Хусусий тиббий фаолият: таҳлил, таклиф ва мунозара

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ўзбекистон Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда “Қонун лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизаси” лойиҳаси доирасида “Хусусий тиббиёт соҳаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, вазирлик ва қўмита вакиллари, тадбиркор ва ишбилармонлар  ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторнинг роли ошираётгани, тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилаётган хизмат турлари янада кенгайиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатилаётгани таъкидланди.

– Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқарма бошлиғи Фарҳод Раҳимқулов. — Мазкур қарорга мувофиқ, соғлиқни сақлаш тизимидаги хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлаш, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини тартибга солиш ва лицензиялаш тизими яратилди.

Таъкидлаш керак, мазкур қарор қабул қилингандан кейин хусусий тиббиёт муассасаларига тиббий хизматнинг деярли барча турларини кўрсатишга рухсат берилди. Жумладан, кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, микрожарроҳлик, онкология, анестезиология ва реаниматология, гельминтология, интервицион кардиология, иммунобиологик ва иммунофермент ташхис қўйиш, қон-томир, торакал ва абдоминал жарроҳлик ва тиббиёт соҳасида талаб юқори бўлган бошқа йўналишларда хусусий тиббиёт масканлари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Мазкур қарор билан хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилди. Бўшаган маблағлар эса уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, инвентар ва бошқа буюмлар харид қилиш, янги бино ва иншоотларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилишга мақсадли йўналтирилади.

—  Гап тиббиёт соҳасида хусусий секторнинг ўрни ва салоҳияти ҳақида борар экан, биз, энг аввало, соҳадаги қонунчиликнинг бугунги ҳолатини аниқлашимиз зарур, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлуда Ходжаева. – Партиямиз томонидан мазкур йўналишда амалга оширилган ўрганиш жараёнида хусусий тиббий фаолиятни ҳуқуқий тартибга солиш масаласи қонун билан эмас, балки фақат қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солинаётгани аниқланди. Бундан 22 йил олдин, 1996 йил 29 августда қабул қилинган “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эса хусусий тиббий муассасалари фаолиятни тартибга солиш учун етарли ҳуқуқий ҳужжат бўла олмайди. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, партиямиз “Хусусий тиббий фаолият тўғрисида” алоҳида Қонунга зарурат мавжуд деб ҳисоблаб, ана шундай Қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Тадбир давомида O‘zLiDeP таклиф этаётган қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилди. Жумладан, хусусий тиббий фаолият субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, хусусий тиббий фаолиятни лицензиялаш, хусусий тиббий фаолият соҳасидаги назорат, тиббий фаолиятни молиявий таъминлаш манбаларига, ихтиёрий ва мажбурий тиббий суғурта бўйича тиббий хизмат кўрсатиш шартномаларига доир қоидалар йиғилганларда қатта қизиқиш уйғотди.

Тадбир давомида хусусий тиббий муассасаларни қуриш учун ер майдони ажратиш, нодавлат тиббий муассасаларни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, хусусий тиббий секторларга тижорат банклари томонидан кам фоизли ва узоқ муддатли кредитлар ажратиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда нодавлат тиббиёт масканларининг бугунги ҳолати ва истиқболига оид турли масалалар кўриб чиқилди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифати оширилади
Ўзбекистонда аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифати оширилади ва профилактик тадбирлар қамрови кенгайтирилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ...
ЖССТ: Сайёрамизда ҳар йили 20-25 миллион одам инсультга чалинади
Касаллик туфайли беморларнинг бир қисми  вафот этади. Бу глобал тиббий-ижтимоий муаммо нафақат инсон саломатлиги, жамият ривожига ҳам таъсир этмоқда. Шу боис, инсультнинг олдини олиш, неврологияда диагностика ва даволаш ишларини такомиллаштириш, ...
Ўзбекистонда ДНК маълумотлари миллий базасини яратиш режалаштирилмоқда
Бу жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилган Давлат томонидан геном маълумотларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида кўзда тутилган. Ҳужжат Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган. Фото: Gazeta.uz Қонундан мақсад давлат ...
Ўзбекистонда аллергияга қарши янги дори воситалари яратилди
Фото: xs.uz ЎзР ФА Иммунология ва инсон геномикаси институти олимлари томонидан тизим ва ҳужайра даражасида ўсимлик моддаларининг хусусиятлари ҳар томонлама тадқиқ қилинади. Фанлар академиясининг бошқа илмий-тадқиқот муассасалари ...
Меҳнат мигрантлари-касаллик сабабчисими?
Ўтказилган эпидемиологик таҳлиллар натижасида кейинги вақтда  вилоятимиз аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси эпидемик жараёнида  ўзгаришлар рўй бераётганлигини кўрсатмоқда. Олиб борилган профилактик ишлар аҳолининг хавфли гуруҳларига мансуб қатлами, гиёҳвандлар ўртасида  касалланишнинг камайишига ...
Фарғонада беморларга инсулин ўз вақтида берилмоқдами?
Фото: daryo.uz «daryo.uz» таҳририятига Фарғона вилоятининг Риштон туманидан мурожаат келиб тушди.  Унда шундай дейилади: «Ассалому алайкум, «Дарё»! Мен сизларга Риштон туманидан ёзяпман. Риштон туманида қандли диабет билан оғриган беморлар танг ...
Эшитиш қобилияти яхши бўлмаган болалар учун экскурсия
Қувасой шаҳрида жойлашган ихтисослаштирилган мактаб-интернатда эшитиш қобилияти яхши бўлмаган 13 нафар бола учун автобусда экскурсия ташкил этилди. Экскурсия қўл ҳаракатлари орқали олиб борилди. Мактаб ўқувчилари сурдо таржимонлар билан биргаликда Марғилон шаҳридаги ...
Аллергияга қарши эмлаш амалиёти жорий қилиниши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Европанинг етакчи фармацевтика компаниялари билан музокаралар давомида юртимизда илк бор аллергияга қарши эмлаш амалиётини жорий қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинган. Эмлаш сурункали ва ўткир аллергияда оддий ...
“Халқ саломатлиги – мамлакат келажаги” мавзусида тиббий кўрик ўтказилди
“Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра, ун олдини олган маъқул” деб бежиз айтилмаган албатта. Ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик инсонга доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Ёзёвон тумани раиси ...
Соғлиқни сақлаш тизимидаги энг долзарб муаммо…
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан“ Аҳоли саломатлигини сақлашга оид конституциявий нормалар ижросини таъминлаш – давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши” мавзусида давра суҳбати бўлиб ...
Бағдодликлар тиббий хизматдан мамнун
Фото: Муқимжон Қодиров Туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникасида аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш, тиббий кўрик ишлари самарали йўлга қўйилган. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оилаларда соғлом турмуштарзини қарор топтиришда тиббий ...
“Тиббиёт: қуруқ ваъдалар қачонгача давом этади?” сарлавҳали мақолага расмий муносабат
2019 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлигининг UzA.uz сайтида Бағдод туманидаги собиқ “Каримбобо” қишлоқ врачлик пунктининг бугунги аҳволи хусусида сўз юритилган мақола эълон қилинди. Материалда келтирилган далиллар шу куннинг ...
Марғилонда эр-хотин ис газидан заҳарланди
Марғилонда 14 декабрь куни ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар берди. Марғилон шаҳрида яшовчи О.А. ва унинг турмуш ўртоғи М.А. уйидаги иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ ...
Соғлиқни сақлаш вазири «Facebook»да ўз саҳифасини очди
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов «Facebook» ижтимоий тармоғида ўз расмий саҳифасини очди, деб ёзади xabar.uz. «Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиш, инсон манфаатларини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг устувор ...
Муҳими: Эътиборсиз бўлмайлик!
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти  маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили 50 минг нафар одам, 1 млн ҳайвон қутуриш касаллиги билан хасталанади. 10 млн. нафардан ортиқ одам ҳайвонлар тишланишидан жабрланади. Шунга ...