Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳафтанинг ҳар пайшанба кунини “Соғлом овқатланиш куни” деб белгилади

Соғлом овқатланиш инсон саломатлигини мустаҳкамлаб, узоқ умр кечиришини таъминловчи муҳим мезондир. Айниқса, шиддат билан ривожланаётган бугунги глобаллашув даврида бу тушунчанинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Аҳолининг тўғри овқатланиш меъёрларига эътибор бермаслиги туфайли айрим тиббий-ижтимоий муаммолар юзага келмоқда. Жумладан, нотўғри овқатланиш натижасида ортиқча вазн муаммоси авж олиб, турли хасталикларга олиб келмоқда. Мамлакатимизда долзарб масалаларни ҳаётга татбиқ этиш, аҳолининг саломатлигини муҳофазалаш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, бу жараёнда хавфсизликни таъминлаш масаласига ҳам аҳамият қаратилмоқда.

«2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси ахолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларини амалга ошириш ҳамда республикада соғлом овқатланишни кенг тарғиб этиш, диетология хизматини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хафтанинг ҳар пайшанба кунини “Соғлом овқатланиш куни” деб белгилади.

Бугунги кунда дунё миқёсида нотўғри овқатланиш натижасида касалликлар сони ортиб бораётганлиги соҳа мутахассисларини ташвишга солмоқда. Бу нафақат ривожланган, балки ривожланаётган давлатлар, жумладан, Ўрта Осиё мамлакатларини ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Шундай экан, соғлом овқатланишнинг бир неча турлари, асосан, муҳим микроэлементларнинг етишмаслиги бир томонлама муаммо бўлса, иккинчиси тана вазнининг ортишидир. Бу айниқса, иқтисодий ривожланаётган мамлакатларда яққол кўзга ташланади. Ўзбекистон Республикасида соғлом овқатланиш муаммосига урғу берилиши, бу борадаги миллий дастурнинг амалиётга татбиқ қилиниши ҳамда Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида диетология ўқув-илмий марказининг ташкил этилиши аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдаги яна бир муҳим қадамдир.

Инсоннинг фаол ҳаёт кечириши, унинг соғлом бўлиши, узоқ умр кўриши, касалликларга чалинмаслиги албатта, тўғри овқатланишига боғлиқ. Ҳатто бетоб бўлганда ҳам махсус диетатерапия, парҳез таомномалар тузилади. Илмий ёндашган ҳолда аҳоли, беморларга янги технология асосида маҳаллий диеталарни яратган тарзда татбиқ этиш лозим. Кўпчилик диетология фақатгина тиббиёт ходимининг хизмати, деб ўйлайди, лекин ундай эмас, у барчамизнинг диққатимизни тортиши лозим. Баъзан шифокор томонидан беморга турли дори воситалари ёзилади, унинг эвазига табиий, яъни озиқ-овқат билан даволаш ҳар томонлама қулай. Ҳар бир касалликка индивидуал ва илмий ҳолда ёндашиб, тақчил, миллий таомларни тавсия қилиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Аҳоли соғлом турмуш тарзининг асоси сифатида тўғри овқатланишга доир кенг тушунтириш олиб бориш, тўғри овқатланиш масалалари бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқишга оид амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

«Гўзаллик салонлари» ва сартарошхоналарга қўйилган талаблар қандай ?
Иш юзасидан кўчага чиқдим. Йўл-йўлакай "Гўзаллик салони"га кирдим. Хизмат кўрсатувчилар ҳимоя кийими ва ниқобда. Киришдан аввал ҳароратимни ўлчашди. Қўлларимга қўлқоп беришди. Масофа сақлаб туришимни тавсия қилишди. Бу каби тартибли ташкил ...
Коронавирус инфекциясининг олдини олишга хусусий тиббиёт муассасалари ҳам масъулми?
Фото: "Depositphotos" Бугунги кунда коронавирус инфекцияси дунёнинг жуда кўп мамлакатларида қайд этилди. Афсуски, бу инфекция бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Мамлакатимимиз ҳудудида коронавирус инфекцияси кенг тарқалиб кетишага ...
Алишер Шодмонов: Бу касалликни беркитиб бўлмайди
“Хабарингиз бор, жуда кўп “фейк”, аҳолини ваҳимага, паникага соладиган маълумотлар кенг тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бунга қарши жуда кучли кураш олиб боряпти”, дейди. Фото: pv.uz Вазир ...
Қўқонлик талаба Украинада юксак натижани қўлга киритди
Харьков тиббиёт университетида онкохирургия йўналиши бўйича таълим олаётган Қўқон шаҳрилик Олимжон Қодировнинг илмий иши Украинада иккинчи ўринга лойиқ топилди. Бу ҳақида Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беради. [caption id="attachment_2916" align="aligncenter" ...
Логопедия шохобчаси қаерларда ташкил этилади?
Фото: FoodandHealth Бошланғич синф ўқувчиларининг оғзаки нутқидаги нуқсонларини бартараф этиш мақсадида халқ таълими бўлими томонидан Логопедия шохобчалари ташкил этилиши лозим. Бунда бир нечта мактаб бириктирилган логопедия шохобчаси бошқа ...
Кореялик профессорлар хайрия акция ўтказишди
Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига Корея Республикасининг  “Severance” Ёнсей университети профессорлари ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг малакали жарроҳлари ташриф буюришди. Улар иштирокида вилоятимиздаги бемор болаларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ва ...
Бувайдалик 4 фарзанднинг онаси соғаймоқда
2018 йилнинг 6 феврал куни тўртинчи фарзандини дунёга келтиргач, комага тушиб қолган, 2019 йилнинг январ ойигача беҳуш ётган Мадинахон Йўлдошева ҳақида аввал ҳам хабар берилган эди. Интернет нашрларида бу аёл ҳақида ...
Фармацевтика маҳсулотлари шифокорлар томонидан электрон рецепт орқали тайинланади
Фото: glavny.tv Аҳолини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. 2019 йил 1 июлдан фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ...
«Ибн Сино қасамёди» десак бўлмайдими?
«Гиппократ – қасамёди»да оқ соч шарқ таъсири аждодимиз Зардўшт «Авеста»да акс эттирган тиббиётга хизмат қилувчи ҳакимлар қасамёдининг руҳи мавжуд. 
Малакали ва сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш-барчамизнинг бурчимиздир
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 414-сонли “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш тўғрисида”ги қарорида жамиятларга юклатилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан, вилоят ...
Бугун халқаро тиш шифокори куни
Фото: Vatanda.CoM Тиш оғриғи, милклар касаллиги, нотўғри тишлар муаммолари инсониятнинг ярмига маълум. Ер аҳолисида хар бир инсон 1 маротаба бўлса хам тиш шифокори креслосида ўтирган. Бахтимизга, фан ва ...
Фарғонада Германиялик мутахассислар бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказишади
Фото: UzA “Sog`lom avlod uchun” фонди болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: ногирон болаларни Германия клиникаларида тезкор даволаш; кам таъминланган оилалардаги ...
Умид ва ишонч
Узоқ вақт ҳасталаниб ётган кишига шифокорлар энди соғайиб кетиши имконсиз экани ҳақида айтишди. Шунда у киши батамом умидсизланиб, ўлимини кута бошлади. Бу ҳолни кўрган дўстлари тоғ-у тошларда яшовчи донғи кетган ...
Қўқонда энг маҳоратли ҳамширалар аниқланди
Қўқон шаҳрида  “Ҳамшира — 2019” кўрик-танловининг якуний финал босқичи ўтказилди. Унда йилнинг энг яхши ҳамшираси аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши матбуот хизмати хабар берди. Кўрик-танловда иштирокчилар шартлар ...
Сўх тиббиётида нима гаплар? (фото)
Қайд қилиш лозимки, бугунги кунда аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиш, халқимизни қийнаётган муаммо ва камчликларни аниқлаб, уларни ечими устида ишлаш ва ташаббус кўрсатиш, қилинаётган ҳар бир мурожаатга муносабат билдириш бевосита ҳудуд ...