Дорихоналар дори воситалари ва тиббий буюмларини тайёрлайди

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 3 апрелдаги 2990-сон буйруғи билан Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди деб хабар беради Norma.uz.

Энди барча дорихоналар дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш билан шуғулланиши мумкин. Фақат, ушбу фаолиятни амалга ошириш учун улар тегишли лицензияга эга бўлишлари шарт .

Дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўлланиши рухсат этилган дори моддаларидан (субстанциялардан) тайёрланади.

  • Қуйидагиларни тайёрлаш хусусиятлари белгиланган:
  • стерил шароитларда дори воситалари: инъекцион ва инфузион;
  • янги туғилган чақалоқлар ва 1 ёшга тўлмаган болаларни даволаш учун мўлжалланган; антибиотиклар ва бошқалар;
  • суюқ дори воситалари: суспензиялар, томизиладиган воситалар ва бошқалар;
  • суртма дорилар;
  • қаттиқ (кукун шаклидаги) дори воситалари;
  • тиббий буюмлар.  

Дорихоналар тайёрлайдиган дори воситаларининг сифат назоратини ички дорихона назорати соҳасида тегишли профессионал билимга эга бўлган фармацевт амалга оширади.

Кимёвий назорат ўтказиш учун дорихонада барча зарур ускуналар, асбоблар ва реактивлар мавжуд бўлган махсус иш жойи жиҳозланган бўлиши керак. Дори воситалари тайёрланиши тўғрисидаги барча ёзувлар махсус журналга қайд этилади. У ёзма ёки электрон шаклда юритилади.

Тайёрланган дори воситалари сотиш олдидан ҳам назоратдан ўтказилади, унинг давомида қуйидагиларга мувофиқлиги текширилади:

Бирон-бир номувофиқлик аниқланганда тайёрланган дори воситаси сотилишига йўл қўйилмайди.

Дўстларингизга улашинг: