Жавоҳир мутлоқ ғолиб

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши томонидан ташкил этилган “Энг фаол ёш шифокор” кўрик-танловининг тармоқ республика босқичида Қува тумани тиббиёт бирлашмасининг умумий амалиёт шифокори Жавохир Солиев ғолиб деб топилди. Унга ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда бўлиб ўтган “Йилнинг энг фаол ёш шифокори” номинацияси бўйича ўтказилган вилоят босқичида у биринчи ўринга сазовор бўлиб, танловда “Автомобиллар хавфсизлик камари учун махсус физиодаволовчи қурилма” лойиҳаси билан қатнашган эди.

Биз ҳам шифокорнинг кейинги фаолиятига омадлар тилаб қоламиз.

Дўстларингизга улашинг: