Кимларга рўза тутиш тавсия этилмайди?

Саломатлигида муаммолари бор инсонларда рўза тутиш вақтида бир қатор саволлар туғилиш табиий. Олий тоифали шифокор, эндоскопист Холида Очилова бу борада ўз тавсиялари билан ўртоқлашади.

Эҳтиёт чоралари. Қуйидаги рўзадорларда учрайдиган муаммоли ҳолатлар ва уларни бартараф этиш йўлларини келтириб ўтамиз.

ҚАБЗИЯТ

Қабзият бавосир (геморрой), тўғри ичакда турли касалликлар ва ёриқларнинг ҳосил бўлиши, овқат ҳазм бўлмай, қорин дам бўлишига сабаб бўлади.

Сабаблари: кам клечаткали ҳамда ҳаддан зиёд кўп рафинадланган маҳсулотлар истеъмол қилиш, кам суюқлик ичиш.

Давоси: кўпроқ сув ичиш, кепаклардан пишириқ ва егуликлар тайёрлаш.

ОВҚАТ ҲАЗМ БЎЛМАСЛИГИ ВА ҚОРИН ДАМ БЎЛИШИ

Сабаблари: кўп овқат ейиш. Жуда кўп қовурилган, ёғли, аччиқ ҳамда газ ҳосил қилувчи таом ва егуликларни истеъмол қилиш. Масалан, тухум карам, газланган ичимликлар.

Давоси: кўп овқат емаслик. Мева шарбатлари ёки газланмаган сув ичинг. Қовурилган таомлардан тийилинг.

КИМГА МУМКИН ЭМАС?

Қуйидаги касалликлар билан оғриган ёки безовта бўлаётганларга рўза тутиш тавсия этилмайди. Асосан, ошқозон-ичак тизими касалликлари: ўн икки бармоқ ичак яраси, гастрит, ўт қопи яллиғланиши кабилар. Шунингдек, ошқозон ости бези яллиғланишида ҳам оч юриш мумкин эмас. Биламизки, қон босими баланд юрадиганлар ҳам узоқ вақт оч юра олишмайди. Акс ҳолда, қон босими кўтарилиб, аҳвол гипертоник кризгача етиб бориши ҳам ҳеч гап эмас….

Қон босими паст бўлган одамлар ҳам узов муддат оч юришлари соғлиқ учун зарар. Оч қолиш оқибатида хушдан кетиш, бош айланиши кабилар кузатилиши мумкин. Эндокрин тизими касалликлари ва қандли диабетда ҳам кун бўйи  оч ҳолатда юриб бўлмайди. Бундан ташқари, кетма-кет фарзандли бўлган аёлларнинг аксарияти камқонликка дучор бўлган бўлишади. Бундай аёллар ҳам рўза тутиб, сувсизланишлари хавфли ҳисобланади.

Сўнгги пайтларда жигар ҳасталиги билан чалинганлар сони ҳам ортиб бормоқда. Бундай инсонларнинг ҳам рўза тутишлари маъқул эмас. Чунки жигарга етарли озуқавий моддаларнинг етиб бормаслиги, айниқса, сув ичмаслик салбий оқибатларга олиб келади.

УЙҚУЧАНЛИК

Кўп терлаш, ҳолсизлик, тез толиқиш, қувватсизлик, бош айланиши (айниқса, ўтирган ҳолдан турганда), рангнинг оқариши-қон босимининг пастлигига шубҳа қилишга асос бўла олади. Бу ҳолат, асосан, рўзадорда пешиндан сўнг кузатилади.

Сабаблари: кам суюқлик ичиш, таомланишда туз миқдорининг камайиши.

Давоси: сув ва туз миқдорини оширинг.

ҚОНДА ҚАНД МИҚДОРИНИНГ КАМЛИГИ

Ҳолсизлик, бош айланиши, тез чарчаш, фикрни бир жойга жамлаш қийинлиги, кўп терлаш, қўл-оёқнинг титраши, жисмоний меҳнат қила олмаслик, бош оғриғи, юрак уришининг тезлашиши қонда қанд миқдори камайиб кетганлигидан даракдир.

Сабаби: (Бу ҳол қандли диабет билан касалланмаганларда кузатилганда) бунга саҳарликда кўп қанд истеъмол қилиш сабаб бўлади. Организм ҳаддан зиёд кўп инсулин ишлаб чиқаргани учун қонда глюкоза миқдори камайиб кетади.

Давоси: саҳарда таркибида қанд моддаси кам бўлган егулик ва ичимликларни истеъмол қилинг.

МУШАКЛАР ТИРИШИШИ

Сабаблари: таркибида кальций, магний ва калий мўл бўлган маҳсулотларни етарлича истеъмол қилмаслик.

Давоси: минералларга бой бўлган маҳсулотларни истеъмол қилинг. Масалан, сабзавотлар, мевалар, сут маҳсулотлари, гўшт ва хурмо қоқисини тавсия қилиш мумкин.

Манба: “Шифо-инфо” газетаси

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Мулоҳаза: Бу синовли кунлардан кейин шифокорларга бўлган муносабат ўзгарармикин?
Болалар, карантин ва муштумзўрлар ҳақида Мактаб ўқитувчилари ва боғча опаларга ҳайкал қўйса арзир экан. Карантин сабабли уйда қолган болаларни эплашнинг ўзи бўлмаяпти. Болалар ўйинқароқ: ҳали тўп тепгани қўшни маҳаллага чопса, ҳали ўртоқлари ...
Рўза тутишда шифокор-олимлар тавсиялари
Рамазони шарифдаги рўза ҳикматлари кўп. Рўза инсонни сабр-бардошли бўлишга одатлантиради ва иродасини мустаҳкамлайди. Натижада рўзадор киши  нафснинг хоҳишига қул бўлишдан қутулиб, унинг руҳи  жасадига ҳоким бўлади. Рўза инсонни жисмоний ва ...
Умр керакмасми? Ичинг ва чекинг!
“Шу ҳам тавсия бўлдию!” деяпсизми? Тўғри, кинояли сарлавҳа. Лекин зарар эканлигини била туриб, нафсини ичкилик ва тамакидан тия олмайдиганларга яна нима дейиш мумкин? Ўзига тўқроқ, чўнтаги қаппайганлар қимматроқ ароққа ёпишади, тамакининг ...
«Ақлли дўппи» яратилди. Уни кийган ҳайдовчи рулда ухлаб қолмайди (видео)
«Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастури ижодкорлари ёш ихтирочи, Тошкентдаги Инҳа университети талабаси Достон Мардиев ҳақида репортаж тайёрлади, деб ёзади xabar.uz Достон ўзининг бир қатор ихтиролари билан қатор танловларда совриндор бўлган. Унинг навбатдаги ихтироси ҳам ...
Коронавирус: Фарғонада аҳвол қандай? (видео)
  Айни пайтда вилоят ҳокимлиги томонидан “Коронавирус инфекциясини юртимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари режаси” ишлаб чиқилган. Шу асосда вилоятимизга ушбу инфекцияга қарши профилактик ишлар тизимли асосда олиб ...
Фарғонада «Йилнинг энг фаол ёш шифокори” аниқланди
Вилоят касаба уюшмалари федерацияси кенгаши мажлислар залида “Йилнинг энг фаол ёш шифокори” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда тиббиёт масканларида меҳнат қилаётган ва танловнинг қуйи босқичларида ғолибликни қўлга киритган ёш мутахассислар иштирок ...
Марҳабохон ғолиблар сафида
Пойтахтимизда “Ҳамшира-2018” республика кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси республика кенгаши ва Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциацияси ҳамкорликда ташкил этилди. Танловнинг финал босқичида ...
Ҳаракат – бу ҳаёт эканлигини қачон англаб етамиз?
Аҳолининг кенг қатламини бадантарбия билан шуғулланишга, турли машқларни мунтазам бажаришга жалб қилиш учун яна қандай йўл тутиш керак? Жисмоний тарбия муҳимлигини кўрсатиш учун ҳаракат – бу ҳаёт эканлигини, ҳаракат қилмаган одам ...
Шифокорларнинг ойлик маоши маълум қилинди
Молия вазирлиги бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларнинг иш ҳақлари (базавий) тариф ставкаларидан, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловлар бўйича ўқитувчи, шифокор ёки бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маоши ...
11 ёшли қиздан қонли тер чиқмоқда. Бу қандай касаллик?
Вьетнамда мактаб имтиҳонига тайёргарлик кўриш вақтида мактаб ўқувчиси қонли терга ботди. Бу ҳақда “The Daily Mail” хабарига таяниб, aniq.uz хабар беради. 11 ёшли қиздаги бундай белгилар биринчи марта эмас. Бу биринчи марта содир бўлганида шифокорлар унда тери инфекциясини аниқлагандилар, ...
Статистика: Ўзбекистонда энг кам ойлик шифокорларда
2018 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасида энг юқори ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи банк соҳаси ходимларида қайд этилди, энг ками - соғлиқни сақлаш соҳасида. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ...
Ўзбекистонда қайси касалликлар туфайли энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилиши маълум бўлди
Ўзбекистонда касалланиш ва эрта ўлим ҳолатларининг асосий қисми юқумли бўлмаган касалликлар билан боғлиқ. Бу ҳақда Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини 2019-2022 ...
Ўзбекистонда носвой таъқиқланиши мумкин
«Mening fikrim» оммавий мурожаатлар портали қисқа вақт ичида таклифларга тўлиб, оммабоплиги ошиб бормоқда. Қуйида бир фуқаро Ўзбекистон ҳудудида носвойни таъқиқлаш фикрини билдирган ва бунинг учун асосларини келтирган, деб ёзади xabar.uz. Унинг фикрича, ...
Қўлимиз кўксимизда саломлашайлик
Гап коронавирусда ҳам эмас. Бундай саломлашиш, айниқса, Фарғонада ҳозиргача сақланиб қолган. Улардан илҳом олиб,  фикр-мулоҳазаларимни бўлишмоқчи бўлдим. Фото: "Advantour" Университетда тактиль алоқа (одамлар билан қўл бериб кўришиш, қўлларни ...
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига ўқишга қабул қилиш учун ўзбек ва рус гуруҳлари учун жами 100 та қабул квотаси ажратилди
Мамлакатимизнинг соғлиқни сақлаш тизими истиқболи хусусида сўз кетганда, тиббиёт муассасаларида малакали тиббий кадрларни тарбиялаш, тиббий таълимнинг сифат ва самарадорлигини ошириш масаласи бирламчи вазифа сифатида баҳоланиши бежиз эмас. Зеро, эртанги тиббиёт ривожи, ...