Бепул реабилитация тиббий воситалари сони кўпайди

Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори билан Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.

Киритилаётган асосий ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ажратиб кўрсатилади.

1) Эслатиб ўтамиз, ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари, шунингдек кресло-аравачалар (бундан кейин – реабилитация воситалари) билан ҳудудий тиббиёт бирлашмалари томонидан бепул таъминланади. Ушбу воситалар рўйхати қуйидаги позициялар билан тўлдирилди:

2) Пенсия ёшидаги муҳтож шахслар даволовчи шифокорнинг тиббий хулосаси асосида реабилитация воситалари билан таъминланади. Илгари бундай хулоса 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга берилар эди. Энди унинг амал қилиш муддати касалликнинг хусусияти ва кечишига, организм функцияларининг бузилиши даражасига ва компенсаторлик механизмларининг ҳолатига қараб белгиланади.

Шу тариқа, касаллик узоқ кечганда ёки саломатликка мунтазам равишда ёки узоқ вақтдан буён путур етаётганда тиббий хулосани доим олишга зарурат бўлмайди.

3) Реабилитация воситалари белгиланган кафолат муддати тугагандан кейин яроқсиз ҳолга келса, улар таъмирланади ёки носозликлари бартараф этилади. Илгари бунинг учун зарур маблағлар республика бюджетидан ажратилар эди, энди эса – Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан ажратилади.

Ҳужжат 4.04.2018 йилдан кучга кирди.

Манба: kun.uz

Дўстларингизга улашинг: