Огоҳ бўлинг! Ўта хавфли юқумли касаллик

Қрим – Конго геморрагик иситма касаллиги вирус кўзғатадиган, табиий шароитда каналар орқали юқадиган табиий ўчоқли ўта хавфли юқумли касалликдир.

Республикамизда йирик ва майда шохли ҳайвонларда учрайдиган иксод каналари Қрим – Конго геморрагик иситма касаллиги вирусини сақловчи ва ташувчилари ҳисобланади.

Касаллик иш фаолияти чўл майдонлари, яъни табиий ўчоқлар билан боғлиқ бўлган касб эгалари (чўпон, уларнинг оила аъзолари, мол боқувчилар, қўйлар жуни қирқимида ишга жалб этилганлар) да кўпроқ учрайди. Бу касаллик мавсумийликка эга бўлиб, йилнинг апрел, май, июн ойларида кўпроқ қайд этилади. Бундай мавсумийлик каналарнинг фаоллиги билан бевосита боғлиқ бўлади.

Ушбу касаллик ўзида вирусни сақлайдиган каналарнинг чақиши ва қўлларни кана қони билан ифлосланиши натижасида одамларга юқади. Бундан ташқари, касаллик соғлом одамга шу касаллик билан оғриган беморнинг қони орқали ҳам юқади.

Касалликнинг яширин даври бир неча соатдан 14 кунгача чўзилиши мумкин, ўртача 2-3 кун давом этади.

Касаллик ўткир бошланади, тана ҳароратининг кўтарилиши (39-40С), баданнинг совқотиб қалтираши, мушакларда оғриқ, баданларда тошма тошиши, милк, бурундан қон кетиши, кўзнинг қизариши каби белгилар билан намоён бўлади.

Баъзан касаллик оғир кечиб, бемор ички органларидан қон кетиши натижасида ўлим ҳолати қайд этилади.

Касалликнинг олдини олишда энг асосий профилактик чора тадбир  — бу чорва моллардаги каналарга қарши курашишдир. Каналарга қарши дезинсекция тадбирлари профилактик мақсадда баҳор ва ёз фаслининг бошларида ўтказилиши зарур.

Каналарни ҳимояланмаган қўллар билан ушламаслик, қўл билан эзмаслик, қайчи билан кесиб ўлдирмаслик, каналарни теришда албатта резина қўлқоплардан фойдаланиш керак.

Жун қирқимига ушбу касаллик бўйича махсус тайёргарликка эга кишиларни жалб этиш тавсия этилади ва қирқим пайтида махсус кийимлардан (қўлқоп, енг ва пойчалари узун мустаҳкам беркиладиган кийимлар, резина этик) фойдаланиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш лозим.

Қирқимга вояга етмаган болаларни жалб этмаслик мақсадга мувофиқдир. Бу эса касалликнинг олдини олиш гаровидир.

Ботирали ТИЛЛАБОЕВ,

Республика ўлат карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси Фарғона филиали врач-эпидемиологи.

Тиббиёт янгиликларини Телеграм каналида кузатиб боринг

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

ТОРЧ инфекцияси нима?
ТОРЧ инфекцияси деган номни кўп эшитгансиз. Бунинг ўзи нима? Бу қандай инфекция-ки, бунчалик машҳур? Аслида шунчалик ёмонми? ТОРЧ инфекциялари қаторига бир қанча инфекциялар кириб, атаманинг ўзи уларнинг номининг бош ҳарфларидан олинган. Toxoplasma ...
Шифокорлар қандай хатоликларга йўл қўймоқда?
2015 йил 21 апрелда Ўзбекистон Республикасининг Миллий Аккредация тизими менеждмент сифат тизимига ўтиши муносабати билан Фарғона вилояти суд-тиббий экспертиза бюросининг синов лаборатория мажмуаси О’z DSt ISО/IEC 17025:2007 стандартига мувофиқлиги ва ...
Аскаридоз — хавфли касаллик
Гижжа касалликлари ер юзида энг кенг ва кўп тарқалган касалликлардан бири ҳисобланади.
Ўткир  бўшашган  фалажлик- қандай  касалликларда  учрайди?
Ўткир бўшашган фалажлик-бу 24-48 соат ичида ўткир бошланадиган ва оёқ-қўл бўшашиб, иш фаолиятининг бузилиши ёки бош мия нервлар фаолиятининг бузилиши билан кечадиган касалликдир.
ОИВ инфекция ва ОИТСнинг бир-биридан фарқи нимада?
ОИВ-инфекцияси - инсон организмидаги вирус бўлиб, аммо касаллик аломатлари ҳали намоён бўлмаган даврдир. Бу даврда инсон вирус ташувчиси ҳисобланади. ОИТС - касалликнинг сўнги босқичи. Бу даврда инсон организми ҳар қандай касалликка ...
ОГОҲ БЎЛИНГ! Ўткир юқумли ичак касаллиги билан оғриган бемор даволаш учун 1 млн. сўм маблағ сарфлайди
Мавсум касалликларидан сақланинг! Ўткир юқумли ичак касалликларини турли хил микроорганизмлар келтириб чиқаради. Ушбу микроорганизмлар иссиқ шароитда тез кўпаяди ва шу сабабли касаллик асосан ёз ва куз мавсумларида кўпроқ учрайди. [caption id="attachment_3302" align="aligncenter" ...
ОИВ инфекцияли беморлар қандай овқатланиши керак?
ОИВ инфекцияли беморларни тўғри овқатланиши, уларнинг иммун тизимини тиклашга ёрдам беради. Бу инсонлар учун кўп миқдорда овқатланиш ўз ҳаёти учун зарур.
Фарғонада  сийдик – тош касаллигини  замонавий даволаш усуллари
Сийдик - тош касаллигини замонавий даволаш урологиянинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирги вақтда традицион жарроҳлик амалиёти асосан шошилинч ҳолларда ва бошқа усуллар натижасиз бўлгандагина ўтказиляпти.
Бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда нега кўпаймоқда?
Фото: Cosmopolitan Бачадон бўйни саратони дунёда аёллар орасида энг кенг тарқалган онкологик касалликлардан бири. Ёш аёлларнинг бу хасталикдан ўлиши бўйича Ўзбекистон дунёда тўртинчи ўринга чиқиб олган. Ҳар йили ...
Қандли диабетнинг жарроҳлик асоратлари
Ҳозирги кунларда қандли диабет хасталигининг жарроҳлик асоратлари кўпайиб бормоқда. Бу сурункали эндокринологик хасталик бўлиб, ошқозон ости безидан инсулин миқдорининг кам ажралиб чиқиши ёки умуман ажралмаслиги сабабли келиб чиқадиган хасталикдир. Қандли диебет ...
Аллергияни бартараф этишда муҳим қадам
Бугунги кунда бутун дунёда экологиянинг бузилиши, ишлаб чиқаришда ҳар хил кимёвий воситаларнинг меъёридан ортиқ қўлланилиши, шунингдек, нотўғри овқатланиш, гигиеник талабларга амал қилмаслик инсонларда турли аллергик касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Шуни айтиш ...
Инсоннинг бош ва бўйин соҳасида мураккаб аъзони тиклаш амалиёти қандай якун топди?
Сўнгги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасида қатор янгиликлар рўй беряпти. Тиббиёт ходимларининг изланишлари сабаб бугунги кунда инсон саломатлигини сақлаш ва даволашда ўзига хос ютуқларга эришилмоқда. Журналист Шуҳрат Исломов ана шундай изланувчан ...
Кўкрак бези саратони: унинг олдини қандай олиш мумкин?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра хавфли ўсма хасталиклари билан касалланиш кўрсаткичлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жумладан, Европада ҳар йили саратон касаллиги 3,5 миллион нафарга яқин инсонда аниқланиб, шундан 1 миллион нафардан ...
Кўз сили касаллиги: тасниф, ташҳис ва даво
Маълумотга кўра сил касаллигини келтириб чиқарувчи бактериялар Немис олими Роберт Кох томонидан 1882 йил 24 мартда кашф этган. 
Қизамиқни чақалоққа юқиши қанчалик хавфли?
Фото: budzdorovoy.ru Қизамиқ вирусли касаллик бўлиб, ўта юқори юқувчанликка эга. У ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Вирус тошмалар пайдо бўлишидан икки кун аввалдан бошлаб, тошмалар мавжуд даврнинг илк ...