Олимлар ўтказган тажрибада кўнгиллилардан икки гуруҳга бўлинишни сўралган. Иштирокчилар мангалдан турли узоқликда жойлашган ҳолда гўштни кўмирда пиширган. Улардан баъзилари тайёрланган кабобни тановул қилган.

Кутилганидек, хавфли моддаларнинг катта қисми организмга овқат билан кирган.

Бундан ташқари, тажриба вақтида маълум бўлишича, полициклик ароматли углеводородларнинг таъсири ўпкага нисбатан тери учун хавфлироқ бўлган. Шу тариқа мангал ёнида қисқа вақт туриш ҳам онкологик касалликлар ривожига олиб келиши мумкин.

Соғлик учун хавфни камайтириш мақсадида олимлар кабоб пишириш вақтида узун енгли кийим кийишни тавсия қилмоқда.

Манба: daryo.uz