“Ҳамшира-2018” кўрик танлови шаҳар, туманлар бўйлаб давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қўшма қарорига асосан Риштон тумани тиббиёт бирлашмасида “Ҳамшира-2018” кўрик танлови ташкил этилди.

Кўрик танловда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли терапия, кардиология, неврология, ҳомиладорлар паталогияси, қабул диагностика, ШТТЁ, ШТТЁ болалар бўлими, болалар бўлими, КТМП, режали жарроҳлик бўлимларининг ўрта тиббиёт ходимлари қатнашдилар.

Кўрик танловда болалар бўлими ва ҳомиладорлар патологияси ҳамширалари Дилдорахон Ҳомидова, Динара Мирхоновалар биринчи ўринга муносиб деб топилди. Шунингдек, хирургия бўлими ҳамшираси  Умидахон Каримова иккинчи ўринга ва кардиология бўлими ҳамшираси Муаттархон Азимова учинчи ўринга лойиқ деб топилдилар.

Танлов якунида Риштон туман касаба уюшмаси қўмитаси томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Дўстларингизга улашинг: