Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақидаги Вазирлар Маҳкамаси (ВМҚ-264, 05.04.2018 й.) қарори қабул қилинди.

Қарор билан тасдиқланган низомга асосан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхати қуйидаги тартибда шакллантирилади:

  • уйма-уй юриш чоғида;
  • жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ахборот асосида;
  • ижтимоий хизматларга муҳтож шахс мустақил равишда мурожаат этганда.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда уйма-уй юриш чоғида тўпланган ахборотга асосан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлгиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаб уларнинг рўйхатини тузади.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги тақдим этилган рўйхатни беш иш куни мобайнида тасдиқлайди ва рўйхат асосида кўрсатилаётган хизматлар тури бўйича реестр тузиб, уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига ва молия бўлимига ижро этиш учун юборади.

Манба: «Ҳуқуқий ахборот» канали

Дўстларингизга улашинг: