Тошкент Тиббиёт Акушерлик ва Гинекология институтини очиш бўйича таклиф билдирилди

blog.xabar.uz сайтида журналист Рохила Мирзаахмедованинг “Балоғат ёшидаги қизлар орасида касалликларни камайтириш, ёш оналарга қулайлик яратиш ва кекса аёл беморларни даволаш лойиҳаси” эълон қилинди.

Унда шундай ёзилган, Ассалому алайкум. Ушбу мақоламни аслида лойиҳа сифатида тақдим этиш ниятим бор эди. Аммо буни иложи бўлмагани учун мақола тарзида тақдим этмоқдаман. 2017 йил статистик маълумотларига қаралганда жорий йилда рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болаларнинг 56,4%и перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 11,9%и туғма аномалиялардан вафот этган. Яна бир ачинарлиси ҳозирда балоғат ёшидаги қизларда жинсий касалликлар жуда кўплаб учрайдиган бўлган.

Бундан ташқари, 2017 йилда аҳолининг табиий ўсиши 554,0 минг кишини ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 17,4 минг кишига (2016 йилда 571,4 минг киши бўлган) камайган.Бу эса жамиятимизда хотин-қизлар орасида соғлиқ томонидан муаммолар кўплаб учраб турганини тасдиқламоқда. Хусусан, экология ёмонлашуви, техниканинг ривожланиши балоғатга етмаган қизлардан тортиб, катта ёшли аёлларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Авваллари аёллар чалинган касалликлар юзасидан, ҳозирда воя етмаган қизлардан ҳам мурожаатлар келиб тушмоқда. Зеро соғлом қиз, келажакда соғлом она демакдур. Шунинг учун, «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар» Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2009 йил, 16-сон, 199-модда; 2014 йил, 32-сон, 397-моддасигаасосланган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ягона «Тошкент Тиббиёт Акушерлик ва Гинекология институти» (кейинги сатрларда «олийгоҳ» деб юритилади)  очилишини таклиф қилмоқчиман.Ушбу олийгоҳ  акушерликни ҳамда хотин- қизларда учровчи гинекологик касаликларни даволашни ўргатишни ўз ичига олади. Олийгоҳни ташкил этишдан мақсад қуйидагича:

  • Балоғат ёшидаги қизлар орасида учровчи касалликларни камайтириш;
  • Ҳомиладор оналар соғлиғини яхшилаш;
  • Бепуштлик деб ажралиб кетувчи ёш оилалар сонини камайтириш;
  • Энг муҳим мақсад, жамиятимизда ўз ишини етук мутахассислари сонини орттириш.

Ушбу олийгоҳда  4 та факультетлар ташкил этилади. Булар:

  1. Даволаш иши факультети (соҳа бўйича);
  2. Акушерлик иши факультети;
  3. Тиббий педагогика факультети (соҳа бўйича)
  4. Олий маълумотли ҳамширалар факультети.

Таълим тизимида бу йўналишга алоҳида урғу бериш аввало давлат ҳамда ушбу давлатда яшовчи халқ учун жуда катта ахамиятга эга. Тиббиёт йўналишида ривожланиш ҳар биримиз учун катта фойда келтиради. Зеро «Соғлом она-соғлом бола» демакдур. Фарзандларимиз эса бизнинг келажагимиз. Эътиборингиз учун ташаккур!

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Тиббиёт ходим нега коррупцияга қўл урмоқда?
Фарғона вилоятида шу йил бошидан бери 4 нафар тиббиёт ходимлари коррупцияга аралашган. Мухбир ўз мақоласида пора билан боғлиқ айрим ҳолатларни келтириб ўтган. Бу ҳақда vodiy24 хабар берди. Фото: ...
Манту синамаси нима учун ўтказилади?
“Ўғлим 12 ёшда. “Эртага бизга манту синамасини қилишар экан”, деб келди. Айтингчи, бу амалиёт нима учун ўтказилади? Қарши кўрсатмалар мавжудми?” Саида УМРЗОҚОВА, Самарқанд вилояти, Шеробод тумани Манту синамаси организмнинг сил таёқчасига нисбатан ...
Табибларга нега ишонамиз? Шаҳрихонлик «Ҳасан домла» хусусида
Чўкаётган одам хасга ҳам ёпишади. Эътибор берганмисиз, табибларга одатда кимлар мурожаат қиладилар - асосан асаб касалликларига дучор бўлган, хасталиги оғир беморлар. Улар йирик шифохоналарда, замонавий ускуналарда текширилиб, етук мутахассислар кўригидан ...
Соғлик — инсон учун бeрилгaн энг улуғ туҳфa экaн
Ҳурматли таҳририят! "Фарғона шифокори" газетасини ўқиб бораман.
Ўзбекистонда 78 фоиз ўлим ноинфекцион касалликлар сабабли рўй бермоқда
Фото: gazeta.uz Ўзбекистонда ноинфекцион касалликлар учун ҳар йили 9,3 трлн сўм сарфланмоқда. Мамлакатдаги 78 фоиз ўлимга ушбу турдаги хасталиклар сабаб бўлмоқда, деб ёзмоқда gazeta.uz Ноинфекцион касалликлар, жумладан юрак-қон томир ...
Фарғонада онкология хизматига бағишланган конференция ўз ишини бошлади
Бугун Фарғона вилояти ишбилармонлари палатаси залида “Хавфли ўсмалар профилактикаси, скрининги ва канцер-регистрнинг долзарб муаммолари” мавзусида Ўзбекистон онкологларининг XV-конференцияси очилди. Фото: fsh.uz Уни кириш сўзи билан очган Республика ихтисослаштирилган ...
Одам папилломаси вирусига қарши вакцина жорий қилинмоқда
Юртимизда аёлларда учрайдиган бачадон бўйни саратонининг олдини олишга қаратилган Одам папилломаси вирусига қарши вакцина жорий қилинмоқда. Фото: Mail.ru Здоровье ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 370 мингдан ...
Яхшиликка ёмонлик(ми)?
Сўнгги пайтларда тез ёрдамга чақирилган тиббиёт ходимларини ҳеч қандай сабабсиз ноҳақ ҳақоратлаш, уларга қўл кўтариш, тазйиқ ўтказиш каби салбий ҳолатлар тез-тез содир бўлмоқда. Шундай бўлишига қарамай кўпгина шифокорлар андишага бориб бу ...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролардан тиббиёт муассасалари ҳудудларидаги махсус жойларда кутишларини, санитария қоидаларига риоя этишларини сўрайди
Ижтимоий тармоқларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалидаги ҳолат акс этган фотоматериал Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан атрофлича ўрганилиб, қуйидагиларни маълум қилади. Фото: minzdrav.uz Республика шошилинч тиббий ...
Она ва бола саломатлиги партия ва депутатлар нигоҳида
Марғилон шаҳар туманлараро туғруқ комплексида соғлом авлодни вояга етказиш, оилани режалаштириш, репродуктив саломатлик, асоратли туғруқлар ва туғма нуқсонли туғруқларни олдини олиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги калтакланган шифокор масаласига муносабат билдирди
Хабарингиз бўлса, шу йилнинг 3 август куни Олтиариқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Полосон шаҳарчасидаги тез тиббий ёрдам бригадаси шифокори Шуҳратжон Сирожиддинов  чақирувга борган вақтида калтакланган эди. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш ...
ИИВ ходими соғлом овқатланиши, тамаки ҳамда алкоголдан воз кечиши ва қон топшириши лозим
2019 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг «Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 98-сон ...
Нуқсонли болаларни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал
Соғлом фарзанд дунёга келишида ҳар бир аёл саломатлиги муҳим ўрин тутади. "Соғлом она - соғлом бола" тамойили асосида мамлакатимизда ибратли ишлар амалга оширилаётгани нуқсонли болалар туғилишининг олдини олмоқда. Мухбиримиз Фарғона ...
Марғилонда 21 нафар тиббиёт ходимининг истеъмолчи сифатида поймол бўлган ҳуқуқлари тикланди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг жойлардаги таянч гуруҳлари аъзоларидан истеъмолчилик ҳақ ҳуқуқлари поймол бўлаётганлиги тўғрисида мурожаатлар бўлиб турибди. Фото: astana.salexy.kz Яқинда шаҳардаги 5-оилавий поликлиника таянч гуруҳи ...
Афсус-надомат чеккандан кўра…
Шивалаб ёғаётган ёмғир шифохона деразасидан кўчага боқиб ўтирган Ноиланинг юрагини баттар эзади. Унинг йўловчиларга ҳаваси келади. Эрталаб севимли ишига, кечқурун оиласи бағрига шошилган одамдан бахтли инсон борми?!