Соғлиқни сақлаш вазири мажбурий меҳнатга чек қўйиш учун чоралар кўришга ваъда берди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бош вазир Абдулла Ариповдан мажбурий меҳнат масаласида маҳаллий ҳокимликларни ҳимоя қилгани учун жиддий огоҳлантириш олди.

Аввал хабар қилинганидек, 17 апрель куни ҳукумат раҳбари президент топшириғи бўйича ижтимоий соҳа ходимлари ва талабаларни дала ва ободонлаштириш ишларига жилб этиш, шунингдек хўжакўрсин ишларга чек қўйишга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди. Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ва Соғлиқни сақлаш вазири, шунингдек қатор маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари йиғилишда хайфсан олди.

«Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов, сиз ушбу масалада қачон вилоятлар ҳокимлари билан гаплашдингиз? Суҳбатлашдингизми ёки йўқ?» — де сўради Абдулла Арипов. Алишер Шодмонов қисқа жавоб берди: «Йўқ».

Бош вазир давом эттирди: «Президент соғлиқни сақлаш соҳасида қанча ислоҳотлар ўтказмоқда. Нима учун „катта одамлар“ — ҳокимлар билан одамларни ишга жалб этиш ҳақида гаплашмадингиз?. Нима учун менга ёки кураторга — бош вазир ўринбосари Қаҳрамон Акмаловга келиб ҳокимларга таъсир кўрсатолмаслигингизни айтиб, чоралар кўришни сўрамадингиз?»

Қаҳрамон Акмалов бу масала на вазирлик, на бирорта ҳокимлик томонидан кўтарилмаганини тан олди.

«Интернетда у-бу чиқади, чора кўр, дейилади. Нима кўрилди, дейди, пастдан: „Чора кўрилди“, деб справка ёзиб беради, шу билан: „Ҳа, чора кўрилибди-ку“, деб тинчийди. Ҳатто селектор йиғилишига тайёргарлик жараёнида мажбурий меҳнат ҳолатлари бўйича: „Ҳолат борми, факт борми?“, деб Соғлиқни сақлаш вазирлигидан сўрасак, „Бизнинг тизимда бундай ҳолат йўқ“, дейди. „Қаердадир кимдир кимнидир жалб қилаётгандир балки, лекин соғлиқни сақлашдан бирор бир одам жалб қилингани йўқ“, дейди», — дея маълум қилди Абдулла Арипов.

Алишер Шодмонов бош вазирнинг сўзларини тасдиқлади: «Ҳақиқатан ҳам мен раҳбар сифатида шу масалага эътибор бермаганман ва назоратга олмаганман».

«Муҳтарам Президентимиз Сайхунобод туманида ўтказган йиғилишидан сўнг эртасига Жиззах вилоятида бутун соҳа вакилларини, раҳбарларини тўплаб, депутатлар, касаба уюшмаси, жамоатчилик иштирокида ҳокимият вакиллари билан биргаликда йиғилиш ўтказдик», — деди у.

«19 апрель куни соат 14:00 да бош вазир ўринбосари Қаҳрамон Акмалов бошчилигида бутун республика бўйича селектор ўтказишни режалаштирдик. Шу билан бир қаторда ҳар бир бошқармамизда ва вазирликда назорат гуруҳларини ташкил этдик. Ишонч телефонларига хабар бериш тизимини йўлга қўйяпмиз. Ҳар бир раҳбаримиз ва ходимларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ҳам ишлар олиб боришимиз керак», — деди вазир.

Алишер Шодмонов ижтимоий соҳа, айниқса, тиббиёт ходимларини бундай ноқонуний ишларга жалб этишдан қалқон бўлиб, тўсиқларни қўйиб бераётгани учун президент ва бош вазирга миннатдорчилик билдирди. «Бу борада ортиқ бундай хатоликларга йўл қўймасликка ваъда бераман», — деди ССВ раҳбари.

Бош вазир унга шундай жавоб қайтарди: «Маҳаллий ҳокимият органларига адвокатлик қилишни йиғиштириб қўясиз. Тушундингизми? Сизни огоҳлантириб қўяман. Агар шунақа факт бўладиган бўлса, сизга бошқача чора кўрилади. Сиз ўз қўл остингизда ишлаётган ходимларга адвокат бўлишингиз керак. Маҳаллий ҳокимият органларининг ёнини олиб, уларга гап тегмайдиган қилиш ёки улар билан муносабатни бузиб қўйишдан қўрқиб яшайдиган бўлсангиз, иш кетмайди унда».

Манба: gazeta.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролардан тиббиёт муассасалари ҳудудларидаги махсус жойларда кутишларини, санитария қоидаларига риоя этишларини сўрайди
Ижтимоий тармоқларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалидаги ҳолат акс этган фотоматериал Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан атрофлича ўрганилиб, қуйидагиларни маълум қилади. Фото: minzdrav.uz Республика шошилинч тиббий ...
Чекишга қарши бутун дунёда кураш қандай олиб борилмоқда?
Қуйидаги давлатларда эса чекишга қарши курашиш учун антиқа усуллар ўйлаб топилган: Аргентинада чекмайдиган аёллар ҳафтада бир марта гўзаллик салони хизматларидан текин фойдаланиш ҳуқуқига эга; Данияда эса талабаларга, агар улар чекмайдиган ...
Ёшариб бораётган яна бир касаллик ҳақида
Яқинда Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар марказида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия неврологларининг III-Халқаро форуми ҳақида хабар берган эдик. Фото: likonplus.ru Мутахассисларнинг таъкидлашича, айни кунда бош мия тизими билан боғлиқ ...
Лойсон аҳолиси тиббий хизматдан бирдек баҳраманд бўлади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналист Элёржон Эхсоновнинг  “Соғлиқни сақлаш вазирлигига Лойсон қишлоғи фуқароларидан очиқ хат” сарлавҳаси остида чоп этилган материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. ​ Фото: «Халқ сўзи» Маълум бўлишича, Қўштепа туман тиббиёт ...
Президент тиббий ёрдам сифати ва кўламини ошириш бўйича топшириқлар берди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича галдаги муҳим вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Фото: president.uz Мамлакатимизда ҳар 10 минг аҳолига ...
Тошлоқлик Азизбекнинг танасидан 16 дона игна топилган эди. Унинг бугунги ҳолати қандай?
Шу йилнинг январь ойида 11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилгани ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалган эди. Фото: kun.uz Чақалоқ жарроҳлик амалиётига ётқизилгани, соғлиги ҳақидаги янгиликлар ҳеч кимни ...
Сўх тиббиётида нима гаплар? (фото)
Қайд қилиш лозимки, бугунги кунда аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиш, халқимизни қийнаётган муаммо ва камчликларни аниқлаб, уларни ечими устида ишлаш ва ташаббус кўрсатиш, қилинаётган ҳар бир мурожаатга муносабат билдириш бевосита ҳудуд ...
Аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифати оширилади
Ўзбекистонда аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифати оширилади ва профилактик тадбирлар қамрови кенгайтирилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ...
Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз!
Марғилон шаҳридаги ижодкорлар боғида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши томонидан ўтказилган тадбир шундай номланди. Туман-шаҳар партия кенгашлари раислари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, фаоллар иштирок этган ...
«Ўзгалар хақида ўйланг. Қон топширинг. Ҳаёт улашинг’’
Қон – бу хаёт! Қон – бебаҳо. Унинг қийматини дунёда ҳеч бир нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Маълумки, хар йили 14 июнь – Бутунжахон донорлар куни сифатида кенг нишонланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ...
ОНЛАЙН: Тил байрамида тиббиёт ходимлари фаол қатнашмоқда
Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб тил байрами – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги катта кўтаринкиликда нишонланмоқда. Шу муносабат билан Фарғона шаҳридаги буюк бобокалонимиз, сўз мулкининг султони, туркий тил асосчиси ...
Фарғонада онкология хизматига бағишланган конференция ўз ишини бошлади
Бугун Фарғона вилояти ишбилармонлари палатаси залида “Хавфли ўсмалар профилактикаси, скрининги ва канцер-регистрнинг долзарб муаммолари” мавзусида Ўзбекистон онкологларининг XV-конференцияси очилди. Фото: fsh.uz Уни кириш сўзи билан очган Республика ихтисослаштирилган ...
Одам папилломаси вирусига қарши вакцина жорий қилинмоқда
Юртимизда аёлларда учрайдиган бачадон бўйни саратонининг олдини олишга қаратилган Одам папилломаси вирусига қарши вакцина жорий қилинмоқда. Фото: Mail.ru Здоровье ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 370 мингдан ...
Қуролли Кучларда тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақида kun.uz хабар бермоқда. Фото: army.ziyonet.uz Ҳужжат ...
«Ҳасан табиб»ларни ким яратяпти? Ўзимиз эмасми?!
Фото: videonews.guru Шундай қилиб, Шаҳрихон туманидаги «Наврўз» маҳалласида яшовчи «Ҳасан табиб» фаолиятига чек қўйилди. У ўттиз йил мобайнида беморларни хандон писта, тоза асал ва нўхат билан «даволаб» келган. ...