Туғма юрак нуқсонига эга 12 нафар ўзбекистонлик бола операция қилинди

Операциялар “Sen Yolg‘iz Emassan” Фонди ва “Умид ришталари” (La Chaîne de l’Espoir) француз шифокорлари уюшмаси ҳамкорлигида Тошкентда ташкил этилган хайрия акцияси доирасида ўтказилди.

Батафсил

Ўзбекистонлик болажонлар Францияда операция қилинди

Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан 3 ойдан 9 ёшгача бўлган 4 нафар болага Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада профессор Оливье Барон бошчилигидаги етакчи француз кардиожарроҳлари томонидан юрак операциялари бажарилди.

Батафсил

Алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларни овқатлантириш — жуда долзарб мавзу

Куни кеча Болалар ижтимоий мослашув марказида имконияти чекланган болаларни тўғри озиқлантириш масалалари бўйича дарслар ўтказилди. Улардан асосий мақсад ота-оналарга овқатлантиришни ўргатиш, овқатни дозалаш ва овқатланиш пайти бола танасини тўғри тутишини кўрсатишдир.

Батафсил

Ўлмасой марказда муолажа ва машғулотлар туфайли қадам ташлай бошлади

Етти ёшли Ўлмасой церебрал фалаж билан касалланган. Оёғида туролмайдиган қизалоқ Болалар ижтимоий мослашуви марказида олган муолажа ва машғулотлар туфайли қадам ташлай бошлади.

Батафсил

Фонд кўмагида оғир хасталиклар даволанмоқда

Воҳобжон туғилиш жараёнида шикастланиш натижасида церебрал фалаж билан дунёга келган. Кўп йиллар давомида болада мускулларнинг юқори тонуси ривожланиб, у белини ушлолмас ва оёғида туролмас эди.

Батафсил