ЖССТ: “Дунёнинг ҳар ўн кишидан тўққиз нафари ифлос ҳаводан нафас олади”

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотларининг сўнгги маълумотларига кўра, дунёнинг 92 фоиз аҳолиси, яъни ҳар ўн кишидан тўққиз нафари ифлос ҳаводан нафас олади.

Шунингдек, ҳавонинг ифлосланиши туфайли юзага келадиган турли касалликлар оқибатида дунё бўйича ҳар йили 5,5 миллиондан зиёд киши ҳаётдан кўз юмади. Демак, ифлос ҳаводан нафас олиш саломатлигимизга бевосита зарар етказади — инсулғт, юрак, ўпка, жигар ва бошқа аъ-золар билан боғлиқ ўткир респиратор инфекцияли касалликлар ривожланишига туртки беради. Бундан, айниқса, болалар кўп азият чекади.

Саноатнинг жуда тез ривожланиши оқибатида атмосферага чиқарилаётган чиқиндиларнинг умумий ҳажми йилдан-йилга ортиб бораётгани ҳам ҳавотирлидир. Ҳар йили атмосферага 90 миллион тоннадан ортиқ за-ҳарли газлар — карбонат ангидрид, азот оксиди, углеводород, бензапирен, қўрғошин чиқарилади. Мазкур омиллар туфайли фақат ҳаво эмас, сув ва тупроқ  ҳам ифлосланмоқда. Лоқайдлик ва ўзбошимчалик билан ташланган чиқиндиларнинг маълум қисми тез парчаланиб кетса, аксариятига унинг учун юз минг, ҳатто миллион йил талаб этилади.

Шу боис сўнгги йилларда дунёда ўсма (саратон) касалликларининг тури ортиб, тарқалиш кўлами тобора кенгаймоқда. Бу эса экология  ва тиббиёт соҳаси вакилларини канцероген (саратонни юзага келтирувчи вируслар ёкишароит) моддалар пайдо бўлиши ва уларнинг ҳавода тарқалишининг олдини олишга катта эътибор қаратишга ундаяпти.

Онкология соҳасидаги тадқиқотлар саратон касаллигининг келиб чиқиши кимёвий, физикавий, экологик ва биологик омилларнинг салбий таъсири ва бу таъсирга организмнинг жавоб реакцияси билан боғлиқлигини тасдиқлайди. Бундай зарарли моддалар ҳавода тарқалиб, ўсимлик танаси, ҳаво ва ер ости сувларига ўтиб, уларни зарарлаши мумкин. Инсон шу муҳитда яшаса, унинг организмига ҳам турли йўллар орқали вируслар киради. Албатта, кўпчиликка айрим канцероген моддаларнинг озиқ-овқат, ичимлик суви билан меъда-ичак тизимига тушиб, кейин ўсма касалликларини келтириб чиқариши маълум. Аммо уларнинг ҳар биримиз кунда бир неча маротаба фойдаланадиган кимёвий маҳсулотларда ҳам мавжудлиги ва атмосфера, қолаверса, инсон саломатлигига ҳам сезиларли таъсир кўрсатишига кўпинча эътибор қаратмаймиз.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мунтазам пардоз воситаларидан фойдаланиш натижасида организмга йилига 2 килограммдан зиёд кимёвий моддалар сингади. Уларни ҳар куни тез-тез қўллаш зарарли моддаларнинг организмда тўпланиб қолиши ва турли аллергик реакциялар, астма, онкологик хасталикларга сабаб бўлиши мумкин. Айни пайтда косметика саноатида ишлатиладиган 70 мингга яқин модданинг атиги 3 мингги Европада нисбатан хавфсиз деб расман тан олинганининг биринчи сабаби, айнан шу билан боғлиқ. Қолган 67 минг восита инсон саломатлиги учун зарарли деб қайд этилган.

Унутманг, сунъий парфюмерия ўрнига табиийсидан фойдаланиш ҳамиша ўзини оқлайди. Албатта, белгиланган меъёрни назарга олмай, «бу фойдали, буниси эса зарарли», дея барча нарсани иккига ажратиб бўлмайди.

Бизнинг улкан бойлигимиз — саломатлигимиздир. Айниқса, эртамиз эгалари бўлган жажжи болаларнинг соғлом бўлиб улғайиши муҳим. Демак, саломатлигимизни ҳар қандай «душман» дан муҳофаза қилишимиз зарур. Чанглар эса, одатда, кўзга кўринмаслиги билан янада хатарлидир. Уни енгиш, бартараф этиш мушкул эмас — ҳафсала бўлса ва тозаликка эътибор қилсак кифоя.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

30 март мамлакатимизда Велосипедда сайр куни ўтказилади
Аҳолининг соғлом турмуш тарзига амал қилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний фаолликка чорлашни мақсад қилган мазкур тадбир юртимиздаги барча туман ва шаҳарлардаги истироҳат боғларида ўтказилди. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ...
Соғлиқни сақлаш вазири мажбурий меҳнатга чек қўйиш учун чоралар кўришга ваъда берди
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бош вазир Абдулла Ариповдан мажбурий меҳнат масаласида маҳаллий ҳокимликларни ҳимоя қилгани учун жиддий огоҳлантириш олди. Аввал хабар қилинганидек, 17 апрель куни ҳукумат раҳбари президент топшириғи бўйича ...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат аҳолисига коронавирусдан огоҳлантирувчи СМС хабарнома жўнатишни бошлади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи мобил компаниялар билан ҳамкорликда қўл телефони фойдаланувчиларига СМС хабарнома жўнатишни бошлади. Вазирлик СМС хабарномада дунёнинг турли мамлакатларида кузатилаётган коронавирус билан боғлиқ ҳолатларни назарда тутиб, ...
Дорихонангизга кимлар текширишга келиши мумкин?
 Президентнинг 14.02.2017 йилдаги ПҚ-2773-сон қарори билан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган.  Лицензияловчи орган ўзгарди  1.04.2017 йилдан бошлаб  дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана ...
Нима учун одамлар ёшлигидан юқумли бўлмаган касалликларга чалинмоқда?
Бугун 27 июль куни мамлакатимиз бўйлаб «Соғлом оила – соғлом жамият» шиори остида оммавий тадбир ўтказилди.  Фото: UzPharmAgency Жумладан, туман ва шаҳарлар марказида жойлашган истироҳат боғи ва спорт ўйингоҳларида ...
Вакциналар ҳақида миш-мишлар қанчалик рост?
Фото: gazeta.uz Шу кунларда ижтимоий тармоқларда бачадон бўйни ракини олдини олиш учун эмлаш тўғрисида бир аудио тарқалди. У ердаги гаплар қанчалик тўғри? Гап шундаки бачадон бўйни ракини кўп ...
Алишер Шодмонов тиббиёт соҳасида муаммолар кўплигини тан олди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида давлат дастурининг 2019 йил III чорагида бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи тингланди. Фото: kun.uz Мажлисда депутат Абдурашид Абдуқодиров Ўзбекистон фуқаролари нефрология ва гемодиализ муолажасини олишда ...
Марғилонда эр-хотин ис газидан заҳарланди
Марғилонда 14 декабрь куни ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар берди. Марғилон шаҳрида яшовчи О.А. ва унинг турмуш ўртоғи М.А. уйидаги иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ ...
Тиббий хизмат сифати телетиббиёт ёрдамида оширилади
Ўзбекистонда Ягона тиббий ахборот марказини ташкил этиш ва «Ақлли тиббиёт» тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Уларни яратиш ва ривожлантириш бўйича концепция лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақида norma.uz хабар беради. [caption id="attachment_2266" ...
Нега аҳолида тиббий маданият етишмайди?
Фото: uzssgzt.uz Бугунги тиббиёт тизимидаги ўзгаришлар инсонларнинг саломатлигини муносиб ҳимоялаш,уларни турли касалликлардан асраш- бахтли ва ҳотиржам, фаровон турмуш кечиришига хизмат қиляпти. Айниқса, бунда шошилинч тез тиббий ёрдам ...
«Коронавирус» юртимизга кириб келгани ростми? Вазирлик муносабат билдирди
Фото: Kun.uz Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кериб келганлиги ҳақидаги, асосланмаган хабарлар тарқалмоқда. Ушба хабарлар мутлақо ёлғон бўлиб, айни пайтга қадар юртимизда коронавирус касаллиги умуман қайд этилмади. ...
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи жаримага тортилди, аммо «дўкон ва ошхона қурилмоқда» деган иддао асоссиз
Фото: "ekologuz" канали Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Тез тиббий ёрдам бўлинмасидаги арчалар кесилмоқда" сарлавҳали маълумот юзасидан Бувайда тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабати билдирди. Ушбу мақола юзасидан Бувайда ...
Ўзбекистонда тиббиётчи талабалар бир ташкилот – UMSA га бирлашди
Бугун 22-октябр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигида тузилган Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг ассоциациясининг (Uzbekistan Medical Students Association) таъсис анжумани бўлиб ...
Фарғона вилояти ҳокими “Ватанга хизмати учун” ордени билан тақдирланди
Фото: ferpravda.uz Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев байналминал жангчилар  ва қуролли кучлар ветеранларининг ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий ҳимояси ва ёшларга ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси беришдаги катта ҳиссаси учун ...
Энди сигарет қадоқларида қўрқинчли суратлар пайдо бўлади
Шавкат Мирзиёев 2018 йил якунида 2019 йилнинг 1 декабригача спитли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлар истеъмолини чеклаш борасида қўшимча чора тадбирларни кўриш бўйича қарор имзолаганди. Фото: ССВ Шу муносабат билан ...