Аллергияни бартараф этишда муҳим қадам

Бугунги кунда бутун дунёда экологиянинг бузилиши, ишлаб чиқаришда ҳар хил кимёвий воситаларнинг меъёридан ортиқ қўлланилиши, шунингдек, нотўғри овқатланиш, гигиеник талабларга амал қилмаслик инсонларда турли аллергик касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Шуни айтиш керакки, бу борада соҳа тараққиётига эътиборсизлик ушбу омилларнинг энг ачинарлиси эди. Aллeргик кaсaлликлaрга тaшxис қўйиш, уларни дaвoлaш ҳамдa профилактика қилиш сoҳaсидa жиддий муaммoлар сaқлaниб қoлаётганди. Жумладан, аллергологиянинг фундаментал ва амалий асослари ривожи тиббиётдан узилиб қолган, соҳада малакали врач-аллерголог ва иммунологлар етишмас, тиббиёт муассасаларини даволаш-диaгнoстика aллeргeнлaри билaн тaъминлашда турли кaмчиликлaр кўзга ташланарди. Шу боис Президентимизнинг 2018 йил 11 майдаги “Аллeргик кaсaлликлaрни прoфилaктикa қилиш, уларга ташхис қўйиш вa дaвoлaшни тубдан тaкoмиллaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги қарорини нафақат шифокорлар, балки мамлакатимиздаги ҳар бир инсон катта хурсандчилик билан кутиб олди. Мухбиримизнинг вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази аллерголог-ҳакими Камолиддин Турсунов билан бўлиб ўтган суҳбати шу мавзуга бағишланди.

– Ассалому алайкум, Камолиддин Исақович! Аллергия – жиддий хасталик. Юртимиз аҳолиси учун ҳам бу муаммо бегона эмас. Республикамизнинг деярли барча ҳудудида турли корхоналар, заводлар ишламоқда, кўчаларимизни тўлдириб машиналар ҳаракатланади. Одамлар тиббий маданиятга етарлича эътибор қаратмаяпти. Бундай ҳолатлар эса ҳар хил аллергик касалликларнинг кўпайишига замин яратди, шундай эмасми…

– Дарҳақиқат, кейинги йилларда нафақат бизнинг диёримиз, балки дунё миқёсида аллергик касалликлар кўпайиб бораётгани сир эмас. Шу боис бугун аллергология фанига эътибор кучайди. 1994 йили Бутунжаҳон аллергологлар конференцияси бўлган эдим. Шу анжуманда бўлган воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. Бизга маъруза ўтаётган профессор сўз бошларкан, дўстлар янги кириб келаётган аср аллергия асри бўлади, деди қатъият билан. Залда енгил кулгу кўтарилди. Ўша йиллари эҳтиёж бўлмаганиданми ёки бошқа сабаб биланми ҳузуримизга ҳадеб бемор келавермасди. Профессор нутқидан сал илгари ҳамма ўз соҳасига боғлаб таърифлаган эди йигирма биринчи асрни. Ахборот асри, техника асри ва ҳоказо. Профессор маърузани тўхтатди. Сизлар шошилманглар, деди. Ҳозир Францияда ҳар 3 та одамдан 1 таси аллергияга чалинган. Бу сизларга ҳам етиб келади, деб уқтирди. Профессор ҳақ экан. Вақт ўтгани сайин аллергия бизни жиддий ташвишга солиб қўйди. Ҳар гал шу ҳақида сўз борса ўша профессорни эслайман.

Тиббиёт ривожи жуда жадал кечяпти. Афсуски, тизимда аллергия соҳаси оқсоқланган эди. Халқимиз бу хасталик ҳақида тўла тасаввурга эга эмасди. Шу сабабли бу дардга кечроқ ташхис қўйиларди. Қолаверса, бронхиал астманинг аллергик тури бор. Бу пульманология, терапия бўлимларида даволанарди. Аллергик ринитлар эса лор назоратида тузатиларди. Натижа бўлмагачгина аллерголог ҳакимга юбориларди. Шу ҳолатларнинг ўзи ҳам соҳани тубдан ислоҳ қилишни тақозо этди. Кимё соҳасининг ривожланиши, турли туман дори-дармонларнинг кўпайиши аллергияни ҳам кучайтириб юборди. Фуқароларнинг ўзбилармонлик билан дори воситаларини истеъмол қилиши оқибатида аллергиянинг оғир кўринишлари вужудга келди. Шу маънода Юртбошимизнинг юқоридаги қарори биз соҳа вакилларини жуда қувонтирди. Касаллик профилактикаси, унга ташхис қўйиш ва соҳани тубдан такомиллаштиришда бу ҳуқуқий ҳужжатнинг аҳамияти беқиёс.

– Ҳозир аллергиянинг қайси турлари кўпроқ қайд этиляпти?

– Аллергик конъюктивит ва аллергик ринит хасталиги кўпаймоқда. Дастлабки ҳолатларда уни беморларимиз тумов билан адаштиришади. Шифокор назорати бўлмаса касалликнинг ҳолати кескин оғирлашади. Ҳатто нафас қисишга олиб келиши мумкин. Аллергия организмнинг бегона ёт моддаларга ўзгача таъсир қилиш хусусиятини англатади. Ана шу бегона моддаларни биз тиббий ибора билан аллергенлар деб атаймиз. Аллергенларнинг бир қанча тури мавжуд. Уларнинг асосийлари озиқ-овқат аллергенлари, дори аллергенлари, уй-рўзғор аллергенлари, ўсимлик гуллари чанги келтириб чиқарадиган аллергенлар, эпидермал ва инсект аллергенлар, деб номланади. Бу аллергенларнинг ҳар бири инсон организмига ўзига хос тарзда таъсир кўрсатади. Жумладан, озиқ-овқат аллергенлари сирасига айрим цитрус мевалар, шоколад, кофе, асал, ёнғоқ, қовун, тарвуз, балиқ, қулупнай, шафтоли, сут, тухум, товуқ гўшти, от гўшти, дуккакли маҳсулотлар, спиртли ва турли сунъий бўёқли ичимликларни киритиш мумкин. Бугунги кунда айнан озиқ-овқат аллергенлари билан касалланаётганлар сони ҳам ортиб бормоқда.

– Сиз аллергологиядаги жиддий муаммоларни таъкидлаб ўтдингиз. Шулар қаторида мутахассисларни тайёрлаш, моддий-техника масаласи ҳам долзарб назаримда…

– Албатта, қарорда шунга бағишланган алоҳида чора-тадбирлар белгилаб берилди. Жумладан, Тошкент тиббиёт академияси ва Педиатрия институтида аллергология кафедрасини очиш назарда тутиляпти. Бу биз учун катта кўмак бўлади, самарали натижа беради. Шунинг баробарида ёш мутахассисларимиз ҳам ўз касбига масъулият билан ёндошиши, клиник ординатура амалиётига меҳр қўйиш талаб этилади. Чунки шифокор беморни яхши кўриши керак. Шундагина у шифо бера олади, фойдаси тегади.

– Вилоятимизда бу ҳолат қандай?

– Очиқ айтиш керак, жуда кўплаб вилоятларда аллерголог мутахассислар етишмайди, жумладан бизда ҳам. Вилоятимизда атиги 7 та аллерголог-ҳаким фаолият кўрсатяпти. Қарорга асосланиб ўз таклифларимизни ишлаб чиқяпмиз. Илгари шифохонамизда 15 ўринга мўлжалланган хўжалик ҳисобидаги аллергология бўлими бор эди. Маълум сабабларга кўра ушбу бўлим фаолияти тўхтаган. Маъмурият билан келишиб марказда бюджет ҳисобидан 20 ўринга мўлжалланган бўлимни қайта ташкил этиш чоралари кўриляпти. Туманлардаги марказий шифохоналарда аллерголог хоналари йўқ. Бу эътиборга олиниши зарур бўлган яна бир жиҳат. Чунки бу касаллик махсус иммунотерапия йўли билан, ремиссия вақтида яъни хуруж тинч ҳолатга тушириб даволанади, аллергик синамалар қўйилади. Ёз ойларида ҳам маиший аллерганларга қарши даволаш ишлари олиб борилади. Беморда яхши томонга ўзгариш бўлмаса вилоятга жўнатиларди. Бу мураккаб ҳолатлардан бири эди шу вақтгача. Беморларимиз олис масофалардан қатнаб даволанишга мажбур бўларди. Бу муаммолар ўз ечимини топди. Эндиликда аллергик хоналарни ташкиллаш, уларни тиббий жиҳозлаш, туман, шаҳар шифохоналаридаги аллерголог-ҳакимларни Рeспубликa илмий-иxтисoслaштирилгaн aллeргoлoгия мaркaзида ўқитиш кўзда тутилган.

– Аллергиядан сақланишда профилактик чора-тадбирлар ҳам муҳим аҳамиятга эга, нима деб ўйлайсиз?

– Тўғри, профилактика ишларига ҳам эътибор қаратиляпти. Айниқса, оммавий ахборот воситаларида мунтазам қатнашяпмиз. Шифокорлар ўртасида ҳам хасталикни олдини олиш бўйича семинарлар ташкилланмоқда. Ҳакимлар билан тажриба алмашиляпти. Бежизга бу тадбирлар амалга оширилмаяпти. Зеро, аллергия ёш танламайди. Фақат вақтида даволаш керак. Тери қичишса ёки қизарса, кўзда шунга ўхшаш муаммолар бўлса дарҳол аллергологга учраган маъқул. Аллергик касалликларни даволашда касалликнинг бошланган вақтига эътибор қаратиш керак. Яъни касаллик қанчалик тез ривожланиб борса, организм учун шунча хавфли. Сурункали хасталик бўлгани учун уни бутунлай организмдан йўқотиб юбориш анча мушкул. Гап шу ҳақида бораркан яна бир нарсани эслаб ўтиш жоиз. Яқин-яқингача юртдошларимиз ўртасида чинорлар ҳақида ҳар хил мунозаралар бор эди. Уларнинг кесилгани  анча фойда келтирди. Ўша вақтларда Фарғона шаҳар кўчаларида юрган одамлар унинг таъсирини яхши билишарди. Аҳволи оғирлашганлар қанча эди. Қувонарлиси, бундай ҳолатлар анча камайди.

Хасталикка қарши курашишда кўплаб мулоҳазаларни айтишим мумкин. Аввало, соғлом турмуш тарзига амал қилайлик, тўғри овқатланайлик, саломатлигимизни асрашга ўзимиз посбон бўлайлик. Шунда нафақат аллергия бошқа дардлар ҳам бизни забт эта олмайди.

– Мазмунли суҳбатингиз ва қимматли маълумотларингиз учун таҳририятимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз!

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ суҳбатлашди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Фарғонада  сийдик – тош касаллигини  замонавий даволаш усуллари
Сийдик - тош касаллигини замонавий даволаш урологиянинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирги вақтда традицион жарроҳлик амалиёти асосан шошилинч ҳолларда ва бошқа усуллар натижасиз бўлгандагина ўтказиляпти.
Қизамиқни чақалоққа юқиши қанчалик хавфли?
Фото: budzdorovoy.ru Қизамиқ вирусли касаллик бўлиб, ўта юқори юқувчанликка эга. У ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Вирус тошмалар пайдо бўлишидан икки кун аввалдан бошлаб, тошмалар мавжуд даврнинг илк ...
Глаукома — сурункали  ва кўрликка олиб келувчи касаллик
Глаукома- бу кўз ички босимининг доимий ёки вақти-вақти билани ошиши, кўрув майдонининг торайиши, кўрув нерви ҳужайраларини глаукоматоз зарарланиши ва охир оқибатда кўрликка олиб келувчи сурункали касаллик ҳисобланади.
Физиотерапия соғлигимиз учун хавфлими?
Фото: tvojajbolit.ru Кўпинча шифокорларга касаллигимиз билан мурожаат қилганимизда, улар бизга қўшимча даволаниш, яъни физиотерапия муолажаларини тавсия қиладилар. Ана шу тиббиёт даволаниш усули билан  батафсил танишиш ниятида  биз  ўз  соҳасининг мутахассиси физиотерапия шифокори Дилафруз Наджимовага ...
Ўсмир ёшидаги ўғлимда ОИВ аниқланди…
— Ўсмир ёшидаги ўғлимда ОИВ аниқланди. Қачон ва қаерда юққанини аниқ билмайман. Балки стоматолог қабулига борганимиздами, ёки хатна қилдирганимиздами?.. Фарзандим ҳозир мактабга боради, бу хасталик ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. Сиздан ...
Қабзиятга  беэътибор бўлманг!
Қабзият деб бир ҳафта давомида уч мартадан кам ич келишига ёки ўта қаттиқ шаклланган нажас ажралишига ёки нажас констенциясидан қатъий назар дефекациянинг ортиқча кучаниш билан кечишига ёки оз миқдорда ич ...
Умуртқалараро диск чурраси қандай пайдо бўлади?
Бугунги кунда умуртқалараро диск чурраси кўп учрайдиган касалликлар сирасига киритилмоқда. У ҳақида кўп ва хўп эшитганмиз, ўқиганмиз, хуллас, хасталик билан озми-кўпми танишмиз.
Кўкрак бези саратони: унинг олдини қандай олиш мумкин?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра хавфли ўсма хасталиклари билан касалланиш кўрсаткичлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жумладан, Европада ҳар йили саратон касаллиги 3,5 миллион нафарга яқин инсонда аниқланиб, шундан 1 миллион нафардан ...
Растаропша — танангизни хасталикдан ҳимоялайди
Растаропшанинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш 2000 йиллик тарихга эга. Биринчи марта I-асрда рим врачи, табибшунос Диоскорид Педанийнинг «Доривор воситалар ҳақида»ги илмий асарида растаропшанинг дориворлик хусусиятлари қайд этилган.
Поллиноз асорати оғир дард
Фасллар келинчаги баҳорни ким севмайди дейсиз. Борлиқ яшил рангга бурканади. Айниқса, дарахтлар, ям-яшил ўсимликлар, ранг-баранг гуллар – бутун оламга ўз чиройини кўз-кўз қилади ва бизни сеҳрлаб қўяди. Тўйиб-тўйиб кўклам тафтини, ...
Акромегалия ва гигантизм қандай касаллик?
Акромегалия (лотинча acrоss-катта, megalоs-қўл ва оёқ) ва гигантизм (лотинчада -улкан ёки катта) -бу гипофиз бези функциясининг ошиб кетиши натижасида юзага чиқадиган эндокрин касалликлар бўлиб, ўсиш гормонининг организмда кескин ошиб кетиши ...
Кўзойнаклар кўришни пасайтиради(ми?)
Фото: Центр Микрохирургии Глаза Кўз ташқи ахборот олиш воситаларининг энг асосийси саналади. Болаликданоқ кўзларни эҳтиёт қилиш керак. Қуйида кўз тўғрисида нотўғри тушунчалар ҳақида айтиб ўтамиз. Эрта ривожланишга ...
ОИВ инфекцияли беморлар қандай овқатланиши керак?
ОИВ инфекцияли беморларни тўғри овқатланиши, уларнинг иммун тизимини тиклашга ёрдам беради. Бу инсонлар учун кўп миқдорда овқатланиш ўз ҳаёти учун зарур.
Инсоннинг бош ва бўйин соҳасида мураккаб аъзони тиклаш амалиёти қандай якун топди?
Сўнгги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасида қатор янгиликлар рўй беряпти. Тиббиёт ходимларининг изланишлари сабаб бугунги кунда инсон саломатлигини сақлаш ва даволашда ўзига хос ютуқларга эришилмоқда. Журналист Шуҳрат Исломов ана шундай изланувчан ...
Муҳими: Эътиборсиз бўлмайлик!
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти  маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили 50 минг нафар одам, 1 млн ҳайвон қутуриш касаллиги билан хасталанади. 10 млн. нафардан ортиқ одам ҳайвонлар тишланишидан жабрланади. Шунга ...