Рамазон-рухан ва жисмонан покланиш ойи

Хуш келибсан, ё Рамазон, давлат бўлиб келган ой, Уммат учун марҳамату раҳмат бўлиб келган ой. Руҳга шифо, танга даво, Қуръон нозил бўлган ой, Ҳар мўминга севинч бўлиб, шафқат бўлиб келган ой.

Мана,диёримизга интиқиб кутган, оламни нурга, саодатга тўлдириб муборак Рамазони Шариф-ойларнинг энг улуғи ҳам кириб келди. Рўзаи-Рамазон ойида инсоннинг нафақат Тани ва руҳияти, маънавий дунёси ҳам янгиланиши асрлар оша тасдиқланганлигининг гувоҳидирсиз. Оллоҳ таолога ҳисобсиз шукроналар бўлсинким, кўпчилигимиз баракотли фазилатлари билан шу ойнинг рўзасини тутишга ният қилганмиз. Оллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади. «Эй иймон келтирганлар, сизларга рўза сизлардан олдингиларга фарз қилганлиги каби фарз қилинди. Уни  адо этсаларингиз, тақводор бўласизлар!»

Яратганнинг барча амрлари каби рўза тутишда ҳам инсонларнинг ўзлари учун беҳисоб манфаатлар мавжуд. Аввадо, мўмин рўза тутиши орқали Оллоҳ таолонинг ҳукмини адо этади. Унинг розилигини топади. Ўттиз кун рўза тутган киши амалда очлик машаққатини ўз жисмида синаб кўради. Натижада унинг қалбида фақир, мискин кишиларга нисбатан раҳм-шафқат уйғонади. Бу эса, ўз навбатида инсонлар ўртасида меҳр-оқибат туйғусининг кучайишига сабаб бўлади. Нафсни тийиш инсонда сабр-қаноат туйғусини тарбиялайди. Рўзанинг асл моҳияти мўминларнинг йил давомида билиб-билмай қилган гуноҳларидан ҳам руҳан, ҳам жисман покланишдир. Рўза тутиш рамазон ойида фарз бўлсада, бир неча узрлар сабабли уни кейинги ойларда қазо қилиб исталса кетма-кет ё бўлиб-бўлиб тутиб бериш мумкин. Касаллик, ҳомиладорлик, эмизикли бўлиш, кексалик, ҳайз, нифос ва сафар ана шундай узрлардандир.

Оллоҳ фарз қилган Рамазон рўзасининг инсон учун фойдалари жуда кўп.

Рўзадорнинг қалби мусаффо бўлиб, тақводорлиги ошади. Чунки, рўза тутган инсон доимо Оллоҳнинг кузатиб турганини ҳис этиб яшайди.

Рўзанинг энг машҳур ҳикматларидан бири соғлиқдир. Рўза ихтиёрий оч қолишнинг энг яхши намунаси бўлиб,у нафақат соғлиқни сақлаш учун, балки беморларни даволаш учун ҳам ўта зарурлиги таъкидланади. Рўзанинг комиллиги шундан иборатки, ошқозонни ва шу каби барча аъзолари кўзни, юракни, асабни, жигарни, буйракни, қулоқни, қалбни, фикрни, ҳаёлни хуллас барча инсоний жиҳозларни бир нави рўза туттиради, яъни дам олдириб даволайди.

Рўзанинг фойдаларидан яна бири ҳавойи нафсни синдиришдир. Маълумки, ҳавойи нафснинг айтганини қилавериш инсонни унга қул қилиб қўяди. Инсон ўз нафсига ҳоким бўлиши, аввало, нафснинг саркаш хоҳиш, истакларини жиловлай олиши керак. Бутун дардлар ошқозоннинг тўқлигидан ва совуқдан пайдо бўлиб, очлик билан вақти-вақтида ошқозонни дам олдиришнинг энг яхши йўли рўза тутиш эканлиги исботланган.

Рўзадорнинг сабр-бардоши ортади. Ўз ихтиёри ила бир ой кўнгил хоҳлаган нарсалардан ўзини тийган киши керагича сабр-бардошга эга бўлади.

Рўзанинг фойдаларидан яна бири у кишини айрим зарарли одатлардан қутилишга ёрдам беради. Масалан, спиртли ичимликлар ичиш, тамаки, нос чекиш ва бошқалар шулар жумласидандир.

Кўпчилик ҳолларда рўзанинг бошида 5-10 кун ўтгач айрим рўзадор кишиларнинг шифокорларга мурожаат қилишлари, рўзасини очиб олишлари ёки касалхонага тушишлари боисини изоҳлаш қийин эмас. Бунинг учун қуйидаги тадбирларга амал қилишни тавсия этамиз.

Рўзани балоғат ёшга етган соғлом болалар ва кишилар унинг рукн, суннат ва одобларига риоя қилган ҳолда тутсалар мақсадга мувофиқ бўлади.

Хорижий ва ватанимиз тиббиёт олимлари сурункали ва оғир хасталиклари бор беморлар шифокорлар рухсати билан рўза тутишларини тавсия этадилар.

Саҳарликда ва ифторликда рўза очилгач бир оз сув (шарбат, чой, компот) ичиб, орқасидан ҳўл мева, сабзавот истеъмол қилиш кони фойда.

Саҳарликда енгил, витаминларга, минерал моддаларга бой ва қувватбахш таомларни меъёрида тановул қилингани маъқул (толқон, асал, туршак чой, сариёғ ёки қаймоқ, сутли ва буғда  пиширилган овқатлар).

Ифторликда кун бўйи оч юриб бирданига кўп ва кучли овқат ейиш кони зарар. Хилма-хил таомлардан оз-оздан меъёрида ейиш фойдали.

Ёғли, гўштли, қовурилган, ҳамирли овқатларнинг ҳазм бўлиши қийин кечиши туфайли, ошқозонда заҳарли моддалар кўпайиб, у қон таркибига салбий таъсир этиши натижасида турли хасталиклар келиб чиқишини унутманг.

Пайғамбаримизнинг «Аслида рўза тутиш Раҳмоний ақлнинг шайтоний нафсдан устун бўлмоғи учун курашдир», деган насиҳатларини эсда сақланг!

Сафар МУҲАММАДИЕВ

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Хусусий тиббий фаолият: таҳлил, таклиф ва мунозара
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ўзбекистон Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда “Қонун лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизаси” лойиҳаси доирасида “Хусусий тиббиёт соҳаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Унда Олий Мажлис ...
Фарғонадаги минтақалараро цитогенетик лаборатория нимаси билан афзал?
Хабарингиз бор, янги йилнинг илк кунлари вилоят “Она ва бола скрининг“ марказида минтақалараро цитогенетик лаборатория ташкил этилиб, юқори технологик тиббиёт диагностика ускуналари билан жиҳозланган эди. Фото: fsh.uz Хўш, ...
Жавоҳир Солиев: “Барча устозларимга миннатдорчилик билдираман”
Қува тумани тиббиёт бирлашмасининг умумий амалиёт шифокори Жавохир Солиев ўзининг омадли ва зафарли юришларини давом этирмоқда. У фаолиятини Тошкент тиббиёт академиясининг Урология йўналиши бўйича магистратура босқичида давом эттирадиган бўлди. [caption id="attachment_1750" ...
Фармацевтика маҳсулотлари шифокорлар томонидан электрон рецепт орқали тайинланади
Фото: glavny.tv Аҳолини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. 2019 йил 1 июлдан фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ...
Фарғонада мактаб ўқувчиси кимёвий модда ичиб вафот этгани ростми?
Турли ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан мажбурлаб кимёвий модда ичдирилганлиги боис вафот этганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу воқеа қанчалик рост? Мухбиримиз ...
“Маънавий қашшоқ бўлманг!” ёки “Фарғона шифокори”ни барча тиббиёт ходимлари ўқийдими?
Доно халқимизда ҳикматлар бисёр. Тоғу-тошлар орасидан шарқираб оқатган сув пишиб етилгандай авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ҳар бир ҳикматда олам-олам мазмун мужассам. Буюкларимиз “Қаторда норинг бўлса, юкинг ерда қолмайди”, деб бежиз айтишмаган. “Фарғона ...
Нуқсонли болаларни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал
Соғлом фарзанд дунёга келишида ҳар бир аёл саломатлиги муҳим ўрин тутади. "Соғлом она - соғлом бола" тамойили асосида мамлакатимизда ибратли ишлар амалга оширилаётгани нуқсонли болалар туғилишининг олдини олмоқда. Мухбиримиз Фарғона ...
Истамбулдан келган фуқаролар тўлиқ тиббий кузатувга олинди
Туркиянинг Истанбул шаҳридан Фарғона вилоятига олиб келинган фуқароларни қабул қилиб олиш ва жойлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 ...
Фарғонада кўршапалак уясини саратон касалига даво деб сотган шахс қўлга олинди
Фарғона вилояти Учкўприк тумани Ёйилма қишлоғида фуқаро М.Б. ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, қўқонлик Ш.М. уни алдаб 15 300 долларини қўлга киритганини маълум қилган. Фото: ...
Бош шифокорлар аҳоли олдида ҳисобот беради. Илк тажриба
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ҳаётга татбиқ этилган оилавий поликлиникалар бош шифокорларининг аҳоли олдида ҳисобот бериши илк бора амалда қўлланди. Бу ташаббусни биринчилардан бўлиб Пойтахтимизнинг Шайҳонтоҳур туманидаги № 41 оилавий поликлиника ...
Қўқонда соғломлаштириш марафони ўтказилди (фото)
Қўқон шаҳрида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортни оммалаштириш, барча меҳнат масканлари ходимларининг эътиборини жисмоний тарбияга кенгроқ жалб этиш мақсадида марафон ўтказилди. Фото: ...
Риштонда тез ёрдам автомашинаси “NEXIA” билан тўқнашиб кетди
25 февраль куни соат тахминан 12.30 ларда, 39 ёшли Н.М., “Фарғона шифо тез ёрдам” автохўжалик корхонасига тегишли “NISSAN” русумли автомашинани Учариқ-Қалайнов йўлидан бошқариб келаётганда Фарғона-Қўқон автомобиль йўлининг кесишмасида Фарғона шаҳри ...
Меҳнат мигрантлари-касаллик сабабчисими?
Ўтказилган эпидемиологик таҳлиллар натижасида кейинги вақтда  вилоятимиз аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси эпидемик жараёнида  ўзгаришлар рўй бераётганлигини кўрсатмоқда. Олиб борилган профилактик ишлар аҳолининг хавфли гуруҳларига мансуб қатлами, гиёҳвандлар ўртасида  касалланишнинг камайишига ...
Мамлакатимиз бўйлаб фаол юриш ва гимнастрада тадбирлари ташкил этилди
Соғлом турмуш тарзига мунтазам равишда амал қилиш турли хасталиклардан ҳоли, соғлом ва бахтли яшаш омилидир. Шундан келиб чиққан ҳолда жорий йил 6 апрель, шанба куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Соғлом ...
Тиббиёт соҳасида коррупция ишга қабул қилишдан бошланмоқда
Фото: biztoday.ru Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича йиғилиш ўтказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 12 минг 916 нафар, ...