Қуёш нури терингизни куйдирдими? Осон ва фойдали даво чоралари!

Ҳар сафар баҳор, ёзда инсонни қийин аҳволга солувчи муаммо пайдо бўлади — кимдир қуёш нуридан ҳимояловчи кўзойнагини ёки лосьонини унутиб қолдиради ва териси ёқимсиз куйишларга дуч келади. Бундай жароҳат бир неча кун давомида оғриқ беради. Бундан ташқари, терингиз оч пушти кўринишга келиб, ҳар қандай ачиштирувчи воситаларга таъсирчан бўлиб қолади. Агарда сиз ҳам жазирама қуёш тафтида куйиб қолган бўлсангиз, қуйидаги маслаҳатлар муаммоларни тез ва осон бартараф этишингизга ёрдам бериши аниқ.

Муздек компресс

Агарда терингиз куйганини ҳис этсангиз — дарҳол оғриқли ерга музли компресс қилинг ёки нам сочиқ билан босинг. Бу терини совишига ва қайта тикланиш жараёнини йўлга қўйишга ёрдам беради.

Кўпроқ суюқлик ичинг

Қуёшдан қаттиқ куйиш сувсизланишга сабаб бўлади. Шундай экан, кўпроқ тоза сув ичинг.  Дегидратация кучсиз куйишни ҳам жиддий муаммога айлантириши мумкин.

Шифобахш крем

Пантенол ва яллиғланишга қарши бошқа исталган шифобахш крем куйишда биринчи ёрдам вазифасини ўташи мумкин.

Намлантирувчи лосьондан фойдаланинг

Зудлик билан терингизга намлантирувчи лосьон суртинг. Таркибида ёғ мавжуд бўлган лосьондан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг — улар тери ичига сингиб, унинг қуришига халақит беради.

 

Алоэ вера

Алоэ шарбати терини тезда нормаль ҳолатга келтиришга қодир. Уни оғриқ мавжуд бўлган жойга суртиш лозим.

Сметана

Халқ табобати қуёшдан куйиш аломатларини тезда бартараф этишга ёрдам беради — бироқ сметанадан бирламчи даво воситаси сифатида фойдаланиш тавсия этилмайди.

Хом картошка

Хом картошка ва картошкали шарбат ҳам баъзида куйишга қарши уй шароитидаги энг тезкор восита сифатида тавсия этилади. У вақтинчалик оғриқни босишга кўмак беради.

Чой пакетлари

Агарда офтоб нуридан кўзларга ҳам зиён етган бўлса — чой пакетларини совуқ сувга ивитиб, қовоқларга босинг. Тери ошловчи кислоталар шишни қайтариб, оғриқни енгиллаштириш хусусиятига эга.

Содали ҳаммом

Яна бир табиий усул озиқ-овқат содаси солинган ҳаммом қабул қилиш ҳисобланади. Бундай жараён салқинликни ҳис этиб, оғриқни босишга ёрдам беради.

Помидорли компресс

Иккита помидорни олиб, уларни бўтқа ҳолга келганча эзғиланг ва қуёшдан куйган терига суртинг.  Помидор таркибидаги антиоксидантлар куйишни даволашга ёрдам беради.

Манба: xabardor.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Карам дилга малҳам
Доришунос Мирзамир Мирзашариповнинг таъкидлашича, карамнинг етмиш хили мавжуд экан.
Сув ичмаслик оқибатлари ёки қишда касалликлар қўзғалиши сабаблари
Аввало сув ичмаслик оқибатида организмимизда қандай ҳодисалар юз беришини оддий қилиб тушунтириб ўтсам. Бизнинг ошқозон ва ичакларимиз, буйрак ҳамда жигарларимиз табиий фильтр вазифасини бажаради. Ушбу фильтрлар сув ёрдамида органимизга келиб тушадиган ...
Рецепт ёзишни биласизми?
Рецепт расмий ҳужжат бўлиб, уни ёзган шифокор, шу билан бирга дорини тайёрлаб берган доришунос ҳам рецептнинг тўғрилиги учун юридик жиҳатдан жавобгардир. Рецептлар ягона нусхали махсус варақаларда аниқ ва равшан ёзилган ...
Пўчоғи ҳам шифо
Юртимиздаги ширин-шакар мевалар қаторида полиз экини бўлмиш тарвуз ҳам ғарқ пишиб етилди.
СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ: унга қандай риоя қиламиз?
Соғлом овқатланиш - соғлом турмуш тарзининг асосий йўналишларидан биридир. Соғлом овқатланиш илм ва кўникмаларидан хабардор бўлиш эса ҳар бир инсон учун зарурдир.
Рамазон рўзасини тутмаслик жоиз бўлганлар ҳақида
САВОЛ: Сил касалига йўлиққан одамга рўза тутиш машаққатлиги маълум. Шунинг оқибатида ўтган йили ҳам у рўза тута олгани йўқ. У нима қилади?
Ҳаракат – бу ҳаёт эканлигини қачон англаб етамиз?
Аҳолининг кенг қатламини бадантарбия билан шуғулланишга, турли машқларни мунтазам бажаришга жалб қилиш учун яна қандай йўл тутиш керак? Жисмоний тарбия муҳимлигини кўрсатиш учун ҳаракат – бу ҳаёт эканлигини, ҳаракат қилмаган одам ...
Билиб қўйган яхши
Интернет сайтларидаги маълумотларга кўра: немис тадқиқотчилари чекишнинг беҳисоб салбий оқибатлари қаторига яна иккитасини қўшиш таклифини билдирдилар. 1000 нафар чекувчи ўртасида ўтказилган текширув 17 фоиз кашанда меoёрдагига нисбатан кам ухлаши, ...
«Ибн Сино қасамёди» десак бўлмайдими?
«Гиппократ – қасамёди»да оқ соч шарқ таъсири аждодимиз Зардўшт «Авеста»да акс эттирган тиббиётга хизмат қилувчи ҳакимлар қасамёдининг руҳи мавжуд. 
Жиғилдон қайнаши қандай дарддан дарак
Бу мақола ким учундир қўрқинчли туюлиши мумкин. Бироқ мазкур белгиларни вақтида билиш ҳамма учун фойдали. Уларни диққат билан ўқинг, ана ўшанда илгарироқ билсам бўлар экан, деб афсусланмайсиз. ...
Гепатит А га қарши вакцинацияга мажбурлашса, фуқаро қандай йўл тутиши керак?
Гепатит А вакцинаси ҳақидаги ўтган сафарги мақоладан кейин жуда кўп муштарийлардан турли хил таклиф ва саволлар олдик. Уларнинг аксарияти «Нима учун вакцинация бунчалик қиммат?», «Агар фарзандимни гепатит А вакцинасига эмлашга шароитим бўлмаса, ...
Оч қоринга ейиш хавфли бўлган маҳсулотлар
Фото: mrt-domodedovo.ru Ошқозон тирнаб турганда тановул қилиш ман этилган маҳсулотлар рўйхати: Хамиртуруш У ошқозон гази ишлаб чиқарилишига ҳисса қўшади, ошқозон шишиб кетади, биламизки, бу жуда ёқимсиз жараён. Шунинг учун, ...
Ўтириш – соғлиққа зарар. Мунтазам офисда ишлайдиган ходимлар бундай хавфдан қандай қутулиши мумкин?
Фото: NTTS.LT Сўнгги пайтда кишилар кўп вақтини ўтирган ҳолда, кунини ортиқча жисмоний ҳаракатларсиз ўтказишга одатланиб қолди. Бунга аввало, замонавий офис иш тартиби ҳамда иш столида ишлашнинг бир ...
Тоғрайҳон фойдасини биласизми?
Доришунос Мирзамир Мирзашарипов фойдали дамламалари ҳақида: Ҳайз бошланишидан олдин оғриқ пайдо бўлади, айниқса ҳайз бошланган дастлабки икки кунда аёл қийиналади. Бу ҳолат ҳайз ажралмаси пайдо бўлиши билан бошланиб, то ҳайз ...
Қанд касаллигига даво излаётганларга фойдали маслаҳат
  Ёшим етмиш бирда. Бундан 30 йилча муқаддам қанд касаллиги билан қаттиқ оғригандим. Чанқоғим қонмай дармонсиз эдим, кўзим хиралашиб, тишларим тушиб кетганди. Даволансам ҳам фойда бермади.