожланадиган хасталиклар дейилади. Шифокорлар айнан шу касалликларни эрта босқичда ...
Қадоқланган пластик идишлардаги сув хавфсизми?
Бугунги кунда  пластик идишларга қадоқланган сув тоза, хавфсиз кўринишга эга. Аксарият одамлар уни ўта хавфсиз билан, барча эҳтиёжлари учун айнан қадоқланган сувни ишлатишади. Аммо у ҳақиқатан ҳам хавфсизми? Бугунги кунда  қадоқланган ...
СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ: унга қандай риоя қиламиз?
Соғлом овқатланиш - соғлом турмуш тарзининг асосий йўналишларидан биридир. Соғлом овқатланиш илм ва кўникмаларидан хабардор бўлиш эса ҳар бир инсон учун зарурдир.
Буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилиш қандай тартибда рухсат этилади?
Яқин қариндошлар орасида буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби ҳақида вақтинчалик низомга кўра, тирик яқин қариндошлар орасида буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилишга рухсат этилади. Фото: ...
Туя сути фойдалими ёки зарарли?
Туя сути таркибида аминокислоталар, кўп миқдорда темир моддаси тутганлиги сабабли жуда фойдали саналади. Фото: islam.kz Юқоридаги таркибий тузилмалар билан камқонликда жуда яхши самара беради. Сут таркибидаги фосфор ва ...
Оч қоринга ейиш хавфли бўлган маҳсулотлар
Фото: mrt-domodedovo.ru Ошқозон тирнаб турганда тановул қилиш ман этилган маҳсулотлар рўйхати: Хамиртуруш У ошқозон гази ишлаб чиқарилишига ҳисса қўшади, ошқозон шишиб кетади, биламизки, бу жуда ёқимсиз жараён. Шунинг учун, ...
Рецепт ёзишни биласизми?
Рецепт расмий ҳужжат бўлиб, уни ёзган шифокор, шу билан бирга дорини тайёрлаб берган доришунос ҳам рецептнинг тўғрилиги учун юридик жиҳатдан жавобгардир. Рецептлар ягона нусхали махсус варақаларда аниқ ва равшан ёзилган ...
«Даволанишнинг биринчи йўли — антибиотиклар қабул қилиш» деб ўйлаш хато фикр
Нега одамлар антибиотиклар билан даволанишни яхши кўради? Бундан қанчалик фойда бор? Бўлажак шифокор Сарвар Ғаниев бу ҳақда ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади. Тан олишимиз керак, ҳар биримизнинг уйимизда ҳеч бўлмаганда бир пачка антибиотик ...
Лола Каримова-Тиллаева соғлом нонушта ҳақида сўзлаб берди
Лола Каримова-Тиллаева Instagram’даги саҳифаси орқали севимли нонуштасининг рецепти билан бўлишди. Фото: Новости Узбекистана «Бугунги суҳбатимиз мавзуси нонушта ҳақида. Нонушта қилиш қуйидаги сабабларга кўра жуда муҳимдир: Инсон организми уйқудан кейин ...
Алкоголнинг озгинаси зарар эмас, иштаҳа очгани бўлаверади. Аслида шундайми?
Спиртли ичимликлар қанчалик кўп ичилса инсульт ва инфаркт ҳавфи шунчалик ошиб бораверади. Бу ҳақиқат. Лекин баъзилар кам миқдордаги алкогол нафақат зарар, балки ишемик инсультни олдини олади, деб ҳам ҳисоблашади. У ҳолда ...
«Бири тош бор дейди, бири эса йўқ. Кимга ишонай?»
«Агар сизга жарроҳлик амалиётини буюришса, ишонч ҳосил қилиш учун иккита мутахассисга кўриниш керак дейишади. Мен шундай қилдим. Биринчи УТТ натижалари менда тош борлигини кўрсатди, иккинчиси эса йўқлигини. Кимга ишониш керак?» Асадулла ...
ЖИНСИЙ ТАРБИЯ: келин-куёвга маслаҳатлар (1-қисм)
Қадимда йигит киши ота бўлса ҳам падарининг ёнида фарзандини «болам» деб айтишга истиҳола қилган. Аёл эса то кўзи ёригунга қадар ота уйига бормаган. Сабаби отасининг, ака-укаларининг ёнида ҳомиладор ҳолатда кўринишни ...
Тиббий ёрдамсиз туғилган болага туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотнома бериладими?
Тиббий муассасадан ташқари жойларда тиббий ёрдамсиз туғилган болага туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотнома ҳудуд шифокори (фельдшер ёки акушер) томонидан берилади. Бунда, туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотномани беришга боланинг шу онадан туғилганлигини тасдиқловчи камида ...
Холециститни гиёҳлар билан даволаш
Холецистит ўт (сафро) пуфагининг яллиғланиши  бўлиб, дунёда энг кўп тарқалган касалликлардан биридир.  Аёллар холециститга эркаклардан кўра 3-4 марта кўп мубтало бўлади.
Сўраган_эдингиз?
Иш соати ҳафтасига 40 соатдан ошмаган ташкилотлар бор, масалан 5 кунлик ишдан ташқари навбатчилик учун ҳам қўшимча иш ҳақи тўланиши керакми? Меҳнат қонунчилигига кўра: белгиланган кундалик иш (смена) вақтидан ташқари ишлаш ...