Дунёда энг кам учрайдиган касаллик

«Мюнхаузен синдроми» дея аталувчи касаллик тури дунёда энг кам учрайдиган касалликлардан ҳисобланади. Мазкур касалликнинг моҳияти шундан иборатки, унга мубтало бўлган кишида бирор аъзоси оғримаса-да, даволанишга иштиёқ ниҳоятда кучли бўлади.

Доим ёлғон гапиришга одатланиш тиббиётда «Мюнхаузен синдроми» хасталиги деб аталади. Дунёдаги 80 фоиз одам эса ҳар куни албатта ёлғон ишлатмай тура олмас экан.

Буюк Британиялик Уилям Макилрой ушбу касалликка чалинганлардан бири саналади. У 50 йил давомида Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизматига тегишли 2.5 миллион фунт стерлинг пулнинг ҳавога совурилишига сабабчи бўлди. Ушбу муддат ичида Макилрой 400 ортиқ катта-катта жарроҳлик операцияларини ўзида синади, 22 та исм-шариф билан 100 га яқин касалхонага ётди.

У ўз уйида, оила даврасида ўтказган энг узоқ муддат 6 ойга тенгдир. 1979 йили Макилрой, ниҳоят шифохона ҳаётидан тўйганини маълум қилади ва Бермингемдаги қариялар уйига қараб жўнайди.

Умриннинг сўнгги йилларини у шу ерда ўтказди ва 1983 йилда вафот этади.

Дўстларингизга улашинг: