Алишер Иноқов: «Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар доимий тиббий-ижтимоий кўмакка эҳтиёж сезади»

Инсон ҳаётида шундай босқичлар борки, бу даврда ҳар қандай одам оила, давлат, жамиятнинг меҳр-эътибори, кўмагига эҳтиёж сезади. Бу болалик ва кексалик йилларидир. Қолаверса, тақдир тақозоси билан туғма хасталик ёки ҳаёт давомида орттирилган бирор оғир касаллик ва фавқулодда ҳолатлар туфайли меҳнат қобилиятини йўқотган инсонга ўзгаларнинг доимий кўмаги, меҳр-эътиборига муҳтож бўлади.

Маълумотларга кўра, бугун сайёрамизда салкам 1 миллиардга яқин ана шундай ногиронлиги бор шахслар ҳаёт кечирмоқда. Юртимизда уларнинг сони 670 минг нафардан ортиқни ташкил этади.

Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қисмини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди. Кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган болалар ва катталарга тиббий-ижтимоий ёрдам беришнинг барқарор тизими жорий этилган.

Тараққиёт тобора илгарилаб бораётган бугунги давримизда бу борада давлат ва жамият олдида янги-янги вазифалар пайдо бўлмоқда. Маълумотларга кўра, яқин-келажакда, яъни, 2025 йилга бориб 60 ёш ва ундан катталар сони ер шарида 1 миллиард 100 миллион нафардан ошиб кетади. Шунингдек, аҳоли орасида ногиронлик кўрсаткичларида ҳам ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Бу жамиятда инсон ҳуқуқ ва манфаатларига йўналтирилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, соҳага янги инновацион технологияларни жорий этишни тақозо этмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 1 декабрда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони жамиятимизда бу йўналишда амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтариш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш, улар учун қулай ва мақбул муҳитни таъминлаш, кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар самарадорлигини оширишда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда. Шу йилнинг 2 май куни Президентимизнинг ушбу фармони мақсади ва моҳиятини ўрганишга бағишланган конференцияда ҳам бу ҳақда алоҳида қайд этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Президент фармонида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар қамраб олинган.

Бу борада белгиланган чора-тадбирлар изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилиши натижасида фақатгина 2017 йилнинг ўзида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларидан 100 минг нафар фуқароларга турли хилдаги ижтимоий хизматлар кўрсатилди. Тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланди. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронлиги бўлган 15 минг нафар шахсларга уйларида ижтимоий хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди. 19,5 минг нафар эҳтиёжманд фуқаролар реабилитация техник воситалари ва протез-ортопедия маҳсулотлари билан таъминланди. Ногиронлар бемалол ҳаракатланиши учун бино ва иншоотларда пандус ва тутқичлар ўрнатилмоқда. Шунингдек, 35 минг нафар пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахслар санаторияларда соғломлаштирилди. 20 минг нафардан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация хизматлари кўрсатилди.

Маълумки, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ўз соғлиғини тиклаш учун ҳар йили санатори бепул йўлланма берилади. Агар улардан бирортаси ушбу имкониятдан фойдаланмаса, ушбу фахрийларга йўлланманинг пулини тўлаш жорий қилинди. Бундан мақсад, нуронийларнинг тиббий-ижтимоий ҳимоясини кучайтиришдир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 мартдаги қарори асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиши жамиятимизда амалга оширилаётган ижтимоий ҳимоя тадбирлари самарадорлигини янада юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу жамғарма маблағлари ногиронлиги бўлган шахсларга кўмак бериш, инклюзив таълимни ривожлантириш, реабилитация сифатини ошириш ва бошқа тиббий-ижтимоий лойиҳаларга йўналтирилади.

— Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар доимий тиббий-ижтимоий кўмакка эҳтиёж сезади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий-ижтимоий ёрдам муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Алишер Иноқов. — Ҳозирги кунда мамлакатимизда аҳолининг ушбу қатламига бу йўналишда тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида 11 та реабилитация қилиш ва протезлаш марказлари, 8 та санаторий хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, 33 та “Мурувват” ва “Саховат” уйлари фаолият юритяпти. Ушбу тиббий-ижтимоий муассасалар ҳозирда қарийб 70 мингга яқин эҳтиёжманд инсонларни қамраб олмоқда. Аҳолининг тиббий-ижтимоий ёрдамга кундан-кунга ўсиб бораётган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун бу имкониятлар билан чекланиб бўлмайди. Бунинг учун тиббий-ижтимоий муассасалар тузилмасини модернизациялаш, қабул қилиш имкониятларини кенгайтириш, ўринлар сонини кўпайтириш, соҳага илғор техника ва технологиялар, илм-фан ютуқларини кенг татбиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.

Юқорида зикр этилган фармон билан тасдиқланган дастурнинг 46- бандида ушбу йўналишдаги устувор вазифалар белгилаб берилган эди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018-2022 йилларда тиббий-ижтимоий муассасаларини қуриш ва жиҳозлаш, уларнинг ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қабул қилиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Бу лойиҳа ўз ичига кўплаб муҳим вазифаларни қамраб олган. Хусусан, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ва реабилитация ёрдами самарадорлигини янада ошириш, “Мурувват” ва “Саховат” уйларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббий-ижтимоий соҳаси мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, бу борадаги илмий изланишларни чуқурлаштириш, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари сифатини тубдан яхшилаш ва турларини кенгайтириш вазифалари белгиланган.

Лойиҳада белгиланганидек, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада кучайтириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари комплекси ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларни қуриш, реконструкция қилиш ишлари учун жами 429,2 миллиард сўм ва 42,0 миллион АҚШ доллари йўналтирилиши режалаштирилган.

Мазкур қарор лойиҳасида кўзда тутилган вазифалар ижро этилиши натижасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида фаолият юритаётган тиббий-ижтимоий муассасалар 10 тага кўпайиб, улар сони 62 тага етади. Аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларини тиббий-ижтимоий хизмат билан қамраб олиш кўрсаткичи қарийб юз минг нафарга тенг бўлади.

Бу чора-тадбирлар ногиронликнинг олдини олиш, жамиятимизда инсон манфаатларига йўналтирилган ислоҳотларни чуқурлаштириш, аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларини ҳуқуқий, тиббий-ижтимоий муҳофазалашни кучайтиришда яна бир муҳим қадам бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Дорихоналар фаолиятидан кўнгил тўладими?
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг сифатли дори-дармон воситаларига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш, шунингдек фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилиш борасида ...
Рецептларни нотўғри ёзганга жиноий жавобгарлик жорий этилиши мумкин
“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси қуйидаги мазмундаги 228-2-моддаси билан тўлдирилади: “228-2-модда. Рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида ...
Нега шифокорлар хусусий клиникаларни афзал кўрмоқда?
Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида маошларнинг камлиги боис тиббий ходимлар хусусий клиникаларда ишлашни афзал билмоқда. Бу мамлакатимизда хусусий клиникаларни ривожланиб бораётганидан ҳам дарак беради.  Фото: "УзА" “Сўнгги йиллар ичида ...
Хусусий клиникаларда кимлар бепул даволаниши мумкин?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарорига мувофиқ тиббий ташкилотлар томонидан берилган солиқ имтиёзлари натижасида бўшалган маблағлар ҳисобига хусусий клиникалар томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган тоифаларига бепул тиббий хизмат кўрсатиш тартиби ...
Энди Ўзбекистонда ҳам оққонни даволаш мумкин! 5 киши соғлом ҳаётга қайтди
Сир эмас, илгари зарурат туфайли айрим беморлар чет давлатларга бориб, 40 мингдан 150-200 минг АҚШ долларигача бўлган нархларда бундай жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлаётган эди. Хабарингиз бор, яқинда Академик В.Воҳидов номидаги ...
Туғма нуқсонлар билан болалар туғилиши олди олинади
“Ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан болалар туғилишини олдини олиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди. [caption id="attachment_608" ...
Грипп тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди 
Жорий йил 1 августга қадар муддатда Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш, ...
ОИTСга қарши курашиш бўйича янги қарор лойиҳаси эълон қилинди
«Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда. [caption id="attachment_2214" ...
Нурмат Отабеков: “Тизимли назоратни йўлга қўйишимиз керак”
Ҳукумат қошидаги янги инспекция бошлиғи Нурмат Отабеков Сенатда сўз олиб, оммавий заҳарланиш ҳолатлари ҳақида маълумот берди. «2019 йилнинг 10 ойи ичида 28та оммавий заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Натижада 424 киши жабрланди. ...
Шошилинч тиббий ёрдам тизими такомиллаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 25 январдаги қарори билан 2018 йилда шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланган. Унда, хусусан, тез тиббий ёрдам хизматининг соғлиқни ...
Онкологик касалликларнинг олдини олиш мумкинми?
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзбекистонда онкология ҳизматининг ҳолати: онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлашнинг самарали тизимини яратиш, ташхислаш ва даволашнинг илғор усулларини жорий этиш, замонавий диагностика ва даволаш аппаратлари ...
Аҳолига онкологик ёрдам ҳолати яхшиланади.
Саратон хасталикларига қарши курашнинг янги босқичи онкологик касалликлар профилактикаси ва уларни барвақт аниқлашнинг замонавий тизимларини яратишга йўналтирилган.
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолияти такомиллашди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 22 апрелдаги 175-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ташкилий тузилмаси янада такомиллашиб, қишлоқ аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати оширилди.
Шифокорларимиз ҳорижда малака оширади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 736-сон «Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касб кўникмаларини оширишни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради Norma.
Оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларнинг ишлаш вақти ўзгарди
Ўзбекистонда биринчи тиббий ёрдам аҳоли билан огоҳлантириш, профилактик ва патронаж ишлаш тизимига айлантирилади. Самарадорликнинг асосий мезонлари ташриф буюрувчилар ва даволанган беморлар сони эмас, балки фуқароларни касалхонага ётқизиш, уларнинг хасталикларга чалиниши ва ногиронликка учраши ...