Мазкур низом билан давлат мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш мактабгача таълим муассасасининг педагог ва тиббиёт ходимлари, шунингдек мактабгача таълим муассасасига ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилиши белгиланди.