Рўза тутишда шифокор-олимлар тавсиялари

Рамазони шарифдаги рўза ҳикматлари кўп. Рўза инсонни сабр-бардошли бўлишга одатлантиради ва иродасини мустаҳкамлайди. Натижада рўзадор киши  нафснинг хоҳишига қул бўлишдан қутулиб, унинг руҳи  жасадига ҳоким бўлади. Рўза инсонни жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан тарбияловчи муҳим омилдир. Рўзадор киши табиатан мулойим, покиза, соф ниятли, раҳмдил ва ширинсухан бўлади.

Рамазон ойида овқатланишни маълум  тартибда чеклаш, танамизнинг ички аъзоларида  тўпланган, саломатлигимизга салбий таъсир кўрсатувчи хилтлардан (токсинлардан), рутубатлардан, тузлардан тозаланишга асосланган бўлиб, ҳам руҳан ҳам жисмонан покланишимизга хизмат қилади. Хилтлар эса бизга  маълумки, барча касалликларни келтириб  чиқарувчи  моддадир. Булар тўғрисида пайғамбаримиз «Рўза тутинглар, саломат бўласиз» ва яна «ҳар бир нарсанинг закоти (покловчиси) бор. Очлик жасадни закоти покловчисидир-деб  марҳамат  қилганлар. Рўза ақлнинг чарҳидир. Буни расулуллоҳ «Кимки қорни очса, фикри кенгайиб, кўнгли (қалби) равшанлашади» деб баён қилган бўлсалар, Луқмон Ҳаким эса ўғлига «Қорин тўйса, фикрни мудроқ босади, ҳикмат  ўтмаслашади, жисм  ибодатга  сустлашади»,-деб насиҳат қилган. Рўза тутиш эс-ҳуши бутун, саломатлиги яхши, балоғат ёшига етган ҳар бир мусулмонга фарз қилинади. Рўза тутган киши унинг рукн, суннат  ва одобларига ҳам риоя қилишлари керак. Шу боисдан юртдошларимиз саломатлигини сақлаш нуқтаи назаридан рўза тутиш бўйича қуйида шифокор олимларнинг фикрларини эслатиб ўтишни лозим топдик.

Меъда. Ингичка ичак ва йўғон ичагида касаллиги бор беморларга рўза тутиш  тавсия қилинмайди. Чунки бундай одамлар ҳар куни камида 4-5 маҳал оз-оздан овқат еб туришлари ва шифокор буюрган парҳезни тутишлари керак бўлади.

Моддалар алмашинуви бузилган, хусусан қандли диабети бор беморлар ҳам рўза  тутмасликлари маъқул, чунки бундай беморлар ҳам тез-тез овқатланиб, дори қабул қилиб туришлари, парҳезга қаттиқ риоя  қилишлари зарур бўлади. Бўлмаса оч қолиш ва белгиланган маълум вақтда дори ичмаслик  туфайли  беморлар оғир аҳволга тушиб қолишади.

Сил, кўкйўтал, камқонлик, юрак, жигар, қон босими касалликларига чалинган беморларга, касалдан янги оёққа турганлар, операциядан чиққанлар, иситмаси бўлганларга ҳам рўза тутиш тавсия  этилмайди.

Ҳомиладор аёллар, чақалоғини эмизадиган оналар, ёш болалар, узоқ сафардагилар,  узоқ вақт давомида сурункали касалликлар туфайли ҳолдан тойган одамлар, қариб ҳолдан тойган кишилар ва кун давомида оғир  жисмоний иш билан шуғулланадиган одамлар рўза тутмасликлари узрли сабабларидан ҳисобланади.

Бу тоифадаги кишилар рўза  тутишга монеъ бўлган сабаб  кетганидан сўнг қолдирган кунларни қазо қиладилар. Муборак Рамазон ойида  тўғри  овқатланиш саломатлик учун муҳим аҳамиятга эга. Шу боисдан рўзадор ватандошларимизга қуйидаги маслаҳатларни эслатиб ўтамиз.

Айрим кишилар кун бўйи очиқиб қолмаслик учун саҳарликда, қовурилган ва ёғли кучли таомларни истеъмол қиладилар. Бундай таомларнинг ҳазм бўлиши қийин кечади. Шу боис, ошқозонда заҳарли моддалар кўпайиб, у қон таркибига ҳам таъсир этади. Натижада ҳар турли касалликлар  келтириб чиқаради. Саҳарликда енгил, тўйимли қувватни оширишда ёрдам берадиган таомлар истеъмол қилганлари маъқул. Жумладан ҳўл мева ва сабзавотлар, шакар ҳамда ёнғоқ мағзи туйилган нон талқони, гуруч талқони, лочира, нон, туршак, асал, сариғ ёғ ёки қаймоқ, сутли овқатлар, буғда димлаб пиширилган таомлар. Саҳарлик ва ифторлик пайтида овқатланишдан  20-30 дақиқа олдин, бир пиёла  илиқ сув, 2 хил ҳўл мева, 2 хил сабзавот ёки шифобахш шарбатлардан истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ифторлик таомлари ҳам кун бўйи очликда  бўлган ошқозон учун оғир бўлмаслиги лозим. Булар унчалик ёғлик бўлмаган суюқ  овқатлар, сутли овқатлар (ширгуруч, ширхўрда) хўл ва қуритилган мевалар, сабзавотлардан иборатдир. Агар юқорида айтилганларга  амал  қилиб рўза тутилса, иншооллоҳ, рамазон ойидан кейин ҳам киши ўзида  салбий ҳолат сезмайди. Кўп ҳолларда айрим дардлардан тузалиб ўзини яхши ҳис қилади.

Сапар МУҲАММАДИЕВ,

доцент.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Марҳабохон ғолиблар сафида
Пойтахтимизда “Ҳамшира-2018” республика кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси республика кенгаши ва Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциацияси ҳамкорликда ташкил этилди. Танловнинг финал босқичида ...
Мулоҳаза: Бу синовли кунлардан кейин шифокорларга бўлган муносабат ўзгарармикин?
Болалар, карантин ва муштумзўрлар ҳақида Мактаб ўқитувчилари ва боғча опаларга ҳайкал қўйса арзир экан. Карантин сабабли уйда қолган болаларни эплашнинг ўзи бўлмаяпти. Болалар ўйинқароқ: ҳали тўп тепгани қўшни маҳаллага чопса, ҳали ўртоқлари ...
Ҳаракат – бу ҳаёт эканлигини қачон англаб етамиз?
Аҳолининг кенг қатламини бадантарбия билан шуғулланишга, турли машқларни мунтазам бажаришга жалб қилиш учун яна қандай йўл тутиш керак? Жисмоний тарбия муҳимлигини кўрсатиш учун ҳаракат – бу ҳаёт эканлигини, ҳаракат қилмаган одам ...
ЖССТ Ўзбекистонда асбестдан фойдаланмасликка чақирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари дунёнинг барча мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонга мурожаат қилиб, асбестнинг барча турларини қазиб олиш, фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тақиқлашга чақирди, дея хабар ...
Ўзбекистонда носвой таъқиқланиши мумкин
«Mening fikrim» оммавий мурожаатлар портали қисқа вақт ичида таклифларга тўлиб, оммабоплиги ошиб бормоқда. Қуйида бир фуқаро Ўзбекистон ҳудудида носвойни таъқиқлаш фикрини билдирган ва бунинг учун асосларини келтирган, деб ёзади xabar.uz. Унинг фикрича, ...
Шифокорларнинг ойлик маоши маълум қилинди
Молия вазирлиги бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларнинг иш ҳақлари (базавий) тариф ставкаларидан, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловлар бўйича ўқитувчи, шифокор ёки бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маоши ...
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига ўқишга қабул қилиш учун ўзбек ва рус гуруҳлари учун жами 100 та қабул квотаси ажратилди
Мамлакатимизнинг соғлиқни сақлаш тизими истиқболи хусусида сўз кетганда, тиббиёт муассасаларида малакали тиббий кадрларни тарбиялаш, тиббий таълимнинг сифат ва самарадорлигини ошириш масаласи бирламчи вазифа сифатида баҳоланиши бежиз эмас. Зеро, эртанги тиббиёт ривожи, ...
Ўзбекистонда қайси касалликлар туфайли энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилиши маълум бўлди
Ўзбекистонда касалланиш ва эрта ўлим ҳолатларининг асосий қисми юқумли бўлмаган касалликлар билан боғлиқ. Бу ҳақда Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини 2019-2022 ...
Фарғонада «Йилнинг энг фаол ёш шифокори” аниқланди
Вилоят касаба уюшмалари федерацияси кенгаши мажлислар залида “Йилнинг энг фаол ёш шифокори” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда тиббиёт масканларида меҳнат қилаётган ва танловнинг қуйи босқичларида ғолибликни қўлга киритган ёш мутахассислар иштирок ...
Умр керакмасми? Ичинг ва чекинг!
“Шу ҳам тавсия бўлдию!” деяпсизми? Тўғри, кинояли сарлавҳа. Лекин зарар эканлигини била туриб, нафсини ичкилик ва тамакидан тия олмайдиганларга яна нима дейиш мумкин? Ўзига тўқроқ, чўнтаги қаппайганлар қимматроқ ароққа ёпишади, тамакининг ...
«Ақлли дўппи» яратилди. Уни кийган ҳайдовчи рулда ухлаб қолмайди (видео)
«Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастури ижодкорлари ёш ихтирочи, Тошкентдаги Инҳа университети талабаси Достон Мардиев ҳақида репортаж тайёрлади, деб ёзади xabar.uz Достон ўзининг бир қатор ихтиролари билан қатор танловларда совриндор бўлган. Унинг навбатдаги ихтироси ҳам ...
Кимларга рўза тутиш тавсия этилмайди?
Саломатлигида муаммолари бор инсонларда рўза тутиш вақтида бир қатор саволлар туғилиш табиий. Олий тоифали шифокор, эндоскопист Холида Очилова бу борада ўз тавсиялари билан ўртоқлашади. Эҳтиёт чоралари. Қуйидаги рўзадорларда учрайдиган муаммоли ҳолатлар ва ...
Статистика: Ўзбекистонда энг кам ойлик шифокорларда
2018 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасида энг юқори ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи банк соҳаси ходимларида қайд этилди, энг ками - соғлиқни сақлаш соҳасида. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ...
11 ёшли қиздан қонли тер чиқмоқда. Бу қандай касаллик?
Вьетнамда мактаб имтиҳонига тайёргарлик кўриш вақтида мактаб ўқувчиси қонли терга ботди. Бу ҳақда “The Daily Mail” хабарига таяниб, aniq.uz хабар беради. 11 ёшли қиздаги бундай белгилар биринчи марта эмас. Бу биринчи марта содир бўлганида шифокорлар унда тери инфекциясини аниқлагандилар, ...
Коронавирус: Фарғонада аҳвол қандай? (видео)
  Айни пайтда вилоят ҳокимлиги томонидан “Коронавирус инфекциясини юртимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари режаси” ишлаб чиқилган. Шу асосда вилоятимизга ушбу инфекцияга қарши профилактик ишлар тизимли асосда олиб ...