Фото: «Ndtv.com»

ЖССТ маълумотларига кўра, ушбу моддадан фойдаланиш ўпка, тухумдон ва ҳиқилдоқ саратони, шунингдек, мезотелиома ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Асбестдан воз кечиш эса жиддий иқтисодий талафотларга олиб келмайди.

«Арзонлиги ва пишиқлиги учун асбестдан одамлар асрлар давомида аввало қурилишда ва чиғириқли деталлар ишлаб чиқаришда фойдаланиб келган. Аммо унинг саратон касаллигини келтириб чиқариши исботлангач, кўпчилик мамлакатлар ушбу минералдан воз кечди», — дейилади мақолада.

Айни пайтда тўртта мамлакат — Бразилия, Хитой, Қозоғистон ва Россия — дунёдаги бутун асбест ҳажмининг 99 фоизини ишлаб чиқаради, 25 та мамлакат эса йилига камида 1000 тонна асбест истеъмол қилади. Истеъмолнинг катта қисми дунёнинг ўнта мамлакати ҳиссасига тўғри келади, булар — Ҳиндистон, Хитой, Россия, Бразилия, Вьетнам, Индонезия, Қозоғистон, Таиланд, Туркманистон ва Ўзбекистон.

Манба: daryo.uz