Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар қандай қилиб реабилитация марказига жойлаштирилади?

Хабарингиз бор, “Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори (ВМҚ-309, 26.04.2018 й) қабул қилинган эди.

Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ реабилитация марказларига муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар, яъни шахсни тасдиқловчи ҳужжати, шунингдек, бирон-бир манзилда вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган ёхуд яшаш жойи бўйича ҳисобда турмаган, ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 18 ёшдан ошган шахслар келтириши мумкин.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига қабул қилиш учун маъмурий суднинг ажрими асос ҳисобланади.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитация марказларига қабул қилинаётганда уларнинг фотосуратлари ва бармоқ излари олиниб рўйхатга қўйилади, тиббий ва шахсий кўрикдан ўтказилади, буюмлари ва ашёлари кўздан кечирилади.

Реабилитация марказларининг масъул ходимлари томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар билан улар ушбу марказларга олиб келинган вақтдан бошлаб йигирма тўрт соатдан кечиктирмасдан суҳбат ўтказилади.

Суҳбат давомида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсдан уни текшириш учун зарур маълумот ва тушунтиришлар олинади. Суҳбат натижалари ҳақида баённома тузилиб, уни ўтказган масъул ходим ва суҳбатлашилган шахс томонидан имзоланади.

Реабилитация марказларига қабул қилинган шахслар реабилитация марказларида уларнинг шахси аниқлангунига қадар маъмурий суднинг ажрими асосида ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга сақлаб турилади.

Реабилитация марказларида сақланаётган шахсларнинг шахси ва яшаш жойи аниқланганидан сўнг улар доимий яшаш жойларига жўнатилади.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитация марказларини ўзбошимчалик билан тарк этишига ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига йўл қўйилмайдиган, хавфсиз шароитларда сақланади ва кеча-кундуз реабилитация марказлари ходимларининг назорати остида бўладилар.

Реабилитация марказларида сақланаётган шахслар аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш, адвокат хизматидан фойдаланиш, телефон орқали чекловсиз сўзлашиш, тегишли тиббий ёрдам олиш каби ҳуқуқларга эга бўлишади.

Реабилитация марказларига қабул қилинган боқувчиси ва қаровчиси ҳамда доимий яшаш жойи бўлмаган 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қаровсиз қолган кексалар белгиланган тартибда тегишли ички ишлар органлари томонидан соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда “Саховат” кексалар ва ногиронлар учун интернет уйларига, руҳий касаллик сабабли ногиронлар “Мурувват” ногиронлар учун интернат уйларига жойлаштирилади.

Тиббий даволанишга муҳтож бўлган шахслар тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органлари томонидан соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда даволаш-профилактика муассасаларига юборилади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) реабилитация марказига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга.

Манба: kun.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

ЖССТ: Сайёрамизда ҳар йили 20-25 миллион одам инсультга чалинади
Касаллик туфайли беморларнинг бир қисми  вафот этади. Бу глобал тиббий-ижтимоий муаммо нафақат инсон саломатлиги, жамият ривожига ҳам таъсир этмоқда. Шу боис, инсультнинг олдини олиш, неврологияда диагностика ва даволаш ишларини такомиллаштириш, ...
“Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнирига старт берилди
Хабарингиз бор, кеча пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонларда футбол бўйича “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнирига старт берилди. Фото: UzA Илк маротаба ташкил этилган нуфузли турнирда Россия, ...
ЖССТ: Қандли диабет XXI аср эпидемияси
Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда дунёдаги 425 миллиондан ортиқ одам диабет билан оғримоқда, уларнинг аксариятини 2-тур қандли диабет ташкил қилади. Энг ачинарлиси, уларнинг ҳар иккинчиси ўз касаллиги ҳақида билмайди. Ушбу муаммонинг ...
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига қандай имтиёзлар бор?
Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида Фармони билан 9 май умумхалқ байрами арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари бир марталик пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилиб келинмоқда. Президентимизнинг 2018 йил 16 ...
«Коронавирус» юртимизга кириб келгани ростми? Вазирлик муносабат билдирди
Фото: Kun.uz Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кериб келганлиги ҳақидаги, асосланмаган хабарлар тарқалмоқда. Ушба хабарлар мутлақо ёлғон бўлиб, айни пайтга қадар юртимизда коронавирус касаллиги умуман қайд этилмади. ...
Ирода ва сабот-матонат ҳақида
Ҳар бир инсоннинг феъл-атворида шундай хусусиятлар борки, бу хусусият уни юксакликка олиб чиқиши ёки  бир жойда тўхтаб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳар бир инсонга тегишли бўлган ирода кучидир. Ирода инсон ...
“Асалли музқаймоқ”дан эҳтиёт бўлинг!
Фото: "vodiy24" канали Баҳор ва ёз мавсуми бошланиши билан аҳоли ўртасида ўткир юқумли ичак касалликлари кўплаб қайд этилади. Олинган маълумотларга кўра, ўтган 2019 йил давомида 560 нафар ...
Шерзод Қудратхўжаев: “Пирамидани тескари қилайлик!” (видео)
  Фото: fb.com/Sherzodxon Qudratxo'janing manzili Пойтахтимиздаги "BeFit Fitness and Wellness" соғломлаштириш масканида Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда турли вазирликлар раҳбарлари, спорт усталари иштирок этиб, журналистлар билан мулоқот ...
Бувайдалик 4 фарзанднинг онаси соғаймоқда
2018 йилнинг 6 феврал куни тўртинчи фарзандини дунёга келтиргач, комага тушиб қолган, 2019 йилнинг январ ойигача беҳуш ётган Мадинахон Йўлдошева ҳақида аввал ҳам хабар берилган эди. Интернет нашрларида бу аёл ҳақида ...
Кореялик профессорлар хайрия акция ўтказишди
Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига Корея Республикасининг  “Severance” Ёнсей университети профессорлари ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг малакали жарроҳлари ташриф буюришди. Улар иштирокида вилоятимиздаги бемор болаларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ва ...
Фарғонада “Она-бола” жамғармаси иш бошлади
Фото: XDP.uz Бугун, 3 февраль куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев қабуллар уйида Исроил ва Россия тиббиёт жиҳозлари мутахассислари ҳамда тадбиркорлар билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ...
Ўзбекистонда Ибн Сино номидаги халқаро тиббиёт олимпиадаси ва илмий танлови ўтказилади
2019/2020-ўқув йилидан тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълим жараёнларига ўқитишнинг кредит-модул тизими жорий этилади. Бу Президентнинг «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги парламент сўровига масъулият билан ёндашмади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмоновнинг тиббиёт соҳасида хусусий сектор улушини янада ошириш, унинг ривожланишига кўмаклашиш ҳамда соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ...
“Халқ саломатлиги – мамлакат келажаги” мавзусида тиббий кўрик ўтказилди
“Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра, ун олдини олган маъқул” деб бежиз айтилмаган албатта. Ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик инсонга доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Ёзёвон тумани раиси ...
Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Гулнора Урманова Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Г.Урманова бунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб ...