Президент билан АҚШда мулоқотда бўлган таниқли доктор Ўзбекистонга келди

Ўтган йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашганди.

Ўшанда давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдор бўлиш, замонавий билим ва тажрибаларини мамлакатимиз ривожига йўналтиришга даъват этган бўлса, ватандошларимиз эса Президентимиз билан учрашиш ўзлари учун улкан шараф эканини, бундай эътибордан бошлари осмонга етганини таъкидлаганди.

Ушбу самимий мулоқотда асли ўзбекистонлик, айни пайтда АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходими бўлиб ишлаб келаётган таниқли мутахассис Амир Маҳмудов ҳам иштирок этган эди.
У Президентимизнинг даъватларига “лаббай” деб жавоб бериб, шу кунларда юртимизга ташриф буюрди.

Сафар чоғида таниқли тиббиёт эксперти иштирокида тегишли вазирлик ва идораларда учрашувлар, талабалар учун маҳорат мактаблари ташкил этиш режалаштирилган.

Хусусан, эртага Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида доктор Амир Маҳмудов томонидан “АҚШ физиология ва соғлиқни сақлаш тизимида инновацион ғоялар” мавзусида бўлажак мутахассислар учун маҳорат сабоқлари ўтказилади.

Бундай мулоқотлар ёшларнинг замонавий тиббиётнинг энг охирги ютуқлари, назария ва амалиёт уйғунлигидаги сўнгги тенденциялар ҳақида яқиндан бохабар бўлишларида муҳим аҳамият касб этади.

Манба: xs.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Президент инновацион клиникани кўздан кечирди
Давлатимиз раҳбари Мирзо Улуғбек туманидаги DMC хусусий клиникасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Фото: Президент матбуот хизмати Мазкур шифо масканида офтальмология, нейрожарроҳлик, пластик жарроҳлик, кардиология, ...
Тиббиёт коллежларига ўқишга қабул қилишда қандай ўзгаришлар бўлмоқда?
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йилнинг 25 январдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус ...
Тиббиёт коллежлари фаолияти босқичма-босқич такомиллаштирилиб борилади
Бугун мамлакатимизда ёшларни ўзи танлаган соҳанинг малакали мутахассиси бўлиб етишиши учун тизимда изчил ислоҳотлар ўтказилиб, таълим муассасаларининг моддий-техник базаси замон талабига тўлиқ жавоб бериш учун амалий ишлар қилинмоқда.
Фарғонада директорлар кенгашининг олтинчи семинари ўтказилди
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Фарғона филиалида Республика директорлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Семинарда республикамизнинг барча вилоятларидан келган ўрта тиббиёт ва фармацевтика ...
Танишинг, 33 беморни даволаётган қаҳрамонлар
Суратда: Коронавирусга чалинган беморларга тун-у кун хизмат кўрсатаётганлар — Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош врачи, тиббиёт фанлари доктори, Муҳайё Асилова (марказда) ва унинг аҳил жамоаси. ...
Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимига қанча маблағ ажратилмоқда?
Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қўмита аъзолари «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқдилар. [caption id="attachment_3923" align="aligncenter" ...
“Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди
Фарғона шаҳар педагогика касб-ҳунар коллежи мажлислар залида шаҳар партия Кенгаши томонидан партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида ўқувчи қизлар, педагог аёллар учун очиқ мулоқот ташкил этилди. Коллеж маъмурияти, Фарғона шаҳар тиббиёт ...
«Дори-дармон» АК бошқарувига раис вазифасини бажарувчи тайинланди
«Дори-дармон» АК кузатув кенгаши қарорига биноан компания бошқаруви раиси Равшан Азимовнинг ваколатлари ариза берганлиги сабабли муддатидан аввал тугатилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар беради. Фото: Norma Кузатув кенгаши қарори билан ...
Бионек протез қўллар ўрнатиш амалиётда синаб кўрилди
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ва Россиянинг “Моторика” инновацион маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги Протезлаш ва ортопедия марказида ногиронлиги бор шахслар учун бионик протез қўллар ўрнатиш амалиёти ...
Қўқонда марафон (фото)
«Саломатлик куни» муносабати билан оммавий югуриш тадбири - марафон ўтказилди, деб хабар беради Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. Марафонда шаҳарнинг таълим, маданият, ҳуқуқ-тартибот, соғлиқни сақлаш ва спорт муассасалари, кўплаб ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Рамазон-рухан ва жисмонан покланиш ойи
Хуш келибсан, ё Рамазон, давлат бўлиб келган ой, Уммат учун марҳамату раҳмат бўлиб келган ой. Руҳга шифо, танга даво, Қуръон нозил бўлган ой, Ҳар мўминга севинч бўлиб, шафқат бўлиб келган ...
Тез ёрдам шифокорининг бир куни
Ўтган муддат ичида энг кўп танқидга учраган тиббиёт сохаси бу, шубҳасиз тез тиббий ёрдам хизматидир. Хўш, тез тиббий ёрдамнинг камчиликлари нималардан иборат? Чақирувга кеч қолиб бориш, дори-дармонларнинг етишмаслиги, сифатсиз тиббий ...
Ўйламай ҳомиладор бўлиб, бола олдираётганлар сони ортмоқда (видео)
Фото: cont.ws Бугуннинг глобал муаммоларидан бирига айланган ва кўплаб хатарли касалликларнинг «уйғониши»га туртки бўлаётган «Аборт ва унинг асоратлари» ҳақида маълумот олиш учун Тошкент тиббиёт академиясининг 2-акушерлик ва ...
Дори воситаларининг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Фото: fsh.uz Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2522-2, 11.06.2019 й.) Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, ...
Ўзбекистонда умуртқа деформацияларини хирургик даволаш учун қурилма яратилди
Фото: uzbekistonovozi.uz Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти мутахассислари умуртқа шикастланишлари ва касалликларини даволашда қўлланиладиган қурилма яратди, деб хабар қилмоқда Ҳукумат портали. Ушбу мураккаб қурилма учун муаллифлар Шотурсунов ...