Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси огоҳлантиради

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар матнини жойлаштирди.

Унда шундай деб ёзилган, “Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларга қараганда айрим хорижий давлат ҳудудларида болалар сифатсиз дори воситалари таъсирида юзага келган кучли аллергик реакция қурбонлари бўлишган. Истеъмол қилиниши болалар ўлимига сабаб бўлган дори воситалари ноқонуний йўллар орқали мамлакатимиз ҳудудига ҳам кириб келган бўлиши мумкин.

Азиз истеъмолчилар, қуйидаги: Амоксициллин, Капесула, Ибупрофен суспензия, Алклофенак, Сумамед, Ингалипт, Антисепт, Инфлюцид, Детский панадол, Санасол, каби дори воситаларини харид қилиш чоғида дорихона ходимидан дориларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишингизни, дори воситаларининг серияси, яроқлилик муддатига алоҳида эътибор қаратишингизни сўраймиз”.

Дўстларингизга улашинг: